Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


) раислик қилувчининг барча фармойишлари ва суднинг алоҳида хонага (маслаҳатхонага) чиқмасдан чиқарган ажримлари



Download 12,6 Mb.
bet23/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

8) раислик қилувчининг барча фармойишлари ва суднинг алоҳида хонага (маслаҳатхонага) чиқмасдан чиқарган ажримлари;
9) ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари;
10) судга тақдим этилган ҳамма ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг ёзма хулосалари тўғрисидаги маълумотлар;
11) ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертларнинг ўз хулосаларини оғзаки тушунтиришлари, мутахассисларнинг фикрлари, ашёвий ва ёзма далилларни кўздан кечиришга тааллуқли маълумотлар;
12) суд музокараларининг мазмуни ва прокурорнинг фикри;
13) суднинг ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори ўқиб эшиттирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар.

Шарҳланаётган модданинг мазмунида, судья (суд) нинг суд мажлисида ва суд мажлисидан ташқари бажарадиган процессуал ҳаракатларнинг айрим талаблари баённомада ўз ифодасини топиши кўрсатилган. Ваҳоланки, суд амалиётида баённомага киритилади­ган процессуал ҳаракатлар юқорида берилган тартибдан ҳам кўп бўлиши мумкин.


Суд мажлисининг баённомасини амалиётда суд мажлисининг «кўзгуси» деб бежиз айтилмаган. Шунинг учун ҳам мажлис баённомаси барча процессуал ҳаракатларнинг ўзида ифода этган бўлиши талаб этилади.
Амалиётда шундай низоли масалалар бўладики, уларни суд мажлисининг баённомасида батафсил ёритмаслик юқори судлар томонидан қабул қилинган қуйи судларнинг қарорларини бекор қилишга асос бўлиши мумкин, масалан: ишда иштирок этувчи тарафлар ва ФПКнинг 5-моддасида кўрсатилган шахсларга чақирув қоғози топширилганлиги тўғрисидаги ва улар суд мажлисига кел­маганлигининг сабаблари ҳақидаги маълумотлар (ФПКнинг 174-175-моддалари), булардан ташқари, гувоҳ, эксперт, мутахассисни суд мажлисига келмаганлигининг сабаблари (ФПКнинг 176-модда­си), ишни кўришни кейинга қолдириш, даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши ва тарафларнинг келишув битими (ФПКнинг 177, 180-мод­далари) ва бошқа ҳаракатлар қилиши иш кўришни давом эттириш ёки қолдиришга асос бўладиган ҳолатлар бўлиб ҳисобланади. Қонунда кўрсатилган бундай холатлар суд мажлисининг баённо­масида батафсил таҳлил қилинган бўлиши лозим.
Суд мажлисининг баённомасида суд мажлисининг белгиланган тартиби асосида тузилиши процессни тўғри англаш учун имкон беради.
Суд мажлисининг баённомаси муҳим процессуал ҳужжат экан­лигига Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қатор қарорларида судларнинг эътиборини қаратган, масалан, никоҳдан ажратиш ишлари бўйича суд мажлиси баённомалари ФПКнинг
21-моддаси талабларига мос келиши, уларда суд муҳокамасининг барча аҳамиятли ҳолатлари: даъвогар ва жавобгар тўғрисидаги, болалар ва уларнинг ёшлари ҳақидаги маълумотлар, даъвонинг мо­ҳияти юзасидан тўлиқ тушунтиришлар, гувоҳларнинг кўрсатув­лари, суд томонидан бошқа далилларни текширилганлиги, шунинг­дек, суднинг тарафларни яраштириш борасида қилган ҳаракатлари кўрсатилиши шартлиги белгиланган1.
Агар кўрилаётган фуқаролик ишлари юзасидан тарафлар масалан, даъвогарнинг талабларидан воз кечиши; талабга иқрор бўлиши; иш юзасидан келишув битими тузиши; тарафлардан бирининг келтирган далолатлари ва мулоҳазаларига иқрор бўлиши ва ҳоказо суд мажлисининг баённомасига киритилади.
Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлиги, жавоб­гарнинг даъвогар талабларини тан олганлиги ёки тарафлар эришган келишув битимининг шартлари суд мажлиси баённомасига кирити­лади ва тегишлича, даъвогар, жавобгар ёки иккала тараф томонидан имзоланади. Агар даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кеч­ганлиги, жавобгарнинг даъвогар арз қилган талабларни тан олган­лиги ёки тарафларнинг келишув битими уларнинг судга юборган ёзма аризаларида ифодаланган бўлса, мазкур аризалар ишга қўшиб қўйилиб, бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.
Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлигини қабул қилишдан ёки ишда иштирок этувчи шахсларга келишув битимини тасдиқлашдан олдин суд даъвогарга ёки тарафларга тегишли процессуал ҳаракатлар қилишнинг оқибатларини тушунтиради.
Бундай процессуал ҳаракатларни бажариш ҳақидаги раислик қилувчининг таклифи суд мажлисининг баённомасига киритилиши керак.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish