Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


М.Х.Рустамбоев, ТДЮИ ректори, юридик фанлар доктори, профессор



Download 12,6 Mb.
bet2/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

М.Х.Рустамбоев, ТДЮИ ректори, юридик фанлар доктори, профессор
I-БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-боб. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1-м о д д а. Суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқи


Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг, мансабдор шахсларнинг, жа­моат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаёт­ган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақли.
Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас.


1. Манфаатдор шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни суд тартибида амалга ошириш тадбирлари ама­лиётда ижобий натижалар бераётганлигини ҳаётнинг ўзи кўрсат­моқда. Бунга асос сифатида фуқаролик процессуал ҳуқуқий меъёр­ларни суд амалиётига таъсир кўрсатиши, татбиқ этилиши ва суд­нинг ўзига берилган ваколат доирасида ҳақиқатни аниқлашга ҳамда шу билан одил судловни амалга оширишга қаратилган барча ҳуқуқ­лардан фойдалана олиш имкониятига эга бўлиши суд ҳокимиятини бошқа давлат органларидан ажратиб туради. Демак, Конституция ва бошқа қонунларда кўрсатилганидек, суд органларининг демо­кратик жиҳатларидан бири давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг устун қўйили­шидир.
Манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қи­лиш орқали суд одил судловни амалга оширади. Одил судлов нинг фақат судлар томонидан амалга оширилиши Ўзбекистон Республи­касининг янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги Қонунида ҳам ўз ифодасини топган.
Ўзбекистонда суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бир­лашмаларидан мустақил равишда иш юритиши ҳақида Конститу­цияда белгиланиши мустақилликка эришган республикамизнинг демократик, адолатли ҳуқуқий давлат қуриш сари ташланган илк қадамларидан бири ҳисобланади.
Судлар ўз фаолиятлари билан манфаатдор шахсларнинг нафа­қат ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиши, шу билан биргаликда уларни қонунни ҳурмат қилиш ва унга риоя этиш руҳида ҳам тарбиялайди.
2. Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бир­лашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқининг кафолатланиши тўғрисида Конститу­циянинг 44-моддасида алоҳида ҳуқуқий меъёр белгиланган бўлиб, бу борада суд ҳокимиятининг бошқа давлат органларидан устунли­ги белгиланган. Бирорта давлат идораси суд каби фуқароларнинг манфаатларини тўғри, одилона ҳал эта олмаслиги суд ҳокимияти­нинг муҳим жиҳатларидан эканлигини кўрсатади.
Президентимиз И.А.Каримов инсон ва давлат ўртасидаги муно­сабатларда инсон манфаатлари устувор бўлиши кераклиги, давлат ҳокимиятининг барча тармоқлари ўз фаолиятини инсон ҳуқуқлари­ни ҳимоя қилиш ва қўриқлаш ишига сафарбар қилингандагина ўз вазифасини тўғри адо этганлиги, фуқароларнинг қонуний манфаат­лари ва ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш соҳасини мумкин қадар кенгайтириш даркорлиги, айрим тармоқ қонунларида ҳуқуқ­лари поймол этилган фуқароларнинг шикоятларини судлов йўли билан эмас, балки маъмурий йўл билан кўриб чиқиш тартиби учраб туришлиги, бу ҳол Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига ва бизнинг Конституциямиз талабларига зидлигини қайд қилиб, фуқаро агар унинг қонуний манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилган тақдирда, ҳар қандай масала бўйича ҳимоя учун судга му­рожаат қилиш ҳуқуқларига эга бўлмоғи даркор,1 деб кўрсатилиши, суд ҳокимиятига нисбатан бўлган муносабатни ўзгартириш лозимлигидан далолатдир.
Фуқароларнинг асосий бурчлари Конституция ва бошқа қонун­ларда ўз ифодасини топган бўлиб, уларда фуқаролар Конституция­га риоя қилиш билан бирга, ундаги ҳар қандай қоидалар бузилиши­нинг олдини олиши, бошқа шахсларнинг қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбур эканлиги ўз ифодасини топган. Ҳуқуқи бузилган манфаатдор шахс уни тиклаш мақсадида судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги ҳам таъкидланган.
Ҳар бир фуқаро ўзига юклатилган бурчларни бажариш вақтида қонунларга риоя қилиши, жамиятнинг қоидаларини ва маънавий қадриятларини ҳурмат қилиши лозим.
3. Фуқаролик иши бўйича аризанинг қабул қилиниши тўғриси­даги илтимос суд томонидан фақат айрим қонунда махсус назарда тутилган ҳоллардагина рад қилиниши мумкин.
Судья иш юзасидан судга мурожаат қилувчи шахсга унинг ҳуқуқ ва бурчларини: даъводан воз кечиш оқибатлари, шунингдек, бошқа процессуал ҳаракатларнинг оқибатлари тўғрисида тушунти­ришлар беради.
Фуқаро ва ташкилотлар ўзларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимояси учун судга мурожаат этмаслиги уларга берилган конститу­циявий ҳуқуқлардан фойдаланмаслик бошқа шахсларнинг манфаат­дор бўлишлари учун имкон туғдиради.
Суд ҳимоясидан фойдаланиш тарафларнинг муҳим субъектив ҳуқуқидир. Масалан, тарафлар шартномалардан келиб чиқадиган низолар бўйича судга мурожаат этиш мумкин эмаслиги тўғрисида кўрсатилган бўлсада, манфаатдор тараф қонун бузилган ҳолларда ишнинг тааллуқлигига риоя қилган ҳолда судга мурожаат этиши мумкин.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish