Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet5/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

3-м о д д а. Халқаро шартномалар


Башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартно­масида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик суд ишлари­ни юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Ўзбекистон Республикасида қабул қилинадиган барча қонунлар ёки бошқа ҳуқуқий меъёрлар Конституция меъёрларига ва қоида­ларига мос равишда қабул қилиниши лозим. Республикамиз ҳуду­дидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахслар­нинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланиши, улар Ўзбекистон Республикасининг Конституция­си, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган бурч­ларини адо этиши Конституциянинг 23-моддасида ўз ифодасини топган.


Умумий юрисдикция судлари Конституция ва бошқа қонун­ларда белгиланган инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжат­ларда қабул қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларига риоя этилишини кафолат­лашга қаратилган фуқаролик ишларини кўриш, одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ процессуал ҳаракатларни амалга оширадилар.
Башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белги­ланган бўлмаса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


4-м о д д а. Фуқаролик суд ишларини юритиш вазифалари


Фуқаролик суд ишларини юритиш вазифалари фуқаролар­нинг шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини, эркинликлари ва манфаатларини, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқаро­лар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фуқаролик ишларини тўғри, ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳал этишдан иборатдир.
Фуқаролик суд ишларини юритиш қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, демократияни, ижтимоий адолат­ни, фуқаролар ўртасида тинчлик ва миллий тотувликни таъ­минлашга кўмаклашиши лозим.


1. Фуқаролик процесси шахсий ва мулкий ҳуқуқларнинг суд томонидан ҳимоя қилинишининг муҳим шакли сифатида кўринади. Бундай ҳаракатлар судда фуқаролик ишининг тарафлари сифатида қатнашувчилар ва ишнинг бошқа иштирокчилари томонидан қили­надиган процессуал ҳаракатлар, шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича одил судловни амалга оширувчи суднинг процессуал ҳара­катларидан иборат бўлади.
Фуқаролик суд ишларини юритиш вазифалари тўғрисида шуни айтиш керакки, фуқароларнинг шахсий-сиёсий, иқтисодий-ижти­моий ҳуқуқларини, эркинликларини ва манфаатларини, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фуқаролик ишларини тўғри, ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳал этишдан иборатдир.
2. Фуқаролик суд ишларини юритиш қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, демократияни, ижтимоий адолатни, фуқаролар ўртасида тинчлик ва тотувликни таъминлашга кўмак­лашиши лозим.
Фуқаролик суд ишларини юритишнинг мақсад ва вазифалари процесс иштирокчиларининг бузилган моддий ва процессуал ҳу­қуқларини ҳимоя қилиш ва шу билан фуқароларнинг қонунлар, ҳуқуқий меъёрларни бажарилишига онгли муносабатда бўлиш руҳида ҳам тарбиялашни назарда тутади. Демак, суднинг одил суд­ловни амалга оширишга қаратилган фаолиятини кўрилиши лозим бўлган масалани тўғри ҳал қилиш учун манфаатдор шахсларга қонунда кўрсатилган процессуал ҳаракатларни татбиқ этиш билан ғайриқонуний ҳаракат қилган тарафга нисбатан давлатнинг маж­бурлаш кучини қўллаш ва тегишли фуқаролик ишларининг ечимини топиш муаммолари тушунилади.
Бу ҳуқуқий меъёр процесснинг барча босқичларига тегишли бўлиб, суд қарорида манфаати бузилган шахснинг ҳуқуқи қанчалик бузилганлиги ўз ифодасини топган бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида халқимиз учун муҳим аҳамиятга эга бўлган демократик принциплар ўз ифо­дасини топган ва уларнинг кафолатланиши кўрсатилган. Бу конс­титуциявий принциплар жумласига: ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкам­лаш, фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадларини кўзлаб, суд ишларини юритишда қонунчиликка риоя қилиш асосида иш олиб бориш, судда ишларни кўриш ва ҳал қилишда ишда иштирок этувчи шахслар ва суд ҳокимиятининг ўрни ҳақида, одил судловни амалга оширишга қаратилган прин­циплар: судьялар томонидан ишларни якка тартибда, ҳайъат тарки­бида кўрилиши, судьяларни фақат қонунга бўйсунишлари каби муҳим принциплар киради.
Мамлакатимизда одил судловни амалга оширишнинг процес­суал шакли бўлиб, кўрилган фуқаролик суд ишларини юритиш тартиби ҳокимият тузумига хос демократик принциплар асосида тузилган. Бу Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида ва бошқа қонунларда ўз ифодасини топган.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish