Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet4/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

тўртинчидан, процессуал масалалар юзасидан ҳуқуқий меъёр­лар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Меҳнат кодекси, Оила кодексида, муаллифлик, ихтирочиликка оид қонун ва рационализаторлик ҳақидаги Низомларда, маъмурий ҳуқуқ, молия ҳуқуқи ва шу каби бошқа ҳуқуқ меъёрларида ҳам берилган;3
бешинчидан, фуқаролик процессуал ҳуқуқ манбаларига Ўзбе­кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлари ҳам киради.
Ўзбекистон Республикасининг Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумларининг қарорлари ҳуқуқ манбаи бўлиб ҳисоблан­маса ҳам, аммо бу қарорларда процессуал қонунларни тўғри татбиқ этиш юзасидан берилган тушунтиришлар муҳим аҳамиятга эгадир. Бундай тушунтиришлар қонунни татбиқ қилувчи судлар ва бошқа мансабдор шахслар учун мажбурийдир (Ўзбекистон Республикаси­нинг “Судлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунининг 21-мод­даси).
Ўзбекистон Республикаси судларида фуқаролик суд ишларини юритиш, иш кўрилаётган, айрим процессуал ҳаракатлар бажари­лаётган ёки суднинг ҳал қилув қарори ижро этилаётган вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процес­суал ва бошқа қонунлари асосида олиб борилади. Фуқаролик про­цессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига суд тизимини ислоҳ қилишга қаратилган қатор қонунлар қабул қилиниши муносабати билан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, ҳозирда амалда самарали татбиқ этиб келинмоқда.
2. Фуқаролик процессуал ҳуқуқининг махсус қисми фуқаролик ишларининг турли туркумлари бўйича ишларнинг юритилишини тартибга соладиган махсус процессуал нормалар йиғиндисидан иборатдир. Фуқаролик суд ишларини қуйидаги турларга: биринчи­дан, буйруқ тартибидаги ишлар, иккинчидан, даъво тартибдаги (фуқаролик, оила, меҳнат ва уй-жойга оид ҳуқуқий муносабатлар­дан келиб чиқадиган низолар) ишлар; учинчидан, давлат органлари, бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракат (қарор)лари устидан берилган шикоятларга оид ишлар (ФПКнинг 264-268-моддалари); тўртинчидан, алоҳида тартибда иш юритиш (ФПКнинг 279-282-моддалари) бўйича кўриладиган ишлардан иборат. Даъво ишларининг ўзига хос хусусияти шундаки, бунда муайян ҳуқуқ тўғрисидаги низо мавжуд бўлади. Судда даъво иш­ларининг юритилиши - даъво талабини қўзғатиш пайтидан эътибо­ран бошланади. Бузилган ёки низолашаётган фуқаролик ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб сифатида кўриладиган даъво судда иш кўришнинг предмети бўлиб, унинг исботланишига қараб қонди­рилади ёки рад қилинади (ФПКнинг 149-157; 239-263 моддалари).
Органлар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлар (қарор)ла­ри устидан берилган шикоятлар бўйича ишларнинг юритилишини ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, бу тарафларнинг муноса­батлари давлат бошқаруви органларининг фаолияти билан боғлиқ ҳолда кўрилади.
Алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган ишлар шундай фуқаролик ишларидирки, булар юзасидан ҳуқуқ тўғрисидаги низо бўлмайди, аризачи судга фақат муддаосини билдиради. Агар суд алоҳида тартибда иш кўраётганида манфаатдор шахс бирон-бир ҳуқуқ тўғрисидаги даъво қўзғатса, суд низоли ишнинг умумий даъво иши тартибида ҳал қилиниши лозимлиги тўғрисидаги маса­лани кўриши керак бўлади. Судда алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган фуқаролик ишлари ҳам Республика қонунларида белгиланган айрим истисноларга риоя қилган ҳолда суд ишларини юритишнинг умумий қоидалари асосида кўрилади.
Суд буйруғини чиқариш тартибида иш кўришда ундирувчи­нинг пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ёки кўчар мол-мулкни низосиз талаблар бўйича қарздордан талаб қилиб олиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни кўрмасдан чиқарган ҳужжат назарда тутилган. Бу ҳақда ФПКнинг 2381-моддасида баён қилинган.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish