Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги



Download 12,6 Mb.
bet9/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

8-м о д д а. Тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги


Фуқаролик суд ишларини юритиш тарафларнинг торти­шуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосида амалга оширилади.


1. Фуқаролик жараёнида тортишувчилик принципи қуйидаги­лардан иборат:
Биринчидан, ишда иштирок этувчи ҳар қандай шахс фуқаро­лик иши тўғрисида арз қилиши, эътироз билдириши, илтимослар қилиши, судга далиллар топшириш билан ўзининг ҳақлигини ис­ботлаши, ишнинг мазмуни бўйича ўз фикрларини айтиши мумкин;
Иккинчидан, прокурор иш ҳолатларини исботлаши, ишнинг айрим масалалари юзасидан, шунингдек ҳамма иш бўйича судга ўз фикрини бериши мумкин.
Амалдаги қонунлар Конституция асосида фуқароларга берил­ган ҳуқуқлар билан бир қаторда тегишли бурчларни бажариши лозимлигини қайд қилади. Масалан, процессуал қонунчиликда фуқароларга эркин ҳуқуқ принциплари билан бир қаторда ҳуқуқ­ларни асослаш, тасдиқлаш, исботлаш (тортишувчилик) қоидасига риоя қилган ҳолда амалга ошириш лозимлиги ҳам белгиланган. Демак, ҳуқуқ бор жойда бурч бўлишлиги зарурий талаб бўлиб, жамиятда шахснинг тутган ўрни, мавқеи фақат ҳуқуқ билангина эмас, шу билан бирга бурч билан ҳам белгиланади.
Ҳар бир фуқаронинг қонунда белгиланган ҳуқуқларини бажар­маслиги муайян оқибатларни келтириб чиқаради. Бу уларда қонун­ларни бажариш масъулиятини оширади. Фуқарога берилган эркин­лик билан бир қаторда ўзига юклатилган масъулиятни ҳам сезиши зарур.
Учинчидан, суд холисона усул билан ҳақиқатни белгилаш мақсадида ўз ташаббуси билан далиллар тўплаш ҳуқуқига эгадир.
Тортишувчилик принципига мувофиқ, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатилган ҳолатларни исботлаши керак, шунинг учун тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар зарур далилларни судга келтирадилар. Агар тақдим этилган далиллар етарли бўлмаса, суд тарафларга ва ишда иштирок қилувчи бошқа шахсларга қўшимча далиллар тақдим этишни таклиф қилади. Қўшимча далиллар тақдим этишни тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар учун қийинчилик туғдирса, суд уларнинг илтимосига кўра, далилларни тўплашда уларга ёрдам беришлари мумкин (ФПКнинг 57-моддаси).
Юқорида келтирилган қонундан маълум бўлишича, тортишув­чилик принципи тарафлар иш ҳолатларини исботлаш борасида бўлган ҳуқуқ ва бурчларини суднинг ишни ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳолатларни аниқлашга бўлган ҳуқуқ ва бурчлари билан узвий равишда боғлиқ бўлишлигини билдиради. Ишда қатнашувчи тарафлар ўз талаблари ва эътирозларини исботлаш учун келтирил­ган далил-исботлар суд томонидан текширилади ва иш учун аҳа­миятли бўлган бошқа фактлар билан солиштирилади ҳамда зарур ҳолларда тарафлардан бошқа қўшимча далиллар келтириш талаб қилинади ёки суд бу далилларни тўплашда уларга ёрдам кўрсатади.
Тортишувчилик принципи-суднинг чиқарган ҳал қилув қарори­нинг қонунийлигини, асосли ва адолатли бўлишлигини апелляция тартибида текширувчи иккинчи инстанция судида ҳам қўллани­лади.
Қонун тортишувчилик принципининг амалга ошириш тарти­бини таъминлаш мақсадида фуқаролик ишларини кўрувчи ва ҳал қилувчи судларга муайян бурчлар ҳам юклайди. ФПКнинг 15-мод­дасида белгиланганидек, суд тақдим қилинган ҳужжатлар ва кўрсатувлар билангина чекланмасдан, ишнинг ҳақиқий ҳолатини, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчларини тўлиқ ва холисона аниқлаш учун қонунда кўрсатилган ҳамма чораларни кўришга ҳақли.
Суд ишда иштирок этаётган шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини тушунтириш, процессуал ҳаракатлар қилиши ёки қилмаслигининг оқибатлари тўғрисида уларни хабардор қилиш ҳамда ишда иштирок этаётган шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиши лозим.
2. Фуқаролик ишларини судда кўришда иштирок этувчи тараф­ларнинг тенг ҳуқуқлилиги принципига кўра, Ўзбекистон Республи­каси Конституциясининг 18-моддасида кўрсатилганидек, фуқаро­лар иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳаётимизнинг барча соҳаларида тенг ҳуқуқли бўлишлари билан қонун олдида тенглиги кўрсатилган. Фуқаролик жараёнида иштирок этувчи тарафларнинг тенг ҳуқуқли бўлишлари суднинг демократик принципларга асосан тузилганлигидан далолат беради.
Юқорида кўрсатилган конституциявий принципга мувофиқ, фуқаролик ишида иштирок этувчи шахслар фуқаролик ишларининг юритилишида тенг ҳуқуқдан фойдаланадилар. Улар тенглик асо­сида судда турли илтимослар қилишлари, ишнинг ҳамма материал­лари билан танишишлари, барча процессуал ҳаракатларнинг қили­нишида ҳозир бўлишлари, суд мажлисида шахсан ёки вакиллари орқали кўрсатув беришлари, суддан тушунтиришлар олишлари, лозим ҳолларда эса ёрдам ҳам олишлари, суднинг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари устидан шикоят беришлари, ҳал қилув қарорларининг ижро этилишида иштирок этишлари мумкин. Фуқа­ролик ишида ҳар икки тараф ҳам тенг даражада даъво қўзғатиш-қўзғатмаслик, даъво талабларига эътироз билдириш-билдирмаслик, даъвони бутунлай ёки қисман тан олиш ёки бутунлай тан олмаслик ҳуқуқига эгадирлар. Қонун даъвогарга қандай ҳуқуқлар берган бўлса, масалан, даъво қўзғатиш ёки даъводан тўла ёки қисман воз кечиш ҳуқуқлари берилган бўлса, жавобгар ҳам ўз навбатида даъвогарга нисбатан қарши даъво қўзғатиш, даъвони рад этиш учун далиллар келтириш, даъвони тўла ёки қисман тан олиш ҳуқуқига эга бўлади. Тарафлар суд мажлиси давомида ҳам тенг даражада бўлиб, сўзга чиқиш, кўрсатувлар, тушунтиришлар бериш ҳуқуқига эгадирлар.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish