Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ишнинг ҳақиқий ҳолати, тарафларнинг ҳуқуқ



Download 12,6 Mb.
bet17/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

15-м о д д а. Ишнинг ҳақиқий ҳолати, тарафларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари суд томонидан аниқланиши


Суд тақдим этилган материаллар ва тушунтиришлар билан чекланмасдан, ишнинг ҳақиқий ҳолатини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқ­лаш учун қонунга асосланган ҳолда чоралар кўришга ҳақли.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши, уларни процессуал ҳаракат­ларни амалга ошириш ёки амалга оширмасликнинг оқибат­лари тўғрисида огоҳлантириши ҳамда уларга ўз ҳуқуқларини рўёбга чиқаришларида ёрдам кўрсатиши лозим.


1. Ишда иштирок этувчи шахслар процессуал ҳуқуқларини ва мажбуриятларини тегишли процессуал ҳаракатларни бажариш йўли билан амалга оширадилар. Масалан, фуқаролик суд иши бош­ланишида агар, даъволи ишлар бўлса, даъво талабларини қўзғатиш ҳуқуқини судга даъво аризасини бериш йўли билан амалга ошира­ди. Жавобгар эса даъвога қарши ҳимоя қилиш ҳуқуқини даъвога қарши эътироз билдириш ёки қарши даъво қўзғатиш йўли билан амалга оширади. Суднинг ишни судда кўришга тайёрлаш босқичи­даги процессуал бурчи тарафлар ўртасида низога оид масалаларни аниқлаш учун уларни сўроқ қилиш, далилларни тўплаш, келти­рилган далилларни текшириш ва бошқа баъзи процессуал ҳаракат­ларни бажаришдан иборат бўлади (ФПКнинг 159-160 моддалари).
Қонунда суд тақдим қилинган материаллар ва кўрсатувлар билан чекланмасдан, ишнинг ҳақиқий ҳолатини, тарафларнинг ҳу­қуқ ва бурчларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқлаш учун қонунда кўрсатилган ҳамма чораларни кўриш назарда тутилади.
Мазкур принцип мазмунида фуқаролик ишларини кўриш ва ҳал қилишда суд ҳақиқатда мавжуд бўлган ҳолатларни аниқлаш учун чоралар кўриши, тарафлар ўртасидаги муносабатларни аниқ белги­лаши, суднинг қарори суд мажлисида ҳар тарафлама текширилган ва аниқ исботланган ҳолатларга асосланган бўлиши тўғрисидаги қоида ётади.
Ишни холисона, ҳақиқатни белгилаш мақсадларида суд ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини тушунтиришда ёрдам кўрсатиши лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси ва унда белгиланган ҳуқуқий меъёрлар фуқаролик ишини ҳақиқий ҳолатини аниқлашга қаратилган бўлиб, бу ўз навбатида ишни холисона ҳал қилишга қаратилган принципни амалдаги кўриниши­дир. Бу қоида фуқаролик жараёнининг барча босқичларига тегишлидир.
Ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун суд қатор про­цессуал ҳаракатларни амалга оширади. Масалан, ҳар бир тарафдан ўзининг талаблари ва эътирозларини асослайдиган далилларни тақ­дим этиш, лозим ҳолларда ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун қўшимча далиллар тақдим этишни тавсия этиш ва уларни тўплашда тарафларга ёрдам кўрсатиш каби ҳаракатларни амалга оширади.
Ишни кўриш жараёнида суд умумий қоида бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тарафларни хабардор қилиши лозим.
Суд мажлисида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иш мате­риаллари билан танишиш, баёнот бериш, далиллар тақдим этиш, иккинчи тарафга эътироз билдириш, ўзининг даъво талабларига ёинки даъвога тегишли бўлган эътирозни тегишли далиллар билан исботлаш имконини таъминлайди.
Одил судловни бундай процессуал шакли судга иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш ва қонунга асосланган ҳал қилув қарорини чиқариш имкониятини бериш билан бирга тарафларга суд орқали шахсий ва мулкий ҳуқуқларни ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларни ҳимоя қилиш имкониятини ҳам яратади.
2. Амалдаги қонунларга асосан фуқаролик ишларини судда кўришда судья ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг процес­суал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради ва бундай ҳара­катлар суд мажлиси баённомасида ўз аксини топиши лозим (ФПКнинг 171-моддаси);
Процесс бошланишида судья эксперт, мутахассисларнинг про­цессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, эксперт била ту­риб ёлғон хулоса берганлик, хулоса беришдан бош тортганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238 ва 240-модда­ларига мувофиқ, жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилиши кўрсатилган (ФПКнинг 172-моддаси).
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қи­либ олиш билан боғлиқ бўлган илтимослари, суднинг иш юзасидан бажарган процессуал ҳаракатлари (ФПКнинг 173-моддаси), шу­нингдек, тайёрлов босқичида, ишни судда кўриш ва ижро босқич­ларидаги процессуал ҳаракатлар суд томонидан аниқланиши ва тушунтирилиши лозим.
Ишнинг ҳақиқий ҳолатини текширмаслик оқибатларига қуйи­даги суд амалиётини кўрсатишни лозим топамиз.
1) Суд уй олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги низоларни кўришда ишнинг ҳақиқий ҳолатларини холисо­на ва ҳар томонлама аниқлаши лозим. Масалан, А. билан Х. ўртаси­да нотариал тасдиқланган уй-жой олди-сотди шартномаси тузилган.
А. судга даъво билан мурожаат қилиб, 82 ёшида ёлғиз ўзи қолганлиги сабабли 1998 йилда қариндоши Х. билан ўз уйида бирга туришга розилик берганлигини, бироқ уйни сотиш мақсади бўлма­ганлигини, 1999 йилнинг июль ойида Х. уни нотариусга олиб бориб, алдаб шартномага имзо қўйдирганлигини кўрсатиб, олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суд А. нинг даъвосини рад қилган.
Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2002 йил 12 июлда қуйидагиларга асосан суд қарорларини бекор қилиб, ишни кўриш учун юборди.
Суд ишни кўришда Фуқаролик процессуал кодексининг 15, 57-моддалари талабларига риоя этмай, низонинг ҳақиқий ҳолатларини холисона ва ҳар томонлама аниқламаганлиги баён қилинган.
Ишда, маҳалла фуқаролар йиғини аъзолари иштирокида ёзил­ган ва муҳр билан тасдиқланган тилхат мавжуд бўлиб, унда Х. даъвогарнинг тириклигида боқиши эвазига уй унга қолиши кўрса­тилган. Бу масала фуқаролар йиғинида ҳам муҳокама қилиниб, баённома тузилган. Бироқ, орадан бир ҳафта ўтгач, яъни 1999 йил 22 июлда низоли уйни А. жавобгар Х. га васият қилган, 1999 йил 25 июлда низоли уй бўйича тарафлар ўртасида олди-сотди шартно­маси расмийлаштирилган.
Суд бундай тезкорлик билан амалга оширилган ҳаракатларнинг сабабини текширмаган. Судда А. низоли уй учун пул олмаган­лигини кўрсатгач, жавобгар Х. даъвога қисман иқрорлик билдириб, уйнинг нархи ҳақида аниқ келишув бўлмаганлигини, аммо у даъво­гарга 290.000 сўм берганлигини кўрсатган, олди-сотди шартномаси матнида эса сотувчи уй учун 627.000 сўм олганлиги кўрсатилган, суд ўз қарорида бу қарама-қаршиликларга тегишли баҳо бермаган. Бундан ташқари, суд даъвонинг асосини аниқламаган1.
2) Суд хусусийлаштирилган турар-жой масаласида келиб чиққан низоларни кўришда ишнинг ҳақиқий ҳолатларини холисона ва ҳар томонлама аниқлаши лозимлигини қуйидаги мисолдан кўри­шимиз мумкин:
М.С. шаҳар ижроия қўмитаси томонидан 1990 йилда берилган 325-сонли ордерга асосан А.Фитрат кўчаси, 2-уйнинг 13-хонадони­да оила аъзолари билан яшаб келган. Ушбу ордерда уйдан фойда­ланувчилар сифатида М.С., хотини Н.С. ва қайнонаси М.А.лар кўрсатилган.
Низоли хонадон шаҳар ҳокимининг 1993 йил 5 февралдаги қарори билан М.С. номига хусусийлаштирилган. 1999 йил М.С. билан Н.С. суд орқали никоҳдан ажрашган.
Н.С. ва М.А.лар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, низоли хонадонни уларнинг тасарруфида қолдириб, жавобгар М.С. га уйдаги ҳиссасини пул ҳисобида ундириб беришни сўраганлар.
Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати қуйида­гиларга асосан суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборди.
Суд ишни кўришда Фуқаролик процессуал кодексининг 15-моддаси талабларига риоя этмай, низонинг ҳақиқий ҳолатларни холисона ва ҳар томонлама аниқламаган.
Ишда мавжуд бўлган маълумотномадан кўринишича, М.А. Қўқон кўчаси 54-уйда 1991 йил 30 октябрдан буён рўйхатда туриб яшаб келган.
Суд иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқлаш учун туман ички ишлар бўлимидан низоли уйда рўйхатда турган­лар ҳақидаги маълумотномани, шу хонадонда яшаган барча шахс­ларнинг уйни хусусийлаштиришга розилик берганликлари ҳақида­ги аризани талаб қилиб олмасдан, иш бўйича барвақт хулосага келган.1



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish