Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Фуқаролик ишларининг якка тартибда ва



Download 12,6 Mb.
bet15/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

13-м о д д а. Фуқаролик ишларининг якка тартибда ва
ҳайъат томонидан кўрилиши


Барча биринчи инстанция судларида ишлар судьянинг якка ўзи томонидан кўрилади. Ишни судьянинг якка ўзи кўрганида, у суд номидан иш юритади.
Ишни апелляция ва кассация тартибида кўриш Қорақал­поғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судида, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида уч нафар судьядан иборат таркибда, назорат тартибида кўриш эса Раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида ишлар апелляция, кассация тартибида ва назорат тартибида уч нафар судьядан иборат таркибда, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида - Раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленумида - Пленум таркибининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда кўрилади.

1. Муқаддам ҳар қандай ишларни суд биринчи инстанция тари­қасида халқ маслаҳатчиларининг иштирокида кўриши белгиланган эди. Амалдаги фуқаролик процессуал қонунчилигига кўра, биринчи инстанция судларида ишлар судьянинг якка ўзи томонидан кўрилади.


Фуқаролик ишларининг ҳамма судларда биринчи инстанция тариқасида якка судья томонидан кўрилиши Фуқаролик процессуал кодексининг янги жиҳатларидан ҳисобланади.
Ҳайъат тартибида эса апелляция, кассация, назорат тартибида иш кўриш назарда тутилган Ишларни якка тартибда судьянинг ўзи кўриши судьяларга бўлган ишонч ва уларнинг етуклигидан далолат беради.
2. Юқоридаги қоида ҳамиша фуқаролик ишлари фақат судьялар якка тартибида кўради деган хулосани бермайди.
Амалдаги ФПКнинг янги жиҳатларидан бири шуки, ишнинг моҳиятига қараб юқори судлар, жумладан, Қорақалпоғистон Рес­публикаси Олий суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг қарорига мувофиқ, ҳар қандай иш ҳайъат томонидан кўрилиши мумкинлиги белгиланган.
Ишни кўриш пайтида келиб чиқадиган ҳамма масалалар судья­нинг ўзи томонидан, ишни кўраётган ҳайъат таркибида кўраётган ҳолларда эса, судьяларнинг кўпчилик овози билан ҳал қилинади. Ҳар бир масала ҳайъат томонидан ҳал қилинганида судьяларнинг биронтаси ҳам овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Раислик қилувчи ҳаммадан кейин овоз беради.
Озчилик томонида қолган судья ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда баён қилишга ҳақли, унинг бу фикри ишга қўшиб қўйи­лади, бироқ эълон қилинмайди. Ишда иштирок этувчи шахсларни судьянинг алоҳида фикри билан таништирмаслиги юқоридаги қонунларда ўз аксини топган.
Одил судловни ҳайъат тартибида амалга оширишда судьялар тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Фуқаролик ишларини ҳайъат тартибида кўришда ҳар қайси судьянинг билими ва тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда фуқаролик иши тўғри ва асосли ҳал қилиниши мумкин.
3. Фуқаролик ишларини ҳайъат таркибида кўришнинг заминида халқ маслаҳатчиларнинг иштироки назарда тутилмасдан, бир неча судьялар таркиби тушунилиши лозим, масалан, фуқаролик ишлари­ни, яъни апелляция, кассация тартибида суд, уч нафар судьядан иборат таркибда, назорат инстанцияси судида эса Раёсат аъзолари­нинг кўпчилик таркибида ҳайъат тартибида кўрилади. Маслаҳат­хонада қарор чиқарилишида судьялар тенг ҳуқуққа эга бўлиб, масалаларни кўпчилик овоз билан ҳал қиладилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. У томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида бажарили­ши мажбурий. Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ишларни апелляция, кассация ва назорат тартибида кўради.
Ҳайъат таркибида иш кўриш билан судьяларни четлатиш ҳуқуқи тўғрисидаги масала ўзаро узвий боғлиқдир. Ушбу принцип фуқаролик ишларини судда тўғри, беғараз кўрилишини таъминлаш имкониятини бериш билан бирга, суд таркибидан судьяларнинг асоссиз четлатилишининг олдини олади.
Судьянинг якка ўзи томонидан бажарилган процессуал ҳара­катлар баъзи ҳолларда суд томонидан ҳайъат тартибида текшири­лиши ҳам мумкин. Хусусан, судья томонидан нотўғри қабул қи­линган ариза юзасидан қўзғатилган фуқаролик иши юқори суд­ларда бекор қилиниши ёинки бутунлай кўрилмасдан қолдирилиши ҳам мумкин.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish