Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Суд ишлари юритиладиган тил



Download 12,6 Mb.
bet10/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

9-м о д д а. Суд ишлари юритиладиган тил


Ўзбекистон Республикасида фуқаролик суд ишлари ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади.
Суд ишлари юритиладиган тилни билмайдиган шахсларга ишга тааллуқли материаллар билан ўз она тилида тўлиқ танишиб чиқиш, она тилида кўрсатув ва тушунтиришлар бе­риш, судда сўзлаш, арз билан мурожаат этиш ва илтимосно­малар тақдим этиш, шунингдек ушбу Кодексда белгиланган тартибда таржимоннинг хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи таъминланади.
Суд ҳужжатлари ишда иштирок этувчи шахсларга улар­нинг она тилларига ёки улар биладиган бошқа тилга таржима қилиб топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 115-моддасида Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Суд ишлари олиб бориладиган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларга таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.


Бизнинг назаримизда, Конституциянинг ҳамда ФПКнинг ушбу қоидаларини қисман ўзгартириш лозим деб ҳисоблаймиз, бунга асос Конституциянинг 4-моддасида «Ўзбекистон Республикаси­нинг давлат тили ўзбек тилидир» деган ҳуқуқий меъёрга асосан суд ишлари ўзбек тилида олиб борилиши, Қорақалпоғистон Республи­касида ўзбек ва қорақалпоқ тилида, муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади, деб кўрсатилиши лозим бўлади.
Суд ишлари юритилаётган тилларни билмайдиган шахсларга ўз она тилида арз қилиш, кўрсатув бериш, судда сўзлаш ва илтимос қилиш, шунингдек, қонунда белгиланган тартибда таржимоннинг хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи таъминланади.
Судда тўпланган ҳужжатларнинг қандай бўлишидан қатъи назар таржимон орқали таъминлаш чораларини кўриши зарур ва бу ҳужжатларнинг таржимаси суд ҳисобидан амалга оширилади.
Суд ишни судда кўришга тайёрлашда таржимон жалб қилиш масаласини ҳал этади. Суд мажлисида эса, унга шу масала бўйича унинг вазифалари тушунтирилади (ФПКнинг 168-моддаси).
Суд ҳужжатлари ишда иштирок этаётган шахсларга уларнинг она тилларида ёки улар биладиган бошқа тилда таржима қилиб топширилиши лозим. Бу ҳуқуқий меъёр асосида суд ишларини юритиладиган тилни билмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаат­ларини тегишли даражада ҳимоя этилишини кафолатлаш ётади.
Суд ишларининг миллий тилда юритилиши тўғрисидаги қоидага кўра, суд ишлари юритилишида иштирок этувчиларга ва суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахсларга жараённи тушунарли бўлишини ва шу билан бирга судда иш кўришнинг тарбиявий характерда бўлишини таъминлайди. Бу қоида жараённинг барча босқичларига тегишли бўлиб, унинг бузилиши суднинг ҳукми, ҳал қилув қарорини бекор қилинишига асос бўлади.
Юқорида қайд қилинган ҳолатлардан кўринадики, агар ишда қатнашувчи шахснинг иши, масалан, тожик миллатига мансуб аҳоли кўпчиликни ташкил қиладиган жойда бўлса, шу ерли халқ­нинг тилида иш кўрилиши, бунинг учун лозим ҳолларда таржимон билан таъминлаш масаласи туради. Суд ишлари юритиладиган тил тўғрисидаги принципнинг бузилиши ФПКнинг 314-моддаси 3-бан­дида кўрсатилганидек, суд ҳал қилув қарорини бекор қилинишига асос бўлади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish