Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ишларни амалдаги қонун ҳужжатлари асосида



Download 12,6 Mb.
bet13/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

12-м о д д а. Ишларни амалдаги қонун ҳужжатлари асосида
ҳал қилиш


Суд ишларни Ўзбекистон Республикасининг қонунлари асосида ҳал қилиши шарт. Суд, агар Ўзбекистон Республика­сининг Конституцияси ва бошқа қонунларига зид бўлмаса, бошқа норматив ҳужжатларни ҳам қўлланади.
Суд қонунга ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига мувофиқ чет давлатнинг ҳуқуқ нормаларини ҳам қўллайди.
Низоли муносабатни тартибга соладиган қонун бўлмаган тақдирда, суд шунга ўхшаш муносабатларни тартибга солади­ган қонунни татбиқ этади, борди-ю, бундай қонун ҳам бўлмаса, республика қонун ҳужжатларининг умумий асослари ва маъносига таянади.


1. Ишларни амалдаги қонунлар асосида ҳал қилиш принципига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасида кўрсатилганидек, давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.
Давлат ва жамоат ташкилотлари, мансабдор шахслар Ўзбекис­тон Республикаси Конституциясига ва қонунларга риоя қилишга мажбурдирлар. Суд ишларини Конституцияга ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан ҳал қилиш, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари томонидан ўзларига берилган ҳуқуқ доирасида чиқарилган ҳуқуқий ҳужжатларни ҳам татбиқ қилади.
Қонунларнинг суд томонидан тўғри татбиқ этилиши алоҳида аҳамиятга эга. Фуқаролик суд ишларини тўғри ва одилона ҳал қи­линиши фуқаролик, оила, меҳнат ва бошқа ҳуқуқий меъёрларнинг тўғри татбиқ этилиши йўли билан белгиланади.
2. Амалдаги қонунларга кўра, агар халқаро шартномаларда кўрсатилган ҳолларда Республикамиз қонунларига нисбатан чет давлатнинг ҳуқуқий меъёрларида ижобий жиҳатлари мавжуд бўлса шу ҳуқуқий меъёрларни қўллаш лозимлиги тўғрисидаги қоидалар инсон манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгандир.
Демак, чет давлатнинг ҳуқуқий меъёрларини қўллашга асос бўладиган ҳолатларга тегишли тартибда давлатлар ўртасида ҳуқуқ­ларни татбиқ этиш тўғрисидаги тузилган шартномалар бўлиши лозим.
3. Суд фуқаролик ишларини ҳал этишда Ўзбекистон Респуб­ликаси Конституцияси асосида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжат­ларга эътибор бериши лозим.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари Республиканинг ҳамма ҳудудида, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам мажбурийдир. Қорақалпоғистон Республикаси Конституция­сига зид бўлиши мумкин эмас. Фуқаролик суд ишлари қўзғатилган­да муайян қонуннинг бўлмаслигини кўрсатиб, фуқаролик ҳуқуқла­рини суд томонидан ҳимоя қилинишини рад этишга йўл қўйилмай­ди. Низоли муносабатни тартибга соладиган қонун бўлмаган тақ­дирда, суд шу муносабатга ўхшаш муносабатни тартибга соладиган қонунни татбиқ этади. Бундай қонун ҳам бўлмаган тақдирда эса суд, Республика қонунларининг умумий асослари ва маъносига таянади.
Суд фуқаролик ишларини қонунни қиёслаш (аналогияси) ёки ҳуқуқни қиёслаш (аналогияси) бўйича фақат низоли муносабатни тартибга солувчи моддий ҳуқуқ (масалан, фуқаролик, меҳнат, оила ҳуқуқлари) нормалари бўлмагандагина ҳал қилинади. Қонун ва ҳуқуқ қиёсланишининг таърифи фуқаролик ҳуқуқи фанида берил­ган. Ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган қонунни татбиқ этишликка қонуний қиёслаш деб айтилса, низоли муносабатни республика қонунларининг умумий асослари ва маъносига таяниб ҳал қилишликка ҳуқуқий қиёслаш деб айтилади.
Қиёслаш тўғрисидаги қоидаларни татбиқ этишда қуйидаги­ларни назарда тутиш лозим:
биринчидан, юқорида кўрсатилган қоидаларга фақат мазкур масала юзасидан тегишли қонун ҳужжатларининг бўлмагани ҳолдагина асосланиб, ишни ҳал қилиш мумкинлигини;

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish