Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Судда ишни кўришнинг бевоситалиги



Download 12,6 Mb.
bet12/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

11-м о д д а. Судда ишни кўришнинг бевоситалиги
ва оғзакилиги


Биринчи инстанция суди фуқаролик ишини кўраётганида ишга оид далилларни бевосита текшириши: ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, гувоҳларнинг кўр­сатмаларини, экспертлар ва мутахассисларнинг хулосаларини эшитиши, ёзма далиллар билан танишиши, ашёвий далил­ларни кўздан кечириши шарт.
Ишни кўриш оғзаки равишда ўтади. Ишни кўриш жараё­нида судья алмаштирилган тақдирда, иш бошидан қайта кўрилиши керак.
ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм чиқариб ташланган


1. Судда иш кўришнинг бевоситалиги принципига биноан, фуқаролик ишларини мазмунан кўриб, ҳал қилувчи ва иш юзасидан қарор чиқарувчи судьялар иш материаллари билан шахсан тани­шишлари, гувоҳларнинг берган кўрсатувларини, экспертлар хуло­саларини, мутахассисларнинг фикрини эшитишга, ёзма далиллар билан танишишга, ашёвий далилларни кўздан кечириш, далиллар­ни текширишлари ва уларни суд мажлисида бевосита ўзлари, шу­нингдек ишда қатнашувчиларнинг иштирокида текшириши лозим.
Ушбу принципга мувофиқ, суд фуқаролик ҳуқуқий низоларни ҳал қилишда тарафларнинг ҳуқуқлари пайдо бўлиши, ўзгариши ёки тугаши билан боғлиқ бўлган фактларни бевосита аниқлайди. Суд умумий қоида бўйича топширилган ҳужжатларнинг асл нусхалари­ни кўради, фақат истисно тариқасидаги бундай ҳужжатларни суд мажлисига топшириш мумкин бўлмагандагина, ҳужжатларнинг иккинчи нусха (копия) ларидан фойдаланиш мумкин.
Бевоситалик принципи асосида суд иш кўриш учун тақдим этилган ҳужжатларни (далилларни) қанчалик дахлдор эканлигини аниқлаш билан судьянинг иш юзасидан ва тўпланган далиллар ҳақида маълум тушунча пайдо бўлишига ҳам ёрдам беради.
Иш кўриш жараёнида судьяларни алмаштириш лозим бўлса, бундай ҳолларда иш кўриш бошидан бошланади. Чунки судья иш ҳолатидан тўлиқ маълумотга эга бўлиши лозим. Фуқаролик жараё­ни бевоситалик принципига асосланган бўлса ҳам, аммо айрим ҳолларда, бу қоидадан четга чиқишга қонун йўл қўяди. Масалан, гувоҳ иш кўраётган судда бевосита сўроқ қилиниши лозим бўлса ҳам, аммо у иш кўраётган шаҳар ёки тумандан узоқ жойда яша­ганида, ишни кўрувчи суднинг махсус топшириғи бўйича, бу гувоҳ ўзини турадиган жойидаги суд томонидан мазкур иш бўйича сўроқ қилиниши мумкин. Шундай ҳолларда ҳам суд ишни мазмунан кўриш жараёнида тўпланган далилларга баҳо бериши лозим.
2. Ишни оғзаки кўриш принципига асосан судда иштирок этув­чи тарафлардан процессуал ҳаракатларни оғзаки равишда ифода­лашни талаб қилади. Суд ишни оғзаки кўрганда тарафлар, гувоҳ­лар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар, шунингдек, ишда иштирок этувчи прокурор билан бевосита мулоқотда бўлиш имко­ниятига эга бўлади ва иш бўйича ошкоралик принципига асос­ланади.
Фуқаролик ишига изоҳлар ёзма равишда тақдим этилган бўлса ҳам, аммо суддаги иш материаллари оғзаки равишда текширилади. Суд мажлисида оғзаки текширилган вақтда аниқланган ва тасдиқ­ланган материалларгина суд қарорига асос қилиб олинади. Суд мажлисида айтилган сўзларнинг ҳаммаси суд мажлиси баённома­сида қайд қилинса, оғзакичилик принципига хилоф келмайди. Ак­синча суд мажлисида айтилган сўзларнинг баённомага ёзилмаслиги суд қарорининг қонуний, асосли ва адолатли бўлишини текшириш имкониятидан маҳрум қилади.
Судда иш кўришнинг оғзакичилик принципи асосида юритили­ши айрим процессуал ҳаракатларни ёзма равишда бажарилиши мумкин эмас, деган фикрни англатмайди. Аксинча тайёрлов бос­қичидаги процессуал ҳаракатлар, суд мажлиси баённомаси, ҳал қилув қарори, ажримлар ва шу кабилар фақат ёзма тартибда расмийлаштирилади.
Фуқаролик жараёнида оғзакичилик принципига мувофиқ, суд тарафларнинг оғзаки тушунтиришлари, изоҳларини, гувоҳлар, экспертлар ва мутахассисларнинг оғзаки кўрсатувларини эшитади. Суд мажлисида кўриладиган барча масалалар оғзаки муҳокама қилинади. Бундай усул судьяларга иш ҳолатларини ойдинлашти­ришларига ва уларда иш юзасидан турли ички тушунча пайдо бўлишига имкон беради. Судга тақдим этилган барча ёзма ҳуж­жатлар, чунончи, экспертларнинг ёзма хулосалари ва бошқа ёзма далиллари оғзакилик принципи талабларига кўра суд мажлисида кўрилиши, оғзаки муҳокама қилиниши лозим бўлади.
3. 2000 йил 14 декабрдаги қонунга кўра, Ўзбекистон Респуб­ликаси Фуқаролик процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, фуқаролик ишларини судда кўришда узлуксиз­лик принципи чиқариб ташланган. Ушбу қоидани фуқаролик про­цесси принципидан чиқарилишининг қанчалик асосли эканлигини суд амалиёти кўрсатади. Биз бу қоидани шарҳлашда мазкур прин­цип илгари қандай мақсадларни кўзлагани ҳақида тушунтириш беришни лозим топдик.
Ишнинг узлуксиз кўрилиши принципига асосан суд ишининг бошланишидан то охиригача, яъни суд ҳал қилув қарори чиқари­лишига қадар узлуксиз суд мажлисида ва суднинг ўзгармаган таркибда кўрилиши ва бу иш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарил­магунча бошқа ишларнинг кўрилмаслигини талаб қилар эди.
Жараённинг узлуксизлиги принципига биноан ишнинг кўрили­ши тамом бўлган замон дарҳол қарор чиқарилиши ва уни эълон қилиниши лозим бўлар эди. Кўрилган иш юзасидан чиқарилган қарор эълон қилинмасдан туриб бошқа ишни кўришга ҳақли бўлма­ган. Фақат айрим ҳоллардагина, истиснолар сифатида, мураккаб ишлар бўйича суднинг асослантирилган қарорининг тайёрланиши уч кундан ошиқ бўлмаган муддатга кечиктирилиши мумкин бўлган (ФПКнинг 203-моддаси).
Суд қарорини чиқаришда фақат ишни музмунан бошидан охиригача кўришда иштирок этган судьяларгина қатнаша олганлар. Ҳар бир иш бўйича суд мажлиси, дам олиш учун белгиланган вақтдан ташқари узлуксиз давом этган. Суд узлуксиз бошланган ишнинг кўрилишини тамомламасдан ёки уни кўришни бошқа вақтга қолдирмасдан туриб бошқа ишни кўришга ҳақли бўлмаган. Агар ишнинг кўрилиши давомида суд таркиби ўзгарса, ишнинг кўрилиши янгидан бошланган. Узлуксизлик принципига кўра, суд бошланган ишни охирига етказиш билан иш юзасидан аниқ маълумотга эга бўлиши ва уни ёдидан чиқармасдан ҳал этиши иш бўйича тўғри ечим топиш имконини берган.
4. Ишни судда кўрилишининг бевоситалиги ФПКнинг 11-мод­дасига кўра, унинг асосий принципларидан бири эканлигини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилув қарори ишни кўрган суд томонидан фақат текширилган далилларга кўра асослантирилиши лозим. Бун­да суд ҳал қилув қарорида иш учун аҳамиятга эга у ёки бу ҳолатлар тасдиқланадиган далилларни кўрсатиб ўтиш билан чегаралан­масдан, балки бу далилларнинг мазмунини баён этмоғи шарт.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish