Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат



Download 12,6 Mb.
bet8/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

7-м о д д а. Судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат
қонунга бўйсуниши


Фуқаролик ишлари бўйича одил судловни амалга оши­ришда судьялар мустақилдирлар ва фақат қонунга бўйсуна­дилар. Судьялар ишларни қонун асосида, ишнинг ҳолатига мувофиқ, судьяларга четдан таъсир кўрсатиш мумкин бўлмайдиган шароитда ҳал қиладилар.
Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.


1. Судьяларнинг мустақил иш кўришлари ва фақат қонунга бўйсуниши ҳамда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмаслиги ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида Конституцияда махсус қоида белгиланган (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддаси).
Конституция ва ФПКнинг ушбу талаблари фақат фуқаролик ишларини судда кўриш билан боғлиқ бўлиб, суднинг процессга тегишли бўлмаган ҳаракатлари назарда тутилмаган.
Фуқаролик ишларини кўришда судьяларнинг мустақиллиги ва қонунга бўйсуниш қоидаси, бизнинг назаримизда, фақат тегишли ишни кўриш жараёни билан боғлиқ эканлигига эътибор бериш лозим.
Судьяларнинг қонунга бўйсунган ҳолда иш тутишларидан уларнинг мустақиллиги вужудга келади. Бу принцип фуқаролик ишларини кўришда процесснинг ҳамма босқичларига тегишли бўлиши асосида иш тутиш лозим.
“Судлар тўғрисида”ги Қонунда судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш масаласи бўлиши, бунга кўра уларни қонун билан белгиланган тартибда сайлаш, тайинлаш, озод қилиш, судьялар дахлсизлиги, одил судловни қатъий тартибда амалга оширилиши, қарор чиқариш чоғида судьялар маслаҳатининг сир тутилиши ва уни ошкор қилишни талаб қилишни тақиқлаши, судга ҳурматсиз­лик ёки муайян ишларни ҳал қилишга аралашиш, судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарлик, судьяга унинг олий мақомига муносиб равишда давлат ҳисобидан моддий ва ижтимоий таъминот белгилаш орқали таъминланиши белгиланган.
2. Булардан ташқари, ушбу принципга асосан давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар, муассасалар, мансабдор шахслар, фуқаро­лар судьялар мустақиллигини ҳурмат қилишлари ва шунга риоя этишлари шартлиги, судьяларга ҳурматсизлик билдириб, шунинг­дек уни очиқдан-очиқ менсимасликдан далолат берувчи ҳаракатлар қилиш амалдаги қонунларга асосан жавобгарликка сабаб бўладиган ҳолатлар бўлиб ҳисобланиши ҳам қонунда назарда тутилган.
Судьяларнинг мустақиллиги уларнинг дахлсизлиги билан ҳам кафолатланади (“Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 67-моддаси).
Одил судловни амалга ошириш борасида судьяларнинг бажари­лиши лозим бўлган процессуал қоидаларни бузишга қаратилган оммавий ахборот воситаларининг хабарлари, иш бўйича ҳукм, ҳал қилув қарори чиқармасдан олдин ишни қандай ҳал бўлиши лозимлиги ҳақида фикр билдириши тақиқланади. Мазкур талаб Фуқаролик процессуал ва Жиноят процессуал кодексларида ҳамда “Судлар тўғрисида”ги Қонунда ҳам ўз аксини топган ва такомил­лаштирилган. Бу қоидаларда қатъийлик билан одил судловни амалга оширишда судьялар мустақил ва фақат қонунга бўйсуниши кўрсатилган.
Судьялар фуқаролик ишларини қонун асосида, судьяларга четдан таъсир этишга йўл қўйилмайдиган шароитда ҳал қилиш­лари, ишни кўришда ташқи таъсир бўлмаслиги заминида, ишнинг қандай ҳал қилиниши кераклиги тўғрисида ҳеч кимнинг кўрсатма бермаслиги, бундай ҳуқуқ юқори судга ҳам берилмаганлиги тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган.
Судьяларнинг мустақиллиги қатор процессуал нормалар билан таъминланади. Чунончи, қарор чиқаришда судьялар маслаҳати сир сақланади; иш юзасидан бирон-бир масалани ҳал этишда, қарор чиқаришда судья мустақил бўлиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришлари мумкин. Қарорга кўшилмаган судья ўзларининг алоҳида фикрини ёзма равишда баён қилишга ҳақлидирлар.
Судьялар фуқаролик ишлари юзасидан келтирилган далилларга баҳо беришда иш ҳолатларини аниқлашда, ишга оид бошқа маса­лаларни кўриш ва ҳал қилишда қўлланиши лозим бўлган ҳуқуқий меъёрларни танлашда мустақилдирлар. Ишнинг судда кўрилишида прокурор ёки давлат органининг, эксперт ва мутахассисларнинг берган фикрлари, шунингдек жамоат ташкилотлари фикрлари суд учун мажбурий эмас. Шунингдек, ишни апелляция, кассация ва назорат тартибида кўрувчи юқори суд идоралари ҳам суд қарорини бекор қилишда ва ишни янгидан кўриш учун юборишда уни қандай ҳал қилиш лозимлиги ҳақида кўрсатма беришга ҳақли эмаслар.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish