Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Одил судловнинг фақат суд томонидан ҳамда



Download 12,6 Mb.
bet7/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

6-м о д д а. Одил судловнинг фақат суд томонидан ҳамда
фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги
асосида амалга оширилиши


Фуқаролик ишлари бўйича одил судлов фақат суд томонидан ҳамда барча фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, шунингдек бошқа ҳолатлардан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади.


1. Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга ошириш масаласи бунинг учун махсус ташкил этилган, давлат органи бўлмиш судга топширилган.
Умумий юрисдикция судлари билан Конституциявий ва хўжа­лик судлари ҳам одил судловни амалга оширишга ўз фаолият­ларини қаратганлар.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасида ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи баён қилинган.
Фуқаролик ҳуқуқлари асосан фуқаролик ишлари бўйича умумий юрисдикция судлари томонидан ҳимоя қилинади. Шу билан биргаликда меҳнат ҳуқуқи, оила ҳуқуқи, уй-жой ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган низолар бошқа органларда ҳам, чунончи меҳнат низолари комиссиясида, ҳакамлик судларида ҳам кўрилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 111-моддасида мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган кор­хоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлар ўрта­сидаги иқтисодиёт соҳасида ва уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган хўжалик низоларини ҳал этиш Олий Хўжалик суди ва жойлардаги хўжалик судлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилиши таъкидланган.
Суд ўз фаолиятини амалга оширишда муайян процессуал қо­нунларга риоя қилган ҳолда ҳаракат қилади. Бу процессда қоидалар чин ҳақиқатни аниқлашга, ҳаққоний қарор чиқаришга имконият беради.
Суднинг фуқаролик ишлари бўйича чиқарилган қарорлари фақат юқори суд органлари томонидангина бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Маълум ҳуқуқнинг бузилганлигини белги­лаш ва ҳуқуқни бузувчи шахсни муайян фуқаролик ҳуқуқий жавобгарликка, яъни мулкий жавобгарликка тортиш ҳуқуқи асосан суд органларига берилган.
Фуқаролик процессуал қонун ҳужжатлари судга, муайян асослар мавжуд бўлган тақдирда, агар фуқаролик ишлари судга тааллуқли бўлмаса, иш юритишни тугатиш, ишни мазмуни бўйича ҳал қилиш учун бошқа бирон-бир ташкилотга юбориш ҳуқуқини беради. Айрим фуқаролик ишларининг кўрилиши ва ҳал қилини­шини суд тааллуқлилигига қараб, бошқа идораларга юбориши ҳам мумкин. Аммо бундай ҳолларда суд ўзининг устун ҳуқуқини сақлаб қолади, чунки чиқарган қарорлари юзасидан ижро варақалари берилиши, уларнинг қонунга мувофиқ бўлишининг текширилиши каби вазифалар судга юклатилади.
Умумий юрисдикция ва хўжалик судларидан ташқари, бошқа органлар ва ташкилотлар фуқаролик ишларини кўриш ва ҳал этишда процессуал қонунларни татбиқ этмайдилар.
Баъзи низолар бир неча органлар томонидан кўрилиши мумкин, масалан, меҳнатга оид айрим низолар бўйича ходим хоҳишига қараб меҳнат низоларини кўриш комиссиясига, сўнгра унинг қарорларидан норози бўлса, судга мурожаат қилишга ҳақли.
Қонун баъзи ҳолларда, айрим талабларни кўриш ва ҳал этишда устунликни хўжалик судига нисбатан умумий юрисдикция судига беради, чунончи ФПКнинг 32-моддасида бир-бири билан боғлиқ бўлиб, баъзилари судга, баъзилари эса хўжалик судларига таал­луқли бўлган бир қанча талаблар бирлаштирилганда, бу талаблар­нинг ҳаммаси умумий юрисдикция судида кўрилиши белгиланган.
Агар ҳакамлик судлари, меҳнат ва оила муносабатларидан келиб чиқадиган низоларни ҳал қила олмасалар, хўжалик судлари фуқаролар билан фуқаролар ўртасидаги низоларни кўрмасалар, маъмурий органлар эса, фуқаролик, оила ва меҳнатга оид ҳуқуқлар­ни ҳимоя қилиш вазифасини фақат қонунда махсус назарда тутил­ган ҳоллардагина амалга оширсалар, умумий юрисдикция суди фуқаролар иштирок этган барча ҳуқуқий низоларни ҳал қилади. Чунки судларга бундай устунликнинг берилиши уларнинг Консти­туцияга мувофиқ, демократик тартибда ташкил топиши билан, қолаверса амалдаги қонунларга мувофиқ, ишни ҳар томонлама, тўла текшириш ва ҳаққоний ҳал қилиш имкониятига эга бўлишлари билан белгиланади. Суд вазифаларини бошқа органлар ўз зимма­ларига олишлари одил судлов тўғрисидаги Конституцияда белги­ланган принципнинг бузилиши бўлиб кўрилади.
2. Юқоридаги талабларга кўра, фуқароларнинг қонун ва суд олдидаги тенглиги асосида одил судлов амалга оширилади. Бу тенглик ташкилотларга ҳам тегишлидир.
Одил судлов соҳасидаги ушбу принцип фуқаролик ишларининг судда кўрилишида барча фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенг даражада бўлишлари билан белгиланади (“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси).
Фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги принципида, биринчидан, ягона, яъни ҳаммага бирдай бўлган суд тўғрисидаги қоида ифодаланса, иккинчидан, ҳаммага баробар татбиқ қилинади­ган ҳуқуқнинг ягоналиги тўғрисидаги қоида ўз ифодасини топган.
Ягона суд тўғрисидаги қоида шундан иборатки, республика­мизда миллати, жинси, ижтимоий аҳволи ва бошқа ҳолатларга қараб айрим шахсларга муайян имтиёзлар берадиган ёки ҳуқуқ­ларни камситадиган судлар йўқ. Конституциямизда, судлар тўғри­сидаги қонунларда белгиланганидек, суд тизими ягона ҳисобланади ва судлар фуқаролар учун бир хилда иш кўрадилар.
Ҳуқуқларнинг, жумладан, процессуал ҳуқуқларнинг ҳам ягона­лиги тўғрисидаги қоида қонунларнинг ҳаммага тенг татбиқ этили­шини билдиради.
Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг тенглигини фақат расмий эмас, балки ҳақиқатда амалда белгиланди ва фақат эълон этиш билангина чекланмай, барча фуқароларга Конституция билан ва бошқа қонунлар билан ўрнатилган ҳуқуқларнинг тенг даражада, бирдек фойдаланиш имкониятини таъминлайди. Ўзбекистон халқи­ни миллатидан қатъи назар, улар Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини ташкил этадилар (Конституциянинг 8-моддаси). Шунинг учун фуқароларнинг ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки бошқа усулда чеклашга ёхуд айрим фуқароларга уларнинг ирқи, миллатига мансуб бўлишига, миллий, мулкий, ижтимоий ҳолатига, диний эътиқодларига қараб бирон-бир имтиёзларнинг берилишига йўл қўйилмайди.
Фуқаролар ҳуқуқларининг тенглиги - уларнинг ҳуқуқлари бузилганида ҳуқуқни бузувчилар давлат, жамият, суд олдида тенг даражада жавобгарликка тортилиши билан ҳам белгиланади. Қонунларни бузувчи шахслар хизмат вазифаларидан ва кўрсатган хизматларидан қатъи назар, жавобгарликка тортиладилар.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish