Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Судда фуқаролик иши қўзғатиш



Download 12,6 Mb.
bet6/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

5-м о д д а. Судда фуқаролик иши қўзғатиш


Суд фуқаролик ишини қуйидаги ҳолларда қўзғатади:
1) ўзининг ҳуқуқи ёки қонун билан қўриқланадиган ман­фаатини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилган шахснинг аризаси бўйича;
2) прокурорнинг аризаси бўйича;
3) агар давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар қонунга мувофиқ бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат этишга ҳақли бўлсалар, уларнинг берган аризалари бўйича.


1. Судда фуқаролик ишини қўзғатиш учун ёзма шаклда берилган ариза асос бўлади (ФПКнинг 148-моддаси).
Иш қўзғатиш учун манфаатдор шахслар ФПКнинг 5-моддаси 1-бандида кўрсатилган ҳолларда ўзларининг ҳуқуқлари ҳимоясини кўзлаш назарда тутилган бўлса, шу норманинг 2-3 бандларида бош­қа шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш назарда тутилади.
Судда фуқаролик ишини қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган қонунда кўрсатилган шахслар белгиланган процессуал ҳуқуқларидан фой­даланиш билан ўзларига тегишли ёки бошқа шахсларнинг ман­фаатини ҳимоя қилишда, процессуал қонунлар кўрсатилган ҳуқуқ­лардан фойдаланишларида айрим фарқлар бўлишига қарамай, про­цессда тенгдирлар.
Судда фуқаролик иши қўзғатишга ҳақли бўлган ФПКнинг 5-моддаси 2-3 бандларида кўрсатилган шахслар қонунда кўрсатилган ҳоллардагина бундай ҳуқуқларни амалга оширишларига йўл қўйилади.
Юқорида келтирилган қонун фуқароларнинг ҳуқуқи бузилганда унинг қўриқланишини илтимос қилиш ҳуқуқини мазкур шахснинг ўзига бериши билан бирга, бузилган ҳуқуқларнинг ҳимоя қилиш мақсадларида, фуқаролик процессида прокурорнинг иштирок эти­ши, фуқаролик ишининг бевосита давлат ва жамоат ташкилотлари ташаббуси билан қўзғатилиши мумкинлигини белгилайди.
Моддий ҳуқуқи бузилган фуқаро эркин ҳуқуқ принципига биноан даъво қўзғатиш ёки қўзғатмаслик ҳуқуқига эга. Ташкилот­ларнинг ҳуқуқлари бузилган ҳолларда эса, мазкур ташкилотлар­нинг мансабдор шахслари мулкий аҳамиятга эга бўлган ҳуқуқни қўриқлаш мақсадларида, даъво қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлибгина қолмасдан, балки бундай даъвони қўзғатишга мажбурдирлар. Бу принципга мувофиқ, даъвогар ўз даъвосининг предметини, ҳажми­ни, ҳуқуқий асосини белгилайди; иккинчи тараф-жавобгар эса, даъвони тан олиш ёки даъвога қарши бўлиб, даъвони инкор этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Судда қўзғатилган фуқаролик иши тарафларнинг ўзаро келишувлари бўйича тугатилиши ҳам мумкин. Аммо тарафларнинг, яъни даъвогар ва жавобгарнинг ўз ҳуқуқлари ва бурчларини амалга ошириш-оширмаслик тўғрисидаги ихтиёрий ҳаракатлари, ўзаро келишувлари суд учун мажбурий эмас. Суд давлат ва жамоат ман­фаатлари талаб қилганда ёки бирон-бир шахсларнинг ҳуқуқ­лари бузилишига қаратилган ҳолларда даъводан воз кечишни ёки даъвони тан олишни ҳал қилмаслиги ҳам мумкин. Тарафларнинг даъво ишини ўз розиликлари бўйича бутунлай тамомлашлари тўғрисидаги келишувлари ҳам суд учун мажбурий эмас.
Фуқаролик ишида қатнашувчи даъвогар ва жавобгарлар суд­нинг ҳал қилув қарори устидан, шунингдек юқори судларнинг аж­римлари устидан шикоят бериш ва бермаслик ҳуқуқига эгадирлар. Аммо баъзи ҳолларда фуқароларнинг, ташкилотларнинг ҳуқуқлари­ни ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш зарур бўлган ҳолларда, қонуний кучга кирмаган суднинг ҳал қилув қарори устидан прокурор апелляция протести келтириши мумкин. Ишда иштирок этувчиларнинг бири томонидан шикоят берилгани­да ёки бир шахснинг ёки бир неча шахсларнинг манфаатлари кўзланиб, протест келтирилганида, юқори суд фақат бу шикоят ва протестлар билан чекланиб қолмасдан, ишнинг ҳамма ҳолатини тўлиқ текширишга мажбур бўлади.
Судда иш қўзғатиш қонунда кўрсатилган шахсларга берилган бўлиб, бундай қоидалар эркин ҳуқуқ принципи асосида амалга оширилади. Бу принцип даъво ишининг қўзғатилишидан бошлаб то даъво юзасидан чиқарилган қарорларнинг ижро этилишигача қўл­ланиб, ишда иштирок этувчиларга тегишли процессуал ҳуқуқлар­нинг қонунлар билан белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминлайди. Фуқаролик ишларини қўзғатишда иш юритиш турларига эътибор берган ҳолда даъво тартибида, давлат органлари ва бошқа органлар шунингдек, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳара­катлари (қарорлари) устидан берилган шикоят ва аризалар бўйича ва алоҳида тартибда кўриладиган ишларни иш қўзғатишдаги фарқига ва процессуал хусусиятларига аҳамият бериш лозим.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish