Дидактиканинг кўргазмалилик тамойили. Мазкур тамойил математика фанини ўқитишнинг асосий тамойилларидан бири ҳисобланиб, у ўқувчиларнинг англанган ҳолда билимларни эгаллашларида муҳим ўрин тутади.
Масалан.
1. Бошланғич синфларда сон тушунчасини киритиш, арифметик амаллар мазмунини онгли равишда тушуниб етишда муҳим ўрин тутади.
2. Геометрия курсини ўқитишда кўргазмалилик тамойилидан самарали фойдаланиш ўқувчилар фазовий тасаввурларни, пировардида математик тафаккурини ривожланишида муҳим ўрин тутади.
Дидактиканинг табақалаштириш тамойили. Мазкур тамойил таълим жараёнини ташкил этишда синфда ва аудиторияда йиғилганлар ёши жиҳатидан, фан турларига қизиқиши ва ишчи тили ҳамда иқтидорлари, жисмоний, руҳий ва ақлий ривожланиш даражаси бир-бирига яқин бўлишини талаб этади.
Масалан. “Ижтимоий-гуманитар” таълим йўналишларида ўқитиладиган математиканинг мазмуни қандай бўлиши керак? “Аниқ фанлар” га ихтисослашган таълим йўналишларида-чи? каби муаммоларни ҳал этиш орқали таълим самарадорлигини ошириш йўлларни кўрсатиб беришда муҳим ўрин тутади. Пировардида, нимани ўқитиш керак? – деган эмас, балки интелектуал асрнинг: нимани ўқитиш мақсадга мувофиқ деган? – тамойилига ҳам амал қилиш имкониятларни оширади.
Юқоридагилардан кўринадики, ҳар бир фаннинг, жумладан математика фанини ўқитишда қўлланиладиган дидактик тамойиллар ўргатиш ва ўрганишнинг илмий педагогик қонуниятлари ва амалий тажрибаларини ҳар томонлама илмий-методик таҳлил қилиш натижасида аниқланган асосий қоидалар экан.
6. «Математика ўқитиш методикаси фанининг предмети, фан сифатидаги унинг тараққиёт босқичлари, ўқув предмети сифатида мақсади, мазмуни” мавзусининг лойиҳалари
6.1-жадвал.
Модулнинг номи ва мақсадлари
Модулнинг номи
|
Модулдан кўзланган мақсадлар
|
Математика ўқитиш методикаси фанининг предмети, фан сифатидаги унинг тараққиёт босқичлари, ўқув предмети сифатида мақсади, мазмуни
|
Талаба: «Математика ўқитиш метoдикаси» фани «Педагoгика» туркумидаги алоҳида фанлардан бири эканлигини билади; у жамиятимиз тараққиёти даражасида таълим мақсадларига мoс келувчи математикани ўқитиш, ўрганиш қoнуниятларини ўрганадиган мустақил фан эканлигини тушунади; «Математика ўқитиш методикаси» фанининг предмети нимадан иборат эканлигини англайди; фан сифатида унинг тараққиёт босқичларини таҳлил эта олади; уларнинг «Математика ўқитиш метoдикаси» фанига бўлган қизиқишлари шаклланади. Шу билан бирга, улар математика ўқитиш метoдикаси фанидаги ўрганилаётган ҳарбир математик тушунча, таъриф, ҳукм ва хулoсаларни англайди; кундалик ҳаётда учрайдиган элементар муаммoларнинг геометрик кўринишлари ёкиуларнинг симвoллар билан ёзилган аналитик ифoдаси эканлигини тасаввур эта олади; таълим жараёнини амалга оширишнинг дидактик тамойилларини математик ўқитиш жараёнига қўллай олади; келажакда ушбу мавзу бўйича дарс ва ўқув машғулотлари лойиҳаларини туза олади; математика ўқитиш метoдикаси фани мақсадини, мазмунини изоҳлай олади ва амалда қўллай олади.
|
6.2-жадвал.
Модул ичидаги кичик модуллар номлари ва мақсадлари
Do'stlaringiz bilan baham: |