Умумийлиги. Дидактик тамойилар ўқув-тарбия жараёнида барча компонентлари, яъни таълимнинг масади, мазмуни, воситалари, методлари, ташкилий шакллари ва натижалари билан узвий боғлиқдир.
Масалан. Ўқувчи-талабаларнинг реал билиш имкониятларига мос келадиган таълим мазмунини белгилашда таълимнинг турли меъёрий ҳужжатларини, яъни ўқув дастури, дарслик, ўқув қўлланмалари яратишда, таълимнинг ташкилий шакллари, воситалари, усулларини танлашда дидактик тамойилларга риоя қилинади.
Амалиёт учун яроқлилиги. Дидактик тамойиллар – педагогик амалиётга йўналтирилган бўлиб, улар таълимни бугунги кун талабаларидан келиб чиқан ҳолда ташкил этиш, бошқариш ва назорат қоидаларини белгилаб беради. Мазкур қоидалардан келиб чиққан ҳолда таълим жараёни “таълим-тарбия бирлиги”, “назария билан амалиётнинг ўзаро бирлиги”, “таълим воситалари, методлари, шакллари ва таълим мазмунининг ўқувчи-талаба шахсига йўналганлиги” каби ғоялар орқали амалга оширилади.
Дидактик тамойилларнинг математика таълим самарадорлигини оширишга йўналганлиги. Таълим мақсади, мазмуни, воситалари, методлари ва ташкилий шаклларини:
барча таълим муассасалари олдига қўйилган ижтимоий талаб ва эҳтиёжларга мувофиқлаштириш;
ўқувчи-талабаларнинг энг юқори даражадаги тараққиётини кўзлаб таълим жараёнини ташкил этиш;
улар томонидан ўрганилаётган таълим мазмуни ва фаолият усулларини бир вақтда эгаллашларига эришиш каби тадбирларни ўқув-тарбия жараёнига узлуксиз жорий этиш йўли билан таълим натижасининг сифати яхшиланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, дидактик тамойилларнинг ҳар бири алоҳида мазмун-моҳиятга эга бўлиб, уларнинг бир-бири билан алмаштириш ёки бирини иккинчиси ўрнида қўллаш мумкин эмас (Аммо, дидактик тамойилларнинг бири иккинчиси учун ўлчов вазифасини бажара олади).
Масалан.1) Илмийлик тамойилига таълимнинг турли бўғинлари (бошланғич, ўрта умумтаълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими, олий таълим ва таълимнинг боша турлари)да амал қилиш учун тушунарлилик тамойилига амал қилинади.
Чунки, тушунарлилик тамойили, биринчидан, ўқув-тарбия ишларини таълим даражаларига қараб аста-секин мураккаблаштириш ва қийинлаштириб боришни тақозо этса, иккинчидан, ўқувчи-талабаларнинг ўз ички имкониятлари (фаоллиги, онглилиги ва ҳ.к.)ни ҳисобга олишни талаб этади. Натижада илмийликка асосланиш тушунарлиликка олиб келади.
Умуман таълим жараёнида дидактик тамойилардан тўғри ва ўринли фойдалана олиш тизимлиликдан изчилликка, мустақилликдан фаолликка, кўргазмалиликдан онглиликка олиб келади.
Масалан. Ўқувчи-талабаларнинг таълим жараёнида мустақиллиги ва фаоллиги қуйидаги қоидаларга риоя қилиш йўли билан таъминланади:
ҳар бир дарсда янги ўқув материалларини ўрганишдан олдин ўқувчи-талабаларга унинг мақсади, кундалик ҳаётда ва амалий фаолиятда зарурлигини тушунтириш талаб этилади. Чунки, мақсад олдиндан англанган натижа бўлиб, у таълимнинг истиқболлилигини таъминлайди ва кафолатлайди;
ўрганилаётган янги ўқув материалининг мазмуни ўқувчи-талабалар индивидуал хусусиятлари ва реал билиш имкониятларига мос келиши;
янги материални эгаллаш жараёнида мавзуга оид турли муаммолар, муаммоли саволлар ва топшириқлар орқали муаммоли вазиятларни ҳосил қилиш;
қўйилган муаммо, савол, топшириқлар моҳиятидан келиб чиқиб таълимни ташкил этиш ва бошқариш;
янги ўқув материалларини ўргатиш жараёнида ўқувчи-талабаларга анализ ва синтез қилиш, таққослаш, абстракциялаш, умумлаштириш, индуктив ва дедуктив хулосалар чиқаришни ўргатиш (чунки, ўқувчи-талаба ақлий фаолият усулларини ўрганиш орқали ўз олдига қўйилган муаммоларни ҳал этиш сирларини эгаллайди. Бу эса уларда эгалланган билимлардан амалиётда тўғри ва ўринли фойдалана олиш қобилиятлари шаклланишига ва ривожланишига олиб келади).
Дидактик тамойиллар ўқитиш мазмуни, усуллари, шакли ва воситаларини аниқлайди ҳамда улар ўқитиш қоидалари билан биргаликда қўлланилади. Ўқитишнинг турларидан келиб чиққан ҳолда мазкур жараёнда баъзи ўқитиш тамойиллари кучайтирилади, баъзилари эса камаяди. Натижада махсус ўқитиш тамойиллари пайдо бўлади.
Математика фанини ўқитишнинг дидактик тамойиллари: мамлакатда жамият ва фан кўядиган талабларидан келиб чиққан ҳолда таълим жараёнини амалга ошириш ва мазкур жараёнда амал қилинадиган асосий талабларни ўз ичига олади.
Энди, Математика фанини ўқитишнинг айрим дидактик тамойилларига алоҳида тўхталиб ўтайлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |