Тошкент – 2016 Тожиев М


Математика ўқитишнинг амалий мақсади ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўяди



Download 1,69 Mb.
bet53/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

Математика ўқитишнинг амалий мақсади ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўяди:
a) Математика курсида олинган назарий билимларни кундалик ҳаётда учрайдиган элементар масалаларни ечишга татбиқ қила олишга ўргатиш.
Бунда асосан ўқувчиларда:
эгаллаган назарий билимларини бевосита ва билвосита кундалик амалиётга боғлай олиш кўникма ва малакаларини шакллантириш;
уларда турли сонлар ва математик ифодалар устида ариф­метик амаллар эгаллаган билим, малака ва кўникмаларини мустаҳкамлаш учун махсус тузилган амалий масалаларни еча олишга ўргатиш ва ҳ.к.
b) Математикани ўқитишда таълим воситаларидан тўғри ва ўринли фойдалана олиш малакаларини шакллантириш.
Бунда математика дарсларида таълим воситалари ҳисобланган техника воситаларидан, кўргазмали қуроллар, жадваллар, схемалар ва ҳисоблаш воситаларидан ўқувчиларнинг тўғри ва ўринли фойдалана олиш малакаларини таркиб топтириш назарда тутилади.
c) Ўқувчиларни мустақил равишда математик билимларни эгаллашга ўргатиш.
Бунда асосан ўқувчиларни ўқув дарсликларидан ва илмий-оммабоп математик китоблардан, замонавий ахборот технологиялари­дан мустақил таълим олиш малакаларини шакллантириш назарда тутилади.
d) Ўқувчиларда математик таълим жараённи система сифатида тасаввур этишни шакллантириш.
Таълим-тарбияда синергетиканинг мажмуа ёндашув тамойилидан ва қўйилган мақсаддан келиб чиқиб, жуда кўп мажмуларни аниқлаш мумкин. Чунончи, бутун узлуксиз расмий таълим-тарбия тизимига мажму сифатида қараш зарурлиги асослаб берилган[54]. Шу билан бир қаторда узлуксиз таълим-тарбия жараё­нининг ҳар бир босқичини алоҳида мажму сифатида кўрса ҳам бўлади. Ўқитувчининг бутун фаолиятини, уни алоҳида дарсларга тайёргарлик кўриш жараёнини, дарс ўтишини ва ҳоказоларни алоҳида-алоҳида мажмулар сифатида ўрганса ҳам бўлади.
Шу ерда узлуксиз расмий таълим-тарбия жараёнини ва унинг алоҳида босқичларининг асосини, шунингдек, ўқитувчи ва педагоглар фаолиятининг ҳар бир мақсадини амалга ошириш жойини нима деса бўлади? деган савол пайдо бўлиши табиий. Бу бутун таълим-тарбия соҳасининг биринчи ғишти - дарс ҳисобланади.
Дарс – таълимнинг асосий ташкилий шакли, у муайян миқ­дордаги доимий ўқувчилар таркиби билан қатъий тартибда уюштириладиган ва аниқ мақсадга йўналтирилган дидактик тадбир.
Дарсга мажмуи нуқтаи назаридан ёндашадиган бўлсак, унда олдимизга қўйган мақсаддан келиб чиққан ҳолда, бир дарснинг ўзида бир неча турдаги мажмуларни ажратса бўлади.
Дарс расмий таълим-тарбия соҳасининг бирламчи асоси, узлуксиз таълим-тарбия жараёнининг асосий ташкил этувчиси бўлиб, у ўқитувчи-педагогларнинг фаолият кўрсатиш жойи ҳисобланади. Уни амалга ошиши учун, аввало, ўқувчи ёки талабалар бўлиши шарт. Бу дарснинг биринчи таркибий қисмидир.
Дарсни олиб бориш учун ўқитувчи-педагог бўлиши шарт.Бу эса дарснинг иккинчи таркибий қисми ҳисобланади.
Шунингдек, дарсни амалга ошириш учун синф хонаси ёки аудитория, унинг ичидаги жиҳозлар яъни техник воситалар зарур.Бу дарснинг учинчи таркибий қисми ҳисобланади. Ўқитишнинг техник воситалари таркибига: аудитория ёки синф хонаси, ичидаги жиҳозлар – парта ёки стол-стул, ўқитувчининг курсиси ва ишчи столи, маъруза учун минбар, доска ва ахборот узатиш техникалари, ахборот узатиш тех­ник воситалари таркибига эса: кодоскоп, эпидоскоп, монитор-компьютер, овоз узатиш техникаси ва бошқалар киради.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish