Тошкент – 2016 Тожиев М


Математика фанини ўқитишнинг умумий методикаси



Download 1,69 Mb.
bet51/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

Математика фанини ўқитишнинг умумий методикаси.
Бу бўлимда математика фанининг мақсади, мазмуни, шакли, воситалари ва методлари ҳамда технологияларига асосланган ўқув фанининг методик системаси педагогик, психологик қонуниятлар ҳамда дидактик тамойиллар асосида очиб берилади.
Масалан: Математика фанини ўқитишда қўлланиладиган замонавий таълим усуллари ва техно­логиялари ҳамда улардан фойдаланиш имкониятлари, математика фанининг илмий изланиш методлари, математик тушунчалар ва уларни киритиш методикаси каби назарий ва амалий материаллар ўрганилади.
Ҳозирги кунда мазкур бўлим педагогика олий таълим муас­сасаларида («Математика ўқитиш методикаси» таълим йўнали­шида) бир семестр давомида ўрганилади.
Математика фанини ўқитишнинг хусусий методикаси.
Бу бўлимда математика ўқитиш умумий методикаси қонун ва қоидаларининг аниқ мавзу материалларига татбиқ қилиш йўллари ўрганилади.
Масалан:

  1. Натурал сонларни киритиш методикаси;

  2. Тенгламалар ва тенгсизликлар мавзусини ўрганиш методикаси;

  3. геометрик материалларни ўрганиш методикаси;

  4. функция ва унинг графигини ўрганиш методикаси;

  5. кўпбурчаклар ва кўпёқлилар мавзусини ўқитиш методикаси;

  6. каср сонлар мавзусини ўрганиш методикаси ва ҳ.к.

Математика фанини ўқитишнинг аниқ методикаси.
Бу бўлим икки қисмдан иборат:
1. Умумий методиканинг хусусий масалалари.
2. Хусусий методиканинг аниқ масалалари.
Масалан:
1) VII синфда математика дарсларини режалаштириш ва уни ўтказиш методикаси дейилса, бу умумий методиканинг хусусий масаласи бўлиб ҳисобланади.
2) VII синфда ўрганиладиган математикадан бир соатлик дарсни режалаштириш ва уни ўтказиш методикаси дейилса, хусусий методиканинг аниқ методикаси ҳисобланади[53].
3. Математика ўқитишнинг умумтаълимий, тарбиявий ва амалий мақсадлари
Таълим муассасаларда математика ўқитишнинг мақсади қуйидаги учта омил билан белгиланади:
1. Математика ўқитишнинг умумтаълимий мақсади.
2. Математика ўқитишнинг тарбиявий мақсади.
3. Математика ўқитишнинг амалий мақсади.
Математика ўқитишнинг умумтаълимий мақсади ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўяди:
a) Ўқувчиларга маълум бир дастур асосида математик би­лимлар тизимини бериш.
Бу билимлар тизими математика фани тўғрисида ДТСда белгилаб қўйилган минимал даражадаги билимларни бериш талабига мос келиши ва шунга эришиш орқали уларни математика фанининг юқори бўлимларини ўрганишга тайёрлашни назарда тутади. Шунингдек, математик таълим жараёнида белги­ланган дастур асосида ўқувчиларда эгаллаган билимларининг ишончли эканлигини текшириш ва назорат қилиш усулларини қўллай олиш малакалари шакллантирилади.
b) Ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма математик билимларини таркиб топтириш.
Математика фанини ўрганиш орқали ўқувчиларда ўз она тилларида хатосиз сўзлаш, ўз фикрини аниқ, равшан ва лўнда қилиб баён эта билиш малакалари шакллантирилиши талаб этилади.
c) Ўқувчиларни математик қонуниятлар асосида реал ҳақи­қатларни билишга ўргатиш.
Бунда ўқувчиларга реал оламда юз берадиган энг содда ҳодисалардан тортиб мураккаб ҳодисаларгача барчасининг фазовий формалари ва улар орасидаги миқдорий муносабатларни тушу­нишга имкон берадиган ҳажмда билимлар бериш кўзда тутилади.
Бундай билимлар бериш орқали эса ўқувчиларда фазовий тасаввур қилиш малакалари шаклланади ва шу орқали уларда мантиқий тафаккур қилиш кўникмалари ривожлантирилади.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish