Тошкент – 2016 Тожиев М



Download 1,69 Mb.
bet54/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

Эслатма. Баъзилар ўқитиш жараёнига ахборот технологияларини қўллашни педагогик технология демоқдалар. Бу хато. Чунки ахборот технологиялар − педаго­гик технологиянинг таркибий бир қисми холос.
Ўқитувчи-педагогларнинг дарс ташкил этиши учун ўқув режа, фан дастури, дарслик ва бошқа бир қатор меъёрий ҳужжатлар керак бўлиши ҳам баҳс қилинмайдиган ҳақиқат. Бу дарснинг тўртинчи таркибий қисми ҳимобланади. Ҳар қандай таълимий жараён дарс бўлиб ҳисобланиши, у суҳбат ёки оддийгина мулоқот бўлиб қолмаслиги учун ўқитувчилар педагогик усул ва услублар билан қуролланган бўлишлари шарт. Бу дарс деган бир бутунликнинг ажралмас бешинчи таркибий қисми ҳисобланади (1-чизмага қаранг).


1-чизма. Дарс мажмуи.




Эслатма. Маълумки, инсон муаяйн мақсадга эришиши учун бир қатор усуллардан фойдаланади. Анъанавий дидактика ва методикада улар «Таълим усуллари» «Таълим метод­лари» деб юритилмоқда. «Метод» тушунчаси халқаро тушунча бўлиб, меъёрий ҳужжатларда ҳамда педагоглар жамоатчилиги томонидан кенг қўлланилгани учун ушбу ўқув-методик қўллан­мада ҳам «метод» ва «усул» тушунчаларни бир маънода қўлланилди.Услуб деб мақсадга эришишда қўлланиладиган тадбир ва чораларга айтилади.
Дарснинг навбатдаги таркибий қисми – дарсда керак бўладиган меъёрий ҳужжатлар. Уларга мутасадди ташкилотларда тасдиқланган намунавий дастур, ишчи дастур, ўқув режаси, тақвим режа, дарслик, ўқув-методик қўлланмалар, маърузанинг матни ёки дарс лойиҳаси ва бошқа дидактик материаллар киради. Буларнинг ҳаммаси дидактика тамойилларига асосан тузилган бўлиб, ўзаро бир-бирига мос тушиши шарт. Узоқ хорижий мамлакатларнинг ҳаммасида буларни бир сўз билан куруюклуюм дейилади.
4. Математика ўқитиш методикасининг
бошқа фанлар билан алоқаси
«Математика ўқитиш методикаси» фанининг методологик асоси билиш жараёнига асосланган бўлиб, у «Математика» фанини ўқитиш қонуниятларини ўрганиш жараёнида педагогика, мантиқ, психология, математика, лингвистика, фалсафа, кибернетика каби фанлар билан узвий алоқада бўлади (2-расм).
«Математика ўқитиш методикаси» фани математик таълимнинг мақсади, мазмуни, шакли, методи ва воситаларини ўқув жараёнига татбиқ этиш қонуниятларини ўрганиш жараёнида физика, чизмачилик, кимё ва астрономия каби фанлар билан ҳам узвий алоқада бўлади.
Масалан.

  1. “Математика ўқитиш методикаси” фани педагогик туркумдаги фанлардан ҳисобланиб, у ўз мақсад ва вазифаларига эришишда “Педагогика” ютуқларидан кенг фойдаланади.

  2. Маълумки, математик таълим жараёнини такил этишда унинг асосий субъектларидан бири ҳисобланган ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, қизиқишлари, тасаввури, тафаккури, хотираси, диққати, ақл-идроки, қобилияти, истеъдоди, фикрлаши кабиларни ҳисобга олиш муҳим ҳисобланади. Буларга эса психология қонуниятларига асосланмасдан туриб эришиб бўлмайди.

  3. Мактабда математика ўқитиш мантиқ илмига ҳам таянади. Чунки, бир томондан математикани ўқитиш мантиқий математик тилга ўргатиш ҳисобласа, иккинчи томондан, у фан сифатида мантиқ қонунлари асосида қурилган.

  4. Математика ўқитишда (айниқса, мактабда) асосий нарса ўқитувчининг педагогик маҳорати ҳисобланиб, уни санъатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки, “ўқитувчи актёр бўлиши керак” – деб бежиз айтишмаган. Шундай экан, ҳар бир ўқитувчи санъатни ўрганиш ва санъатни эгаллаш лозим.

  5. Математикани ўқитишда ички алоқалар ҳам мавжуд бўлиб, унга амал қилиш ҳам муҳим ҳисобланади (Масалан: геометрия ва алгебра курслари орасидаги боғланиш). Мазкур ички алоқалар геометрик масалаларни ечишда алгебраик усулларни қўллашда, худди шунингдек, геометрик усуллар ёрдамида алгебраик масалаларни ҳал қилишда, айниқса, “Алгебра” курсини ўқитишда геометрик тасвир ва усуллардан фойдаланиш жараёнида “Геометрия” курси билан билан боғлиқлиги ёрқин намоён бўлади.

Ёки «Функцияларнинг хоссалари»ни исботлашда ёки функция графикларни турли силжитишларда геометрик усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Математика фанининг бошқа фанлар билан узвий алоқаси қуйидаги икки йўл билан амалга оширилади:
1) Математика тизимининг яхлитлигини сақлаган ҳолда бошқа фанларининг дастурларини унга мослаштириш.
2) Бошқа фанларда ўрганилган материаллардан математик қонуниятлар, формулалар ва теоремаларни самарали ўрганишда ёрдам берадиган материаллардан математика ўқитиш жараёнида фойдаланиш[12].
Ҳозирги кунда математика таълими мазмунини ўрганишни бошқа фанлар билан мослаштириш масаласи етарли даражада ҳал қилинган.
Масалан.
1) VII синфда «Функция ва унинг графиги» мавзусини ўрганишда (функция графигини тасвирлашда) «Физика» фанидан фойдаланилади.
2) VIII синфда «Геометрик ясашлар»га доир билимлар беришда «Чизмачилик» фанидан фойдаланилади.
Математика дарсларида бошқа фанлардан фойдаланиш масаласини дастурда аниқ кўрсатиш қийин жараён ҳисобланиб, у ҳар бир ўқитувчининг касбий ва амалий тайёргарлиги даражаси билан боғлиқ бўлади.Ўқув материалини режалаштиришда ва дарсга тайёрланиш жараёнида буни ўқитувчи томонидан ҳисобга олиниши талаб этилади.
Масалан. «Тенгламалар» мавзусини ўрганиш жараёнида физик миқдорлар орасидаги боғланишларни акс эттирадиган тенгламалар, жумладан «Ҳаракатланаётган жисмнинг тезлигини топиш тенгламаси», «Иссиқлик баланси тенгламаси», «Иссиқликдан чи­зиқли кенгайиш тенгламаси» кабилардан фойдаланган ҳолда мисол-масалаларни ечиш ўқувчиларда ўрганилаётган мавзу бўйича англанган билимларни эгаллашларига олиб келади.
Худди шунингдек, «Фоизлар», «Пропорционаллик» каби мавзу­ларни ўрганишда «Кимё» ва «Физика» фанларида ўрганилган мавзулар бўйича ( Масалан:1) 20% ли эритма ҳосил қилиш учун эритиладиган моддадан 240 г сувга қанча солиш керак? 2) 5% ли 400 г эритмани қайнатиб, 200 г га келтирилди. Энди эритманинг ўткирлиги қанча бўлади?) масалалар тузиш ва уларни ечиш ҳам кўзланган мақсадга эришишда муҳим ҳисобланади.

2-расм. Математика ўқитиш методикасининг бошқа фанлар билан алоқаси.

Таълим тизимида математика фанини ўқитишда фанлараро узвий алоқадорликка эришиш таълим мақсадларига эришишни олдиндан кафолатлашда муҳим ўрин тутади. Албатта, бу ўқитувчидан юқори даражада тайёргарликни талаб этади.



Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish