5. Математик таълим жараёнини амалга оширишнинг дидактик тамойиллари
Таълим жараёни самарадорлиги – ўқув-тарбия жараёнида қўйилган мақсад ва эришилган натижа ўртасидаги фарқдир. Таълим жараёнида қўйилган мақсад ва эришилган натижа ўртасидаги тафовут қанча кам бўлса, таълим шунча самарали саналади.
Ҳозирги кунда республикамиз мустақиллигининг дастлабки йилларида оз вақт ва кам маблағ сарфлаб таълимнинг самарадорлигини ошириш энг долзарб муаммо саналади.
Таълим самарадорлигини оширишнинг икки хил кўрсаткичи мавжуд:
1. Самарадорликнинг сифат кўрсаткичлари.
2. Самарадорликнинг миқдор кўрсаткичлари.
Самарадорликнинг сифат кўрсаткичлари маълум мазмунни ва фаолият усулларини эгаллаш шартларга кўра аниқланиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:
ўқув-тарбия ишларини шахснинг энг юқори даражадаги тараққиётини мўлжаллаб ташкил этиш;
таълим жараёни мақсади ва натижаси ўртасидаги тафовутни узлуксиз камайтириш;
таълим воситаларининг таълим жараёнига мослигини таъминлаш;
ўқув материали ва фаолият усулларини бир пайтда (параллел раваишда) ўзлаштириш.
Самарадорликнинг миқдор кўрсаткичлари эса таълим мақсади ҳамда ўқувчилар эришган ҳақиқий билим, малака ва тараққиёт ўртасидаги фарқларга кўра аниқланади.
Таълим жараёни ижтимоий ҳодиса ҳисобланиб, уни ташкил этиш ва бошқаришда қандай талабларга риоя қилишга аниқлик киритиш муҳим ҳисобланади. Булар кўпгина адабиётларда таълим тамойиллари, яъни дидактик тамойиллар деб юритилиб, улар ўқитувчи фаолиятига қўйиладиган талаблар сифатида изоҳланади.
Дидактиканинг тамойиллари – комил инсонни тарбиялашда ўқиш ва ўқитиш жараёнининг хусусиятлари, ўқувчи-талабалар томонидан илмий билимларнинг ўзлаштирилиши, эгалланиши лозим деб топилган малака ва кўникмаларни ҳосил қилишнинг асосий қонун ва қоидаларини ўз ичига олади. Шу билан бирга дидактика тамойиллари ҳар иккала фаолиятни, яъни педагог ва ўқувчи-талаба томонидан ўз олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш имкониятини берадиган бир қанча талабларни ҳам умумлаштириб беради
Демак, ўқитиш тамойиллари таълимнинг энг муҳим масалаларини назарий ва амалий жиҳатдан тўғри ҳал қилишнинг асосий негизи ҳисобланади.
Дидактик тамойиллар таълим жараёнининг иккала субъектига, яъни ҳам ўқитувчи, ҳам ўқувчи-талабага алоқадор бўлиб, талимни ташкил этиш, бошқариш ва назорат қилишда уларнинг фаолиятига қўйиладиган талаблар ҳамда қоидалар мажмуасидан иборатдир.
Дидактик олимлар Дидактик тамойиллар моҳиятини ёритишда турли нуқтаи-назарларни асос қилиб олишган.
Масалан. Педагог олим К.Сосницкийнинг фикрича, Дидактик тамойиллар умумий қонуниятлар бўлиб, улар таълим жараёнида қатъий риоя қилиш йўли билан амалга оширилади ва уларнинг ҳар бири таълим жараёнининг муайян компонетига таалуқлидир.
Жумладан, кўргазмалилик тамойили таълим воситаларига боғлиқ бўлса, ўқувчи-талаба шахсини ривожлантириш тамойили таълим мақсадига боғлиқ бўлади.
Дидактик тамойилларни белгилашда ҳам бир қанча ёндашувлар мавжуддир.
Масалан. Педагог олим Н.А.Сорокин таълимнинг ривожлантирувчи ва тарбияловчи хусусиятларини қонуният сифатида белгилайди ва шулар асосида Дидактик тамойиллари таснифини беради.
В.И.Загвязинский эса ўқув-тарбия жараёнида амал қилинадиган қонуниятлар ва дидактик тамойиллари ўртасидаги алоқадорликни ҳисобга олган ҳолда Дидактик тамойиллар таснифини беради.
Дидактик тамойиллар умумдидактик категория ҳисобланиб, улар:
1. Таълимнинг барча турлари: индивидуал, гуруҳли, умумсинф.
2. Даражалари: бошланғич таълим, ўрта умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунур таълими, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим.
3. Cубъектлар: ўқитувчи, ўқувчи-талабалар жамоаси.
4. Ўқув-тарбия жараёнининг ҳамма компонентлари: таълим мақсади, мазмуни, вазифаси, воситаси, методлари, ташкилий шакллари, натижаларига тегишли бўлган умумий қоидалардан иборат бўлиб, буларни таълим тизимида фаолият юритувчи барча ходимлар билиши талаб этилади.
Дидактика тарихида дидактик тамойилларни тартибга солиш масаласи билан биринчилардан бўлиб Я.А.Коменский шуғулланган бўлиб, у ўзининг “Буюк дидактика” асарининг XV-XVIII бобларида амалдаги тамойилларни асослаб берган эди.
Ундан кейин дидактика тамойиллари тараққиётига немис классик педагоги Адольф Дистервег муҳим ҳисса қўшди. Унинг 1835 йилда чоп этилган “Немис ўқитувчиларини тайёрлашга доир қўлланма” номли асарида дидактик тамойиллар мазмуни ҳамда ўқитувчи ва ўқувчи-талабалар фаолияти хусусиятларидан келиб чиқиб тизимга солинган. Унда кўргазмалилик, тушунарлилик, изчиллик, мустуқиллик тамойиллари билан бир қаторда тизимлилик, илмийлик, таълимда ўқувчи-талабаларининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш, фаоллик каби тамойилларҳам ўрин олди.
А.Дистервегнинг асосий хизматларидан бири шундаки, у кўргазмалилик, тушунарлилик, фаоллик каби тамойилларини ўзига хос атамалар билан номлади.
Демак, Я.А.Коменский ва А.Дистервег асарларида дидактик тамойиллар таълим жараёнига қўйилган талаблар шаклида баён этилган.
Ҳозирги кунда дидактик тамойиллар тизимини асослашга оид махсус илмий-педагогик тадқиқотлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, рус педагог олими В.И.Загвядинский ўзининг илмий тадқиқотлари орқали дастлаб таълим жараёнида амал қилинадиган қонуниятларни аниқлаб, сўнгра шу қонуниятларга мос келадиган дидактик тамойиларни танлаш мақсадга мувофиқ эканлигини аниқлади.
Масалан:
таълимни ўқувчи-талаба шахсини ҳар томонлама ривожлантиришга йўналганлиги;
таълимни кундалик ҳаёт билан боғлиқлиги;
таълимнинг политехник характери ва касбга йўналганлиги;
таълимни илмийлиги;
таълимни тизимлиги;
таълимнинг мажмуавий характерга эгалиги;
таълимни фаолиги ва мустақилиги;
таълимнинг узлуксиз таълимга айланиши;
таълимни ташкил этишда оғзаки, кўргазмали ва амалий методлардан етарли даражада фойдаланиш;
хотира ва ижодий фоалиятни ўзаро уйғунлаштириш;
ижобий эмоционал фон ва мотивларни шаклантириш;
таълимни тушунарлилиги ва истиқболилиги;
таълимни пухталиги;
якка тартибдаги ва жамоавий ўқув ишларни қўшиб олиб бориш;
таълимни тарбиявий ва ривожлантирувчилилиги ва ҳ.к.
У ёки бу дидиктик ҳодисага оид қарашларни дидактик тамойилар қаторига киритишнинг ўзига хос мезонлари аниқланган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |