2-қисм. Учбурчак хоссалари ва теоремалар уларни исботлашни ўрганиш.
3-қисм. Таълим олувчи ўзлаштириш даражасини мустақил ўстириш ва ривожлантириш учун тармоқланувчи дастурга асосланган машқлар мажмуиси.
1-жадвал. Тармоқланувчи дастурлаштирилган таълим лойиҳаси (Учбурчаклар мавзуси мисолида)
Агар таълим олувчини 1-қисмда 0%-70 % гача саволга жавоб тўғри жавоб берди деб ҳисобласа, тармоқланувчи ўргатувчи дастур уни навбатдаги 2-қисмни ўрганишга ўтказмайди. Дастур хатони ўрганиш учун компьютердаги аввал ўтилган «1-қисм»ни такрор ўрганишга қайтаради. Сўнгра бу ўтилган материалнинг ўзлаштирилганлигини аниқлаш учун яна тармоқланувчи дастур асосида тест саволлари асосида билим текширилади. Дастур “1-қисм” асосида берилган саволлардан 71%-100% гача саволга жавоб берди деб ҳисобласа, таълим олувчи “2-қисм”ни ўрганишга ўтказилади. Акс ҳолда хатони тўғрилашга алоқадор бўлган «Учбурчак» тушунчасидан аввалроқ ўтилган «Бурчаклар», «Нуқта», «Кесма», ва ҳ.к. тушунчаларни ўрганишга қайтарилади ва таълим олувчи бу материални ўзлаштирилганлиги яна тест билан текширилади.
Шу тарзда таълим олувчи(Таълим олувчи)нинг билими тизимли ёндашув асосида ўтилган материални мустақил ўрганишга жалб қилинади. Ўқув материалини тармоқланувчи дастур асосида ўрганишда таълим олувчи ўз билимини ўзи синаши ҳамда ўз устида мустақил ишлашига тўла имконият яратилади.
Тармоқланувчи дастур асосида фойдаланишга асосланган электрон дарсликлар тайёрлаш: ҳар бир ўқув фани таълим мазмунини танлаш, уни таянч ибора ва асосий тушунчаларга кўра қайта структуралаш; мавзудаги ўқув материалининг ҳар бир қисми учун тизимли тескари алоқага асосланган назорат саволларни ишлаб чиқиш; бу саволларни таълим олувчи ўз хатосини англаши ва уни тўғрилашига ёрдам берувчи аввал ўтилган ўқув материалини мустақил такрорлаши учун ўргатувчи дастурлар тайёрлаш каби кўп меҳнат, вақт, билим, малака ва имконият талаб қилувчи муҳим вазифани бажариш мақсадга мувофиқдир.
1-расм. Тармоқланувчи дастур асосида яратилган электрон ўргатувчи дастурнинг ишлаш схемаси
Геометрия фанининг барча мавзуларини 1-расмда кўрсатилгандек лойиҳалаб шу лойиҳа асосида замонавий педагогик технологиялар асосида электрон ўргатувчи дастурини яратдик.
2-расм. Геометриядан электрон ўргатувчи дастурга кириш ойнаси .
Бу ойнада дастурдан фойдаланувчи пароли ва логини киритилиб, рўйхатдан ўтиш тугмачаси орқали кейинги ойнага ўтилади.
3-расм. Электрон ўргатувчи дастурга кириш ойнаси.
Бу ойнада таълим олувчининг рўйхатдан ўтиши таъминланади.
Бунинг учун таълим олувчининг ҳоҳишига кўра логин, пароли, исми ва фамилияси киритилади ва рўйхатдан ўтилади. Агар логин ёки парол олдин киритилган эски бўлса сизга “Бу логин базада мавжуд” деган жавоб қайтарилади.
4-расм. Геометрия фанидан мавзулар рўйхати.
Бу ойнада геометрия фанига оид мавзулар рўйхати киритилган бўлиб, бунда фақат биринчи мавзу яъни “Бурчаклар” мавзуси тугмачасига кириш мумкин. Чунки, бу мавзуда фақат бурчакларга оид теоремалар жамланган бўлиб, бу теоремаларни ўрганиб бўлгандан кейин кейинги мавзу “Учбурчаклар” мавзуси тугмачаси ишчи ҳолатга ўтади.
5-расм. Танланган мавзуга оид ўрганадиган теоремалар рўйхати.
Ушбу ойна 4-расмдаги “Бурчаклар” мавзуси танлангандан кейин ишга тушади. Бу ойнадаги “Бурчакларнинг биринчи теоремаси” тугмачасида II-бобда келтирилган 1-теорема ўрин эгаллаган. Тугмачадаги “0%,0%,0%” белгилар 1-теореманинг қай даражада ўзлаштирганлик рейтингини белгилайди. Савол туғилади нимага учта бир хил белги?, чунки теоремани мукаммал ўрганиш деганда теоремани ёдлаш, мустақил исботлаш ва кўникма ҳосил қилиш яъни мустақил мавзуга оид масалаларни ечишда қўллай олиш тушунилади. Шу боис бу учта кўрсаткич шу учта босқични қай даражада ўзлаштирганлик кўрсаткичини баҳолайди. Бу ойнани ишга тушириш натижасида фақат “Бурчакларнинг биринчи теоремаси: “0%,0%,0%”” тугмачаси ишчи ҳолатда бўлади. Чунки, бу теоремани мукаммал ўрганиб бўлмасдан кейинги теоремани ўрганиб бўлмайди. Шу боис, бу теоемани ўрганлиганлик даражасини “0%,0%,0%” кўрсаткичлар белгилайди яъни 1-расмда таъкидланганидек, бу кўрсаткич “71%,71%,71%” кўринишга ўтса, кейин “Бурчакларнинг иккинчи теоремаси: “0%,0%,0%” тугмачаси ишчи ҳолатга ўтади.
6-расм. Бурчаклар мавзусига оид 1-теоремани исботлашга ўргатувчи ойна.
Ушбу ойна ишга туширилганда “Бурчаклар” мавзусига оид назарий, мултимедиали ўргатувчи электрон ўргатувчи дастур ишга тушади. Бу қисмдаги маълумотлар II-бобдаги бурчакларга оид
теоремани ўргатиш учун керак бўладиган таънч тушунча, теорема, аксиома ва хоссаларни ўргатади[51].
Бу қисмни ўрганлиганлик даражаси “Тест” қисмида аниқланади ва натижа 71%дан ошса 2-қисм тугмачаси ишга тушади акс ҳолда 1-қисм такроран ўрганилади. 2-қисм ишга тушиб таянч теорема, аксиома,таъриф ва хосслар ўрганилгандан сўнг тестдан ижобий натижа олинса яъни, кўрсаткич 71% дан ошса, 3-қисм ишга тушади, бу қисм асосий қисм хисобланиб, бунда теоремани исботлай олиш даражаси аниқланади яъни мураккаблик даражага эга бўлаган топшириқлар бажарилади. Агар бу қисмдан ҳам таълим олувчи мувоффақиятли 71%дан ортиқ натижа кўрсатса, юқоридаги кўрсатилган 5-расм ойнаси ишга тушади ва “Бурчаклар” мавзусининг 2-теоремаси тугмачасига рухсат берилади. Яратилган дастурлаштирилган ўргатувчи электрон дарсликда геометрик теоремалар занжир тартибли шу тариқа кетма кетликда ўрганиш амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |