Тошкент – 2016 Тожиев М



Download 1,69 Mb.
bet65/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

абсолют янгилик: бирор воқеа ёки ҳодиса янгилик сифатида эътироф этилганда ўша даврда унга ўхшаши мавжуд бўлмаган бўлади;
нисбий янгилик: нарсаларга турлича ўзгартиришлар киритилиши натижасида ҳосил бўлган янгилик;
псевдоянгилик(янгиликнинг кўриниши).
Демак, юқоридагилардан кўринадики, педагогик инновацион технологиялар ёки тарбия технологиялари бугун пайдо бўлган нарса бўлмасдан, улар ҳам ўз тараққиёт йўлига эга.
Табиат ва жамиянинг ҳар бир тизимида инновацион жараёнларнинг пайдо бўлиш ва ривожланиш манбалари турлича бўлади. Масалан, таълим тизимида инновацион жараёнларнинг юзага келиш манбалари қуйидагилардан иборат бўлади:
ижодий раҳбар ва унинг ижодий фаолияти маҳсули;
ўқитувчи-педагогнинг шахсий ташаббуси;
бирор бир таълим муассасасида шаклланган илғор тажриба;
директив ва меъёрий ҳужжатлар;
таълим хизматлари истеъмолчиларининг янги талаблари ва таклифлари;
таълим тизимидаги ислоҳотлар;
таълим тизими олдига давлат томонидан янги талабларнинг қўйилиши;
фан ва техника тараққиёти ва ҳ.к.
Инновацион технологияларнинг таълим тизимида олдиндан мавжуд бўлганлиги ҳар бир даврнинг ўз инновацион технологиялар мавжуд бўлганлиги ва бўлишини кўрсатади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин таълим тизимида амалга оширилаётган чуқур ислоҳотлар ривожланган мамлакатлар тажрибасида мавжуд бўлган инновацияларни баҳолаш, ўзлаштириш ва шу асосида таълим тизимимизга татбиқ этиш билан бир қаторда, ўз таълим тизимимиз тажрибаларига суянган ҳолда янги инновацияларни яратиш талабини қўймоқда. Буларга замонавий таълимни ривожлантиришнинг (булар асосан таълим жараёнини ташкил этишга қаратилган) қуйидаги асосий йўналишларига таянмасдан туриб эришиб бўлмайди:
таълим ва тарбия технологияларидаги ўзгаришлар;
таълим муассасаларини бошқаришдаги ўзгаришлар;
фан ва техникада юз берган инқилобий ўзгаришлар ва уларни - бевосита инсон ҳаётий фаолиятига кириб келиши;
инсон онгининг тез суъратларда мажмуавий ўсиши ва ҳ.з.лар.
Мамлакатимизда юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда таълим жараёнини ташкил этиш натижасида ижобий ўзгаришлар юз бермоқда.
Масалан, таълим-тарбия жараёнини бошқаришда педагогик мониторингни йўлга қўйилиши мазкур жараёнининг ҳозирги ҳолати ва ривожланишини узлуксиз равишда илмий асосланган кузатувини амалга ошириш имконини бермоқда. Бу эса таълим жараёнинг ҳозирги ҳолатини ва уни бошқариш натижаларини кузатиш ҳамда ривожлантириш истиқболини белгилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шулардан келиб чиққан ҳолда ҳозирги кунда таълим муассасалари олдига асосан педагогик жараённинг: ўқув фанлари мазмунини; таълим турлари ва методларини; ўқув ишларини ташкил этишда қўлланиладиган воситалари каби таркибий қисмларини ўзгартиришга йўналтирилган.
Буларга эътиборни кучайтириш натижасида ўқув фанлари мазмуни замонавий фан ва техника янгиликлари, бой тарихий, маънавий ва илмий меросимиз дурдоналари, дунё цивилизациясида рўй бераётган ижобий ўзгаришларни ўз ичига олган янги материаллар билан бойитилди. Ўқитишнинг замонавий усулларини ўзида акс эттирган таълим турлари ва методларидан фойдаланган ҳолда таълим самарадорлигини ошириш ва уни янада такомиллаштиришни таъминлаш имкониятлари кенгайди.
“Инновацион технология”лар таълим олувчиларнинг ҳам, ўқитувчининг ҳам ички имкониятларини бир хилда қамраб олади. Яъни, таълим олувчиларнинг фикрлаши, интеллектуал қобилияти, шахсий интилишлар ва бошқаларни шунингдек, ўқитувчининг таълим олувчиларга ўзаро таъсир этиш усуллари, ўз фаолиятини ташкил этиш услуби, касбий хулқ-атвори, касбий-назарий тайёргарлиги ва бошқалар ўзаро кенг қамровли боғлиқ бўлади ҳамда бундай технологиялар шахсга йўналтирувчи ҳисобланади.
Бундай технологияда таълим олувчи ва ўқитувчи ўқув-тарбия жараёнининг субъекти сифатида қаралиб, уларнинг ўзаро таъсирини ташкил этиш ва ўзаро ҳаракат, ўзаро ёрдам, ижодкорлик тамойиллари асосида ҳамкорликни йўлга қўйишда бир хил масъулият юкланади.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish