Тошкент – 2016 Тожиев М


Биргаликда амалга оширилган жамоавий фаолият туфайли умумий мақсад сари ва чуқур билим эгаллашга бўлган интилишлари ортади. 6



Download 1,69 Mb.
bet67/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

5. Биргаликда амалга оширилган жамоавий фаолият туфайли умумий мақсад сари ва чуқур билим эгаллашга бўлган интилишлари ортади.
6. Маълумки, ўзаро ишонч – юқори мақсадларга эришишда муҳимдир. Ҳамкорликда ўқитишда гуруҳ аъзолари ўртасида ўзаро ишонч муҳити юзага келади ва у тўла қўллаб-қувватланади.
Натижада таълим олувчиларда ўзаро ишонч, ўртоқлари олдида ўзини доимо ижобий тутиш ҳислари шаклланади ва пировардида кўзланган мақсадга эришиш имкониятларини оширади.
Умуман, таълим жараёнини ташкил этишда “Ҳамкорликда ўқитиш” технологиясидан ўринли ва самарали фойдаланиш таълим мақсадларига эришишни олдиндан кафолатлашда муҳим ўрин тутади.
Ҳамкорликда ўқитиш” технологиясини таълим жараёнида қўллашда “Зиг-заг” усули муҳим ўрин тутиб, бу усулдан фойдаланиш таълим олувчилар томонидан қисқа вақт ичида ўрганилаётган янги назарий материалининг катта қисмини қайта ишлаш ва ўзлаштириш имкониятларини кенгайтиради. Натижада таълим олувчиларда:
коммуникатив қобилиятлари ривожланади;
ҳал қилинаётган муаммони бўлакларга бўлган ҳолда таҳлил этиш кўникмалари шаклланади ва ривожланади;
муаммони ҳал этиш жараёнида бир бутун (синтез) ҳолга келтириш, яъни бошланғич ғояларни белгилаш, улар орасидаги ўзаро боғлиқликларни аниқлаш ва шу асосда уни бир бутун ҳолга келтириш малака ва кўникмалари шаклланади ҳамда ривожланади;
ўрганилган билимларни тақдимотга олиб чиқиш малака ва кўникмалари шаклланади ҳамда ривожланади.


Компьютерли ўқитиш технологияси


Компьютерли ўқитиш технологияси − бу янги ахборот технологиялардан бири бўлиб, у компьютердан фойдаланган ҳолда таълим жараёнини ташкил этишдир. Мазкур технология асосида ўқитишда, ахборот технологиялари ва воситалари (телевидение, видео ва бошқалар)дан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Компьютер технологиялари дастурлаштирилган ўқитиш ғояларини ривожлантирган ҳолда замонавий компьютерлар ва телекоммуникацияларнинг юқори имкониятлари билан боғлиқ бўлган ўқитишнинг янги технологик вариантларини очиб беради. Телекоммуникацион тизимлар, шу жумладан компьютерлар ҳозирги замон илмий-техник тараққиётининг маҳсули ҳисобланади. Илмий-техник тараққёт − илмий-техник ахборотнинг шиддатли ўсиши билан белгиланади. Ҳозирги шароитда таълим олувчиларга уларнинг индивидуал қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда юқори ҳажмдаги ахборотни фақат компьютерлар ёрдамидагина бериш мумкин. Бундан кўринадики, ўқитишнинг компьютер технологиясиз ҳозирги шароитда таълим жараёнини жадаллаштириш ва самарадорлигини оширишга эришиш мумкин бўлмай қолди.
Таълим жараёнини компьютер технологияси асосида ташкил этишда компьютернинг инсон индивидуал қобилиятларига мослигига таянган ҳолда иш юритилади. Бундай ўқитиш технологияси, мазмун жиҳатдан компьютер хотирасига киритилган педагогик дастурли воситалар билан фарқланади. Дастурли воситалар мавзу, бўлим ёки бутун ўқув фани бўйича тузилиши мумкин бўлиб, у ўқув материалини таълим олувчилар томонидан ўзлаштирилиши ташхисини, улар фаолиятини баҳолашни ва мониторингини ҳам ўз ичига олади.
Компьютерли ўқитиш технологиясининг самарадорлиги дастурли воситаларнинг ишлаб чиқилиш даражасига, таълим жараёнини ва таълим олувчилар учун ишчи ўринларини тўғри ташкил этилишига боғлиқ бўлиб, унда ўқитиш циклининг қайта такрорланиши учун энг қулай шароит яратилади.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish