Тошкент – 2016 Тожиев М



Download 1,69 Mb.
bet66/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

Интерактив методлар асосида таълим жараёнини ташкил этиш:
таълим олувчиларда ўқув материалини ўзлаштиришга бўлган қизиқиш уйғотади;
уларнинг билишга ва фаол ижодий фикрлашга бўлган интилишларни рағбатлантиради;
таълим жараёнини ташкил этишда таълим олувчилар мустақиллиги ва ташаббускорлигига таяниш имкониятларини оширади;
таълим олувчилар томонидан ўз-ўзини бошқаришга кенг йўл очади;
ҳар бир таълим олувчининг қобилиятлари ва интилишларидан келиб чиққан ҳолда билим (ҳаммага бир хил билим беришдан воз кечиш) бериш учун имконият яратади;
ҳар бир таълим олувчи шахснинг яхши хислатларини излаш ва уларни ривожлантиришга ёрдам беради;
ўқитувчининг “ҳар бир таълим олувчи истеъдодли” деган ишончга эга бўлишига, шундан келиб чиққан ҳолда уни ҳурмат қилиш, ҳар бир фикрига эътибор билан қараш, унга ишонишга, натажада ҳамкорликда ишлаш имкониятларини оширади;
таълим олувчининг ҳар бир ютуғини қўллаб-қувватлаш, маъқуллаш, унга хайрихоҳ бўлган вазиятларни яратиш ва шулар асосида янада чуқурроқ билимлар эгаллашга бўлган интилишларини ўз вақтида рағбатлантириб боради;
таълим жараёнида ҳар бир таълим олувчига ўз қобилиятларини намоён қилиш имкониятларини яратиш ва унга бу йўлда ёрдам бериш имкониятларини оширади ва ҳ. з.
Энди интерактив методлар билан танишиб чиқайлик.

Ҳамкорликда ўқитиш” технологияси


Ҳамкорликда ўқитиш” технологияси ҳозирги ахборотлар оқими кундан-кунга ошиб бораётган бир шароитда таълим сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади. Мазкур технология асосида таълим жараёнини ташкил этиш ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:


таълим олувчилар кичик гуруҳларга (гуруҳ аъзолари сони 2-5 тадан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ) бўлинган ҳолда ҳал қилиниши талаб этилаётган муаммо ёки топшириқлар устида ишлашади;
ҳар бир гуруҳ аъзоси хоҳласа-хоҳламаса гуруҳидаги ўртоқларига ёрдам беради. Натижада барча таълим олувчилар ўрганилаётган мавзу бўйича минимал даражада бўлсада билим, кўникма ва малакаларга эга бўлади;
таълим олувчилар муаммо ёки топшириқни ҳал қилиш жараёнида мустақил бўлишади (муаммо ёки топшириқни тузишда унинг мақбул ечимини топишга эришиш жараёнида таълим олувчиларнинг бир-бирига ёрдам бера олишини ҳисобга олиниши зарурлиги);
таълим олувчилар ўз ишлари натижасига, яъни таълим олишга шахсан масъулиятли ва жавобгар бўлишини талаб этилиши ва ҳ.к.
Ҳамкорликда ўқитиш” технологиясининг юқорида келтирилган хусусиятларидан кўринадики, мазкур технология асосида ўқитиш:
таълим олувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишлари ошади;
ҳар бир таълим олувчининг ўз шахсий билимлари шаклланади;
ҳар бир таълим олувчи томонидан ахборот узатилади ва қайта қабул қилинади;
мустақил таълим олиши учун зарур бўлган билимлар захирасини шакланишига олиб келади;
турли маданият ва ижтимоий-иқтисодий гуруҳларга мансуб бўлган таълим олувчилар ўртасида биргаликда ижобий фаолият юритиш учун шароит яратади;
ҳар қандай шароитда ўз нуқтаи-назарини асослай олиш ва турли ахборотларга нисбатан танқидий фикрлаш асосида муносабат билдириш малакаларини шакллантириш имкониятларини оширади;
таълим олувчилар ижодий қобилиятларини ривожлантириш имкониятларини оширади, яъни ҳамкорликда ўқитишда гуруҳларнинг ҳар бир аъзоси ўзига хос ғояларни илгари суради, мақсадларга эришишнинг янги йўлларини таклиф этади ва мазкур жараёнда юзага келадиган турли ўқув муаммоларини ечиш йўлларини топа олиш малакаларини шакллантириш имкониятларини оширади.
Таълим жараёнини “Ҳамкорликда ўқитиш” технологияси асосида ташкил қилишнинг энг муҳим томонларидан бири шундаки, унда “Таълим ва тарбия бирлиги” тамойили тўлалигича амалга ошишига эришилади, яъни:
1. Натижада таълим олувчилар таълим олиш билан бир қаторда, улар ўртасида ўзаро ёрдам ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш хислатлари шаклланади. Бу эса, ўз навбатида уларда инсонийлик сифатларини (самимийлик, дўстлик, ҳамкорлик ва ҳ.з.) шаклланишига олиб келади.
2. Гуруҳ аъзолари томонидан айтилган аниқ ва беғараз маълумотларни ўзлаштириши ҳамда улардан етарли даражада фойдалана олиш малакалари шаклланади. Чунки, мазкур жараёнда юзага келадиган ҳолатлар таълим олувчилар билимларини тизимлашишига олиб келади ва умумий мақсадлар йўлида ўз ҳиссасини қўшиш ҳиссини шаклланишига олиб келади.
3. Муаммо ёки топшириқни биргаликда бажариш жараёнида бир-бирларининг хатти-ҳаракатлари ва ютуқларига эътиборни қаратишади. Натижада ҳар бир гуруҳ аъзоси ўз ўртоқлари назоратида бўлади, яъни унинг ҳар бир хатти-ҳаракатига ўз вақтида баҳо берилади ва зарурат бўлса унга ўз вақтида беғараз ёрдам берилади.
4. Ўз нуқтаи-назарларини асослаш ва мунозара юритиш малакалари шаклланади. Бунда мантиқий қарашлардаги зиддиятлар турли нарсаларга қизиқувчанликни оширади ва ҳал қилинаётган муаммо ёки топшириққа чуқур кириб боришини таъминлайди. Бу эса, ўз навбатида билим олишга бўлган қизиқишларини оширади ва фикрлаш қобилиятларини ривожланишига олиб келади.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish