Тошкент – 2016 Тожиев М


Компьютерли ўқитиш технологиясида



Download 1,69 Mb.
bet68/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

Компьютерли ўқитиш технологиясида қуйидагиларни ҳисобга олиш муҳим ҳисобланади: индивидуал ўқитиш, мунтазам равишда компьютер ёрдамида ташхис тестлар ўтказиш, ўқув мақсадларига эришилганлигини баҳолаш.
Компьютерли ўқитиш технологиясида ўқитувчининг асосий функциялари қуйидагилардан иборат бўлади:
дастурли воситаларни тайёрлаш;
ўқув жараёнининг (ўқув жараёни графиги, ташхислаш, назорат) гуруҳ, ўқув фан миқёсида ташкил этиш;
ишчи ўринларини ташкил этиш, йўл-йўриқлар бериш, тармоқни бошқариш; таълим олувчилар билан мулоқотда бўлиш, индивидуал ўқитишни таъминлаш.
Ҳозирги кун таълим жараёнида фаолият юритувчи педагог ходимлар дидактик материаллар, улардан фойдаланиш йўллари тўғрисида етарли даражада билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиши таълим тизимининг асосий талабларидан бири бўлиб қолмоқда. Буларга эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
дидактик материалларнинг турлари билан танишиб чиқиш;
ушбу материалларнинг дидактик имкониятларини аниқлаш;
уларни тайёрлаш ва таълим жараёнида фойдалана олишни ўрганиш;
дидактик материаллардан фойдаланишда қўлланиладиган воситаларнинг турлари, ишлаш тамойилари ва уларнинг тузилишини билиш;
улардан тўғри ва ўринли фойдаланишни билиш;
уларнинг дидактик имкониятларини аниқлай олишни билиш;
дидактик воситалардан тузилган мажмуалар билан танишиш ва уларнинг дидактик имкониятларини таҳлил қила олиш;
машғулот учун мажмуа тузишни ўрганиш ва ҳ.з.
Ҳозирги кунда таълим жараёнида кенг тарқалган таълим технологияларидан бири бу видеокомпьютерли ўқитиш технологияси бўлиб, ундан тўғри фойдалана олиш таълим мақсадларига эришишни кафолатлашда муҳим ўрин тутади.
Видеокомпьютерли ўқитиш технологияси ҳар бир таълим олувчини фаол билиш, олган билимларни янада чуқурлаштиришга бўлган интилишларини рағбатлантиради. Чунки, мазкур ўқитиш технологияси ўқув ахборотларини вербал ва тасаввурли шаклларини бир вақтда намойиш этиш ҳамда таълим мақсадларига эришиш имкониятларини олдиндан кафолатлаш имкониятларини яратувчи таълим технологияси ҳисобланади. Шунингдек, мазкур таълим технологияси ўзида “анъанавий” ва янги технологияларни мужассамлаштирган янги педагогик технология ҳисобланади.
Аммо, видеокомпьютерли ўқитиш технологиясидан фойдаланган ҳолда таълим жараёнини ташкил этишда айрим камчиликлар мавжуд бўлиб, таълим жараёнини ташкил этишда уларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Мазкур камчиликлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
видеокомпьютерли ўқитиш технологияси ёрдамида ўқитилганда таълим олувчиларнинг коммуникатив фаолият кўрсатиш имкониятлари чегараланиб қолади;
муаммоли ўқитишнинг асосий омиларидан бири бўлган эвристик аспект йўққа чиқади (Таълимда эвристик ёндашув – бу таълим олувчиларда уларга олдиндан маълум бўлган маълумотларга нисбатан шахсий тажрибаси асосида янги ғояларни тузиш ва уни ҳал этиш жараёни тушунилади);
таълим олувчилар компьютер билан ишлаганда ўқитувчининг роли пасайиб, уни расмий кўникмаларга тузатишлар киритиш ва назорат қилиш билан чегараланиб қолишига олиб келади;
Маълумки компьютерли ўқитишда образ бўлмайди. Бу ўқитишнинг эмоционал-мотивацион аспектини сусайишига олиб келади ва ҳ.з.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish