Тошкент – 2016 Тожиев М


Ўйин таркибига қуйидаги масалалар киради



Download 1,69 Mb.
bet70/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

Ўйин таркибига қуйидаги масалалар киради:
ўйиннинг сюжети;
муайян роллар, вазифалар;
ушбу ролларни амалга ошириш учун бажариладиган амаллар (усуллар);
аниқ ўйинлар ёки шартли равишдаги ўйин воситаларидан фойдаланиш;
ўйин иштирокчилари ўртасидаги муносабат, мулоқот.
Ўйин фаолиятининг таркиби қуйидагилардан ташкил топади:
ўйиндан кўзда тутилган мақсадни аниқлаш, лойиҳалаш;
ушбу мақсадни амалга ошириш йўлларини белгилаш;
олинган натижаларни таҳлил қилиш;
ўйин структурасига тегишли ўзгартиришлар киритиш.
Дидактик ўйинли дарсларни таълим олувчиларнинг билим олиш ва ўйин фаолиятининг уйғунлигига қараб: сюжетли-ролли ўйинлар, ижодий ўйинлар, ишбилармонлар ўйини, конферецсиялар, ўйин-машқларга ажратиш мумкин.
Ўқитувчи аввал, таълим олувчиларни индивидуал, сўнгра гуруҳли ўйинларга тайёрлаши ва уни ташкил этиш муваффақиятли чиққандан сўнг, оммавий ўйинларга тайёрлаши лозим. Чунки таълим олувчилар дидактик ўйинли дарсларда фаол иштирок этишлари учун зарур билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари, бундан ташқари, синф жамоаси ўртасида ҳамкорлик, ўзаро ёрдам вужудга келиши лозим.
Ўқитувчи дидактик ўйинли дарсларни ташкил этишда қуйидаги дидактик талабларга амал қилиши муҳим ҳисобланади:
дидактик ўйинли дарслар − ўқув дастурида қайд этилган таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи мақсад ва вазифаларни ҳал қилишга қаратилган бўлиши;
муҳим муаммоларга бағишланиши ва улар ўйин давомида ҳал қилиниши;
баркамол инсон шахсини тарбиялаш тамойилларига, шарқона одоб-аҳлоқ меъёрларига мос келиши;
ўйин таркибий тузилиши мантиқий кетма-кетликда бўлиши;
дидактик ўйинлардан фойдаланилган дарсларда дидактик тамойилларга амал қилиниши ва энг кам вақт сарфланган ҳолда юқори самарадорликга эришиш лозим.
Энди дидактик ўйинли дарсларнинг тавсифига қисқача тўхталиб ўтайлик.
Ижодий ўйинлар
Таълим олувчиларнинг ижодий изланиши ва мантиқий фикрлашини ривожлантириш ҳамда қўшимча билим олишга бўлган эҳтиёжларини қондиришда ижодий ўйинлар муҳим аҳамият касб этади.
Таълим жараёнида вужудга келтирилган муаммоли вазиятларни таълим олувчилар гуруҳининг ўзаро ҳамкорликда аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларни ижодий қўлланиш ва изланиш орқали ҳал этишга замин тайёрлайдиган дидактик ўйинлар ижодий ўйинлар деб юритилади.
Мазкур дидактик ўйинли дарсларда ҳамма таълим олувчилар ҳамкорликда ишлайдилар, аввал ўзлаштирган билимларини янги вазиятларда қўллаган ҳолда янги билимларни эгаллайдилар. Бу эса таълим олувчиларнинг ўз билимларига, иқтидорига ишонч уйғотади. Натижада ҳар бир таълим олувчи ўз ихтиёри билан жиддий тайёргарлик − муваффақиятнинг гарови эканлигини англайди ва янада кўпроқ билим олишга киришади.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish