Тошкент – 2016 Тожиев М



Download 1,69 Mb.
bet73/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

1. “Ёзма иш” методи
“Ёзма иш” методи таълим олувчиларда мустақил, ижодий фикрлаш малакаларини шакллантиришга ва уни янада ривожлантиришга ёрдам беради. Шунингдек, ҳар бир таълим олувчида мустақил равишда фаолият юритиш малака ва кўникмаларини шаклантиришда муҳим ўрин тутади. Мазкур методдан фойдаланганда ҳар бир таълим олувчига алоҳида топшириқлар берилиб, унда қуйидаги тартибда иш юритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади (топшириқни бажаришга 10 дақиқагача вақт ажратиш мақсадга мувофиқ).
1. Берилган топшириқ мазмунини диққат билан ўрганиб чиқинг.
2. Топшириқни бажаришда керак бўладиган қоида, таъриф ва формулаларни (албатта ёзинг) эсга олинг.
3. Топшириқни бажаринг ва тақдимотга тайёрланг.
4. Тақдимотни ўтказинг.
Бумеранг (Саволлар алманишуви)” методи
Бу метод таълим олувчиларни дарс жараёнида, дарсдан ташқарида турли адабиётлар ва матнлар билан ишлаш, ўрганилган материалларни хотирада сақлаш, керак бўлган вазиятларда фикрларини эркин баён қилиш, қисқа вақт ичида кўп билимга эга бўлиш имкониятларини оширади. Шунингдек, ўқитувчи томонидан барча таълим олувчилар фаолиятини тўғри баҳолашда муҳим ўрин тутади. Бунда тарқатма материалларни таълим олувчилар томонидан гуруҳли, якка тартибда самарали ўзлаштирилишини, синф хонасида ташкил этиладиган суҳбатнинг мунозарага айланишини таъминлаш орқали улар фаолиятини назоарт қилиш ва барча таълим олувчилар фаолиятини тўғри баҳолаш имкониятларини оширади. Бу интерфаол методдан суҳбат, мунозара шаклидаги дарсларда индивидуал, жуфтлик, гуруҳли ва жамоавий шаклларда фойдаланиш мумкин.
Мазкур методдан фойдаланиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  1. Кичик гуруҳлар ташкил этилиб, бу методдан фойдаланиш қоидаси билан таълим олувчилар таништирилади.

  2. Ҳар бир кичик гуруҳга мустақил ўрганиш учун рақамланган топшириқлар тарқатилади.

  3. Ҳар бир гуруҳ аъзолари ўзларига берилган топшириқни бажариш асосида ўқув материалини ўзлаштирадилар.

  4. Кичик гуруҳлар қайта ташкил этилади.

  5. Янги ташкил этилган кичик гуруҳ аъзолари навбат билан ўзлаштирган маълумотларни бир-бирига айтиб беришади ва шу орқали ўртоқлари томонидан ўрганилган маълумотларни ҳам ўзлаштиради. Бунда ўқитувчи таълим олувчилар томонидан ўқув материалини қай даражада ўзлаштирилганлигини аниқлаш учун савол-жавоб асосида ички назорат ўтказади.

  6. Кичик гуруҳ аъзолари ўзларининг “дастлабки гуруҳларига” қайтади.

  7. Кичик гуруҳлар томонидан тўпланган балларни ҳисоблаб борувчи ”Гуруҳ ҳисобчиси” тайинланади.

  8. Ўқитувчи савол-жавоб асосида таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражасини аниқлайди.

  9. Саволларга берилган жавоблар асосида кичик гуруҳлар томонидан тўпланган баллар умумлаштирилади ва кичик гуруҳ аъзолари орасида тенг тақсимланади.

Мазкур методдан фойдаланиш таълим олувчиларга самарали таълим беришни таъминлаши билан бир қаторда қуйидаги тарбиявий характердаги вазифаларни амалга оширишга ёрдам беради:
таълим олувчиларда жамоа бўлиб ишлаш малакаларини шакллантиради;
ўзаро муомала маданиятини ривожлантиради;
ўзгалар фикрига ҳурмат нуқтаи-назаридан қарашга ўргатади;
фаолликка ўргатади;
раҳбарлик сифатларини шакллантиради;
ишга ижодий ёндашиш руҳини сингдиради;
ҳар бир таълим олувчининг ўз фаолиятини қизиқарли бўлишига интилишини оширади;
ўз-ўзига холисона баҳо бериш малака ва кўникмаларини шакллантиради.
Мазкур методни асосан қуйидаги йўналишларда амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
очиқ саволлардан фойдаланиш. Бундай саволлар таълим олувчиларга муомала билан сўзлашиш имконини бериб, унда саволлар қисқа бўлиши ва жавоблар турли бўлишига эришиш талаб этилади;
ёпиқ саволлар – фақатгина “ҳа” ёки “йўқ” кўринишидаги жавоблар бериладиган саволлар бўлиб, уларга очиқ жавоб бериш назарда тутилади;
кўндаланг саволлар. Таълим олувчилар томонидан ўзаро бир вақтда қисқа, лўнда кўплаб саволлар беришдан иборат бўлиб, унда саволлар берилаётган пайтда мунозарага киришишга йўл қўйилмаслиги мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бундай саволлар таълим олувчиларда фикрлар ёки ғоялар бўйича маълумотлар йиғиш ва улар юзасидан тегишли қарорларни чиқариш имкониятларини яратади.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish