Бумеранг методидан фойдаланиб топшириқни бажаринг
Мазмуни
|
|
|
|
|
0,161
|
7
|
Ўнли каср
|
|
|
|
|
|
|
Оддий каср
|
|
|
|
|
|
|
Тўғри каср
|
|
|
|
|
|
|
Нотўғри каср
|
|
|
|
|
|
|
Аралаш каср
|
|
|
|
|
|
|
Натурал сон
|
|
|
|
|
|
|
“Графикли органайзерлар” технологияси
График органайзерлар – ўқув жараёнида қўйилган мақсадга эришишда ёрдам берувчи чизма, жадвал, графиклар мажмуи. Агар график органайзерларни ўқитувчи тайёр (тўлдирилган) ҳолда қўлласа восита вазифасини, таълим олувчиларнинг машғулот мавзусига доир билимларини мустаҳкамлаш ва фикрлашини ривожлантириш мақсадида ишлатилса, метод вазифасини бажаради. Умумун, график органайзерлар фикрий жараёнларни кўргазмали тақдим этиш воситаси бўлиб, улар “Математика” фанини ўқитиш самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади.
Графикли органайзерлардан айримларидан фойдаланиш қоидалари билан танишиб чиқайлик.
1. “Инсерт жадвали” методи
Мазкур методдан математика фанини ўқитиш жараёнида ўринли фойдаланиш:
таълим олувчиларнинг мустақил таълим олиш жараёнида тўплаган маълумотларини, эшитган маърузаларини тизимлаштиришни таъминлайди;
таълим олувчилар томонидан тўпланган маълумотларни тасдиқлаш, аниқлаш, четга чиқиш ва кузатиш имкониятини яратади;
таълим олувчилар томонидан олдиндан ўзлаштирилган билим, малака ва кўникмаларни янги эгаллаганлари билан боғлаб ўрганиш малакаларини шакллантиришга ёрдам беради.
Инсерт жадвалини тўлдириш қоидаси қуйидагича:
1. Таълим жараёнида олдиндан ўзлаштирилган билим, малака ва кўникмалар алоҳида таълим олувчи томонидан тизимлаштири-лади, яъни, матнда белгиланган жадвал устунларига қуйида келтирилган белгиларга мос равишда киритилади:
“В” - мен билган маълумотларга мос;
“-” - мен билган маълумотларга зид;
“+” - мен учун янги маълумот
“?” - мен учун тушунарсиз ёки маълумотни аниқлаш, тўлдириш талаб этилади.
Инсерт жадвали
В
(Мен билган маълумотларга мос)
|
-
(Мен билган маълумотларга зид)
|
+
(Мен учун янги маълумот)
|
?
(Мен учун тушунарсиз маълумот)
|
|
|
|
|
2. “Кластерлар” методи
Кластер − бу “тутам”, “боғлам” деган маънони англатиб, у маълум бир мавзу бўйича эркин ва очиқ фикрлашнинг нотекис шаклидир. Бунда ўрганилаётган мавзу ёки объект тўғрисидаги асосий тушунчаларга таянган ҳолда таълим олувчилар томонидан билдирилган ғоялар номланади.
Таълим жараёнида кластерлардан ўринли ва тўғри фойдаланиш таълим олувчиларда билимларни фаол эгаллашга бўлган интилишларни оширади ва уларнинг ўрганилаётган янги назарий ёки амалий материаллар бўйича эгаллаган билимларини эркин намоён этишга ёрдам беради.
Математика фанини ўқитиш жараёнида бу методдан фойдаланиш таълим олувчиларда ижодий ва танқидий фикрлашни ривожлантиришда муҳим ўрин тутиб, у таълим олувчиларга ўрганилаётган мавзу бўйича эркин ва очиқ фикр юритишига ёрдам беради. Кластерга бўлиш қуйидагича амалга оширилади:
“Балиқ скелети” методи
1. Бир қатор муаммоларни тасвирлаш ва уни ечиш имконини беради.
2. Тизимли фикрлаш, тузилмага келтириш, таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиради.
Мазкур методдан фойдаланишда ўқитувчи таълим олувчиларга:
чизмани тузиш қоидаси билан таништиради;
ҳар бир кичик гуруҳларда юқори “суягида” кичик муаммо ифодаланади;
пастдаги “суягида” эса, ушбу кичик муаммолар мавжудлигини тасдиқловчи далиллар ёзилади
Do'stlaringiz bilan baham: |