Тарих – илмий фан сифатида. Таркиби ва вазифалари. Ёрдамчи тарихий фанлар



Download 18,45 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi18,45 Kb.
#297633
  1   2
Bog'liq
1 курс 2 мавзу


Тарих – илмий фан сифатида. Таркиби ва вазифалари. Ёрдамчи тарихий фанлар

Археология (юнонча архео- қадимги, графо-ёзаман)- ёрдамчи тарихий фан бўлиб, қўлёзма манбалар ҳамда уларни қайта ишлаш усуллари ва уларни нашрга тайёрлаш билан шуғулланади. Тарихий манбалар биринчи марта Ғарбий Европада нашр қилинган (ХV аср). Ўтмиш тарихий манбаларнинг биринчи танқидий нашри ХVI асрда пайдо бўлди. Ўзбекистон бир неча минг йиллик даврни ўз ичига олган бой археографик материаллар (тарихий ҳужжатлар, қўлёзма манбалар)га эга . Археографиянинг намуналари ФА Шарқшунослик институти, архив ва музейларда тупланган.


Генеалогия (юнонча geneologia- шажара) ёрдамчи тарих фанларидан бири. ХVII-ХVIII асрларда вужудга келган. Билимларнинг амалий соҳаси,шажаралар тузиш, уруғ ва оилаларнинг келиб чиқиши, айрим шахслар тарихи ва қариндошлик алоқаларини ўрганади.
Геральдика (лотинча heraldus - жарчи, геральд)- гербшунослик. ХIХ асрнинг иккинчи ярмида гербларни ўрганувчи ёрдамчи тарих фани сифатида шаклланган.Дастлаб ХIII-ХIХ асрнинг биринчи ярмигача дворян, цех ва ер мулкларининг гербларини тузиш билан гeрaльдлар шуғулланган (герaльдика атамаси шундан олинган). ХIV асрдан бошлаб гербчилар устахоналари ташкил топган, унда мураккаб ва рангли герблар яратилган.Бора-бора уйлар, тарихий ёдгорликлар, давлат байроқлари, пуллар ва ҳарбий қуролларга герб суратларини тушириш расм бўлган. Геральдика моддий маданият ёдгорликларини ҳамда гербли ва рамзли ёзма манбаларни ўрганади ҳамда миллий анъаналар, ижтимоий хусусиятлар, мамлакатлараро иқтисодий ва маданий алоқаларни ўрганишда ёрдам беради. Археологик қазишлар Ўзбекистонда ҳам қадимдан муҳрлар, тангалар ва буюмларга, шаҳар, давлат, уруғ ёки хунармандчилик уюшмаларининг герб суратларини тушириш кенг тарқалганлигини кўрсатади. Улар аждодларимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини, турмиш маданиятини ва санъатини ўрганишга, давлатлар ва сулолалар тарихини ойдинлаштиришга хизмат қилувчи манбалардан биридир.
Дипломатика (юнонча diploma-икки букланган ҳужжат)- ёрдамчи тарих фани бўлиб, тарихий ҳужжатлар ва ёзишмаларни ўрганади.Дипломатика ХIV-ХV асрларда илмий асосда ривожлана бошлади ва бу жараён ХIХ асргача давом этди. Ҳужжатларнинг ҳақиқий баҳосини илмий асосда бериш усулларини ХVII асрда Ж. Мабильон ишлаб чиқди.
ХIХ -ХХ асрларда ёзишма ҳужжатларнинг систиматизация ва тадқиқ этишда янги босқич очиб берди. Дипломатикада махсус тармоқлар: император ва қироллар ёрлиқлари дипломатикаси, папалар ёрлиқлари дипломатикаси, шахсий ҳужжатлар диполоматикаси шаклланди. Охирги гуруҳи ушбу даврда анча ривожланди).
Ўзбекистонда асосий дипломатика ҳужжатлари Ўзбекитон Марказий Давлат Архиви ва ФА Шарқшунослик институтида тўпланган.

Download 18,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish