1) Математиканинг пайдо бўлиш даври − амалий ҳисоблашлар ва ўлчашлар, сон ва фигура тушунчаларини шаклланиши билан белгиланади. Бу даврда арифметика ва геометрия кабиматематиканинг бўлимлари ўз бошланғич асосларига эга бўлди.
2) Ўзгармас миқдорлар даври. Мазкур давр эрамизгача бўлган VI-V асрлардан бошланиб, бу даврда математика фани ўзининг тадқиқот тушунчаларига (сон ва шакл) ва усулларига эга бўлган мустақил фан сифатида шаклланди ва ривожланди. Натижада унинг янги соҳаси ҳисобланган “Алгебра” фани пайдо бўлди. Унинг ривожланишида буюк ватандошларимиз Муҳаммад Ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Умар Хайём, Абу Али Ибн Сино, Улуғбек, Ал-Фарғонийлар катта ҳисса қўшишди.
3) Ўзгарувчи миқдорлар даври. XVII асрдан бошланиб XIX аср биринчи ярмигача бўлган даврни ўз ичига олиб, бу даврда математиканинг тадбиқий соҳалари кенгайди, функция ва у билан боғлиқ равишда узлуксизлик ва ҳаракат ғоялари асосий ўринни эгаллади. Натижада “Математик анализ” фани пайдо бўлди ва ривожланди.
4) Ўзгарувчи муносабатлар даври. Бу давр XIX аср иккинчи ярмидан бошланиб то ҳозиргача бўлган даврни ўз ичига олиб, мазкур даврда:
абстракт назариялар ва математик тузилмаларнинг роли ошди;
математик моделлаштириш усуллари барча соҳаларда кенг қўлланила бошланди;
алгебраик структуралар, янги назария ва йўналишлар пайдо бўлди ва у соҳалар ривожланишда давом этмоқда.
“Интелектуал билимлар” асри ҳисобланмиш − XXI асрда “Математика” кундан-кунга тараққий этиб, унда турли назарий кашфиётлар амалга оширилаётганлиги билан бир қаторда унинг амалий тадбиқлари соҳаси кенгайиб бормоқда. Шунинг учун ҳозирги даврда ҳам “Математика” фан сифатида ҳам, ўқув предмети сифатида ҳар бир жамият аъзоларга ўргатилиши ва уларнинг ўрганиши талаб этилади.
Бунга сабаблар қуйидагилар:
1. Математика фан сифатида:
моддий борлиқнинг фазовий ва миқдорий муносабатларини акс эттирувчи қонунларни тўла ва чуқур ўрганиш, тарғиб этишни талаб этади;
ўрганилаётган қонуниятларнинг қандай мазмунга эгалиги ва уларнинг қандай усул билан асосланганлиги ривожланиш даражаси билан ҳисоблашмайди;
унда тадқиқотчининг шахсий фазилатлари, у ёки бу математик қонуннинг қандай кашф этилганлиги муҳим эмас;
математика фани маълум тизимда яратилади ва ривожланади, у бир-бирига боғлиқ қатъий кетма-кет келувчи қонунларни очиб беради.
Бунда математика фанининг бошланғич (асосий) тушунчалари, қабул қилинган аксиомалари унинг учун бошланғич асоси бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |