Мактаб кимёвий тажрибасининг техника ва методикаси. Техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш Ишнинг мақсади



Download 255,75 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi255,75 Kb.
#70323
Bog'liq
Мактаб кимёвий тажрибасининг техника ва методикаси (1)


  1. Лаборатория машғулоти



Мактаб кимёвий тажрибасининг техника ва методикаси. Техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш
Ишнинг мақсади: талабаларни мактаб кимёвий тажрибаларининг техника ва методикаси билан таништириш. Талабаларга лабораторияда ишлаш учун техника ҳавфсизлиги қоидалари билан таништириш ва биринчи ёрдам кўрсатишни ўргатиш.
Ўқувчиларнинг кимё хонасида ишлаш қоидалари

Лабораторияда концентрланган кислоталар, ишқорлар, заҳарли моддалар ва ўт олиб кетиш хавфи бор моддалар бўлганидан ўқувчилар бу ерда ниҳоятда тартиб сақлашлари керак.


Баъзан рўй бериб қоладиган бахтсиз ҳодисалар, аслини олганда, лабораторияда тартиб-қоидаларни бузишдан ва реактив ҳамда асбобларни нотўғри ишлатишдан келиб чиқади.
Кимё кабинетида тартиб-қоидалар аниқ ва равшан қилиб ёзилиб, кўринарли жойга осиб қўйилиши, биринчи дарсдаёқ ўқувчиларни бу қоидалар билан таништириш керак. Қоидаларга аниқ риоя қилиш кабинетда қилинадиган ишларнинг хавф-хатарсиз бўлишини таъминлайди. Қуйида шундай қоидаларнинг намунаси келтирилади.
Ўқувчилар қуйидагиларга қатъий риоя қилишлари лозим:
– тажриба бошлашдан олдин халат кийиш керак.
– талаба тажрибани ўзи учун белгиланган иш ўрнида бажариши лозим.
– кабинетдан фақат ўқитувчининг рухсати билан чиқиб кетиш;
–лаборант хонасига рухсатсиз кириш унинг учун ман қилинганлигини унутмаслик;
– кабинетга киришда ва ундан чиқишда стол устидаги реактив ва асбобларни қўполлик қилиб тушириб юбормаслик;
– ўз иш жойини тоза тутиш, столда ташландиқ нарсаларни қолдирмай, уларни йиғиштириб олиш ва белгиланган жойга (туздонга ёки столларга атайлаб қўйилган косачаларга) ташлаш, иш тамом бўлгач идишларни ювиб-қўйиш;
– иш пайтида столга ҳеч қандай ортиқча нарсалар қўймаслик (столга иш учун зарур асбоб-реактивлардан ташқари дарслик, дафтар, масала ва машқлар тўплами ҳамда ёзув ашёлари қўйилиши мумкин);
– кабинет асбоб-ускуналарини давлат мулки сифатида эҳтиёт қилиб сақлаш, ҳар бир асбобга моддий жиҳатдан жавобгарлик ҳис қилиш;
– кимё кабинетида ҳеч нарса емаслик ва ичмаслик;
– фақат ўқитувчи белгилаб берган тажрибаларнигина ўтказиш, бунда тавсия этилган инструксияга қатъий риоя қилиш;
– водопроводдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш (бўлар-бўлмасга жумракни очавермаслик, раковинани ифлос қилмаслик), электрдан фойдала­ниш қоидаларига амал қилиш (электрдан фақат керак бўлгандагина фойдаланиш) ;
– концентрланган кислоталар ва ишқор эритмалари билан, ўтга хавфли ва заҳарли моддалар билан ишлаш қоидаларини билиб олиш ва уларга риоя қилиш;
- тажриба ўтказаётган талаба ўз столи устида аммиак, кислота ва бошқа заҳарли моддаларни буғлатиши мутлақо мумкин эмас. Агар керак бўлса, уларни мўрили шкафда ўтказиши лозим.
- чиғаноққа кислоталарнинг концентрланган эритмаларини тўкиш, пробирка синиқларини, ҳар хил қоғоз ва лакмусларни ташлаш мумкин эмас. Буларни махсус идишларга ташлаш керак.
- лабораторияда реактивларни татиб кўриш мутлақо мумкин эмас.
- қуруқ реактивларни чинни ёки металл қошиқчалар ёки шпателлар ёрдамида, суюқ реактивларни эсапипетка билан олиш ва ишлатиб бўлгандан сўнг яхшилаб ювиб, тозалаб жойига қўйиш керак.


– ўтга қарши воситалар, аптечка кабинетнинг қаерига қўйилганлигини билиш ва бахтсиз ҳодисалар рўй берганда улардан фойдалана билиш.


- ажралиб чиқаётган газнинг ҳидини билиш лозим бўлса, у ҳолда кафтингиз билан ўзингизга томон елпиб ҳидланг (1 расм).

1-расм. Газнинг хидини билиш.

- кислоталарни суюлтиришда сувни кислотага эмас, балки кислотани сувга қуйиш лозим, акс ҳолда сачраб зарар етиши мумкин.


- бирор пробиркани қиздирмоқчи бўлсангиз ўзингизга ёки ёнингизда турган кишига қаратмасдан қиздиринг.
- концентрланган кислоталар, хлор, водород сулфид ва бошқа заҳарли моддалар билан ишлашда тажрибани мўрили шкафда ўқитувчи иштирокида ўтказиш керак.
- лабораторияда эритмалар солинган ҳамма шиша идишлар оғзи берк ҳолда сақланиши лозим.
- ҳамма идишдаги моддаларнинг этикеткаси бўлиши керак ва уларни иложи борича кам сарфлаган маъқул. Агар тажриба учун қанча модда олиш маълум бўлмаса, у ҳолда эритмадан 1-1,5 мл, қаттиқ моддалардан эса 0,20-0,40 мг олиш лозим.
- тажриба тугагач, натижаларини лаборатория дафтарига ёзиш керак.
- лабораториядан кетаётганда иш жойини тартибга келтириш, газ горелкаларини ва водопровод жўмракларини берклигини, электр асбобларининг ўчирилганлигини текшириб кўриш керак.
Download 255,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish