10-мавзу. Эмоция психологиясининг назарий ёндашувлари (2 соат)
Режа:
Психология тарихида эмоция ҳақидаги тасаввурларнинг ривожланиши.
Ч.Дарвиннинг ҳайвон ва инсон эмоцияларининг ифодаланиши ҳақидаги тасаввурлари.
Джемса-Ланге ва Кеннона-Бардларнинг эмоциянинг физиологик назариялари.
Эмоциянинг когнитив назариялари.
П.В.Симоновнинг ахборотлар назарияси.
К Изарднинг эмоция дифференциал назарияси.
Аффектлар. Ҳаддан зиёд тез кечириши билан мияда пайдо бўлув-чи, шахсни тез қамраб олувчи, жиддий ўзгаришларни юзага келти-рувчи, жараёнлар устидан иродавий назоратларнинг бузилишига етак-ловчи (ўзини ўзи бошқаришни заифлаштирувчи), организм аъзолари функциясини издан чиқарувчи эмоционал жараёнларга аффектлар деб аталади. Аффектлар қисқа муддатли бўлиб, улар фавқулоддаги ёнғинга, ярқираган портлашга, тўсатдан келган дўлга, тўфонга, ку-тилмаган силкинишга ўхшаб кетади. Мабодо эмоция руҳий тўлқин-ланиш дейилса, унда аффект ҳолатлари турли босқичлардан тузилган бўлиб, улар ўзаро ўрин алмашиб туради. Маълумки, ваҳимага, таҳли-кага, саросимага тушиб қолган, ўта қувонган, кулги нашидаси билан банд бўлган, умидсизлик тузоғига илинган инсон турли вазиятларда борлиқни бир текис акс эттира олмайди. Чунки у мазкур шароитлар-Да ўз кечинмаларини ҳар хил ифодалайди, ўзини турли даражада уш-лайди, ҳаракатларини эса турлича бошқаради. Бунда оралиқ мия ва мия катта ярим шарлари пўстлоғидаги маълум марказларнинг кучли қўзғалиши ва бошқа марказларнинг тормозланиши меъёрдан чиқиб кетиши туфайли ўзаро алмашиниб қолади. Ҳаракатчанликнинг аста-секин кўтарилишидан иборат стеник ҳолат астеник ҳолат билан ал-машинади (кучли ҳолат кучсиз билан аралашиб кетади), лекин қайта тикланишга улгурмайди. Масалан, жўшқин ҳаракатда, кўз ялтираши-да, юз қизаришида вужудга келаётган кучли жаҳл кўринишлари кўзнинг хираланиши, юз оқариши, ранг ўчиши билан боғлик қаттиқ ғазабга айланиши мумкин. Умидсизлик кечинмасида организмнинг жўшқин реакцияси баъзан ҳушидан кетиб қолиш ҳолати билан алмашинади. Ушбу вазият лотинча «зШроз» ступор, яъни серрайиб қолиш, карахт ҳолати деб психологияда қўлланилади.
Аффект ҳолати бошланишида шахс инсоний қадриятларнинг бар-часидан узоқлашиб, ўз ҳиссиётининг оқибати тўғрисида ҳам ўйла-майди, ҳатто тана ўзгаришлари, ифодали ҳаракатлар унга бўйсунмай боради. Кучли зўриқиш натижасида майда, кучсиз ҳаракатлар барҳам топади. Тормозланиш мия ярим шарлари пўстини тўла эгаллай бош-лайди, қўзғалиш пўстлоқости нерв тугунчаларида, оралиқ мияда авж олади, холос. Бунинг натижасида шахс ҳиссий кечинмасига(даҳшат, ғазаб, нафратланиш, умидсизлик ва ҳоказолар) нисбатан ўзида кучли хоҳиш сезади.
Маълумотларнинг кўрсатишича, кўпинча ҳиссиётлар аффектив шаклда ўтиши тажрибаларда синаб кўрилган. Жумладан, 1) театр то-мошабинларида, 2) тантана нашидасини сураётган оломонларда, 3) эс-ҳушини йўқотган, телбанома севги афсоналарида, 4) илмий каш-фиёт лаҳзасида, 5) тасодифий қизғин учрашувларда жўшқин шодлик-лар мужассамлашади.
Аффектлар вужудга келишининг дастлабки босқичида ҳар бир шахс ўзини тутушини, ўзини кўлга олишни уддалаш қурбига эга бўлади. Уларнинг кейинги босқичларида иродавий назорат йўқотилади, иро-дасиз ҳаракатлар амалга оширилади, йўланмасдан хатти-ҳаракат қилинади. Аффектив ҳолатлар масъулиятсизлик, ахлоқсизлик, мастлик аломатида содир бўлади, лекин шахс ҳар бир хатти-ҳаракати учун жавобгардир, чунки у акл-заковатли инсондир. Аффектлар ўтиб бўлга-нидан кейин шахснинг руҳиятида осойишталик, чарчаш ҳолати ҳукм суради. Баъзи ҳолларда ҳолсизланиш, жамики нарсага лоқайд муно-сабат, ҳаракатсизлик, фаоллик барҳам топиши, ҳатто уйқуга мойил-лик юзага келади. Шу билан бирга аффектив шок (французча сИос зарба деган маъно англатади) ҳолати ҳам содир бўлади, бунинг оқиба-тида организмнинг ички аъзолари функцияси бузилади, ҳатто юрак хуружи (инфаркт лотинча агсШ5 - «хавф тўлдирғич», миокард юнон ча туз — томир, кагсНа юрак деган маъно билдиради) юзага келади. Шуни ҳам унутмаслик керакки, аффектив қўзғалиш муайян давргача давом этиши, баъзан ўқтин-ўқтин кучайиши ёки сусайиши (пасайи-ши) содир бўлиб туриши мумкин.
Шахснинг эмоционал ҳолатлари ва кечинмаларининг психолог-лар ва физиологлар томонидан экспериментал тарзда тадқиқот қили-нишига қараганда, юксак даражада ташкил топган ҳайвонлар эмоция-ларининг физиологик механизмларидан инсонники жуда катта тафо-вут қилмайди. Лекин муаммо ҳиссиётнинг мазмуни, сифати, шакли, ифодаланиши нуқтаи назаридан таҳлил қилинганда инсон билан ҳай-вон эмоцияси (ҳиссиёт) орасида кескин фарқ мавжудлиги намоён бўлади. Табиатшунос ва инсоншунос олимлар ҳайвонларда эмоцио-нал реакциялар, ҳолатлар мавжудлигини тан олсалар-да, бироқ улар-да мураккаб ҳиссиёт, юксак ҳис-туйғулар борлигига шубҳа билан Қарайдилар ёки инкор қиладилар. Бу фикрга тўлиқ қўшилиш мум-кин, чунки инсонларда шундай ҳис-туйғулар борки, бундай ҳиссиёт Ҳайвонларда бўлиши мумкин эмас, ваҳоланки ғазабланиш, қўрқиш, жинсий майл, қизиқувчанлик, хурсандлик, ғамгинлик ҳар иккаласи да учрайди, аммо улар сифат ва мазмун жиҳатдан бир-бирларидан кескин тафовутланади.
Инсон эмоциялари ижтимоий ҳаётнинг шарт-шароитларига мос-лаштирган (патологик ҳоллар истисно қилинганда), «онгли зот»га тааллуқли табиат ва жамиятга нисбатан муносабатларида намоён бўла-ди, мақсадга мувофиқлаштириш ҳамда бошқариш хусусиятига эга. Очлик ҳисси, жинсий майл ва бошқа инстинктлар соҳалардаги эмо-циялар ҳайвон билан инсонда ўхшаш бўлса-да, лекин уларнинг ифо-даланишида фаркданиши мавжуд. Буларнингбарчаси инстинктив ҳара-кат бўлиши билан бирга инсонийлашидан иборат узоқ эволюцион, ижтимоий-тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтган, мураккаб қийин-чиликларни енгиш эвазига мазкур кўрсаткичга эришган.
Инсон ҳиссиётининг ижтимоий-тарихий шарт-шароитлари мав-жуд бўлиб, улардан энг асосийси сабабий боғланишларга (детерми-нирлашган) эгаликдир. Худди шу боис инсон ҳиссиётларининг био-логик ва физиологик таҳлили, уларнинг туб мазмунини очиб бермай-ди, шунингдек, ҳиссиётлар инсон шахснинг онгли ва онгсиз хатти-ҳаракатларини амалга оширувчи кучга, яъни мотивга ўсиб ўтиш йўлла-рини изоҳлаб беришга қодир эмас. Маълумки, эмоцияларнинг «инсонийлашуви» ҳиссиётлар ичидан кечиши мазмуни ва сифатлари жи-ҳатидан ҳайвонларники билан қиёсланганда ўзининг ранг-барангли-ги, мураккаблиги билан шахсники устувордир. Инсонларнинг меҳ-нат, маънавият, сиёсат. оила, ишлаб чиқариш билан ўзаро муноса-батлари, шунингдек, табиат билан одамлар орасидаги, шу билан бир-га шахслараро муносабатлар бир қатор инсоний ҳиссиётларнинг ва уларни ифодалаш, татбиқэтиш воситаларини вужудга келтиради Шахс юз ифодалари, бошини тебратиш билан, хўрсиниш орқали ўзгаларга ҳамдардлик (эмпатия) туйғусини билдиради. Болаларга одоб билан жавоб беришни, суҳбатдошига илиқ, самимий жилмайишни, қария ва ногиронларга ҳурмат билан жой бўшатишни, кичкинтойларга меҳ-рибонликни шакллантириш лозим. Шахс ўз ҳис-туйғуларини ўзи бо-шқаради, уларни меъёрий ҳужжатлар, ижтимоий турмуш қоидалари, этник расм-русумлар, одатлар, анъаналар, процессуал қонунлар нуқ-таи назаридан гоҳ маъқуллайди, гоҳ қоралайди. Шу билан бирга инсонлар кучли ва жўшқин эмоциялари кечишида ташқи хотиржам-ликни сакдай биладилар. Уларнинг баъзилари ўз ҳиссиётларини бер-китиш учун ўзларини бефарқ тутадилар, салбий эмоцияларни ифода-лашга интиладилар. Шахс ўзининг мимика ва пантомимикаларини бошқариш имкониятига эга, лекин органлардаги табиий ўзгаришлар-ни ушлаб туриш мумкин эмас. Масалан, нафас олиш, қон айланиш, овқат ҳазм қилиш, кўз ёшларини ушлаб туриш, рангни қизартириш, оқартириш ва ҳоказо.
Эмоцияларнинг ифодаланиши қуйидаги кўринишларга эга бўли-ши мумкин:1) ифодали ҳаракатлар (мимика ва пантомимикалар); 2) организмдаги турли ҳодисалар (ички аъзолар фаолияти ва ҳолати-нинг ўзгариши; 3) гуморал хусусиятдаги ўзгаришлар (организмнинг қон таркибидаги, суюқликдаги кимёвий ўзгаришлар, модда алмашиш ва ҳоказо). Эмоцияларнинг ташқи ифодасига мимика, имо-ишора, важоҳат, қадди-қомат ўзгариши, ташқи секреция безлари фаолияти (ёш, сўлак, тер ажралиши), хатти-ҳаракатлар (тезлиги, кучи, йўнали-ши, мувофиқлашуви), нутқнинг хусусиятлари ва бошқалар. Эмоция-лар, ҳис-туйғулар мазмуни, сифати, шакли жиҳатидан этнопсихоло-гик хусусиятига эга.
Чақалоқ туғилган пайтидаёқ унда ҳислар намоён бўла бошлайди. Чақалоқнинг биринчи йиғисиёқ унда эмоционал ҳаёт боғланганлигини кўрсатувчи далилдир. Кейин боланинг ҳислари ўзининг мазмундорлиги, кучи ва барқарорлиги жиҳатидан ўсиб боради. Болаларда дастлаб органик ҳислар ўсади, сўнгра эса, тарбиянинг таъсири остида, маънавий, интеллектуал, эстетик ҳислар ўсади. Бу ўсиш бирданига ўтадиган ва беқарор ҳислардан чуқурроқ, ва барқарорроқ ҳисларга ўтиш йўли билан боради.
Болаларда дастлаб фақат органик ҳис – очлик ҳисси, температуранинг ўзгариши ва шу кабилар сабабли ноҳуш ҳислар пайдо бўлади. Лекин чақалоқ ҳаётининг дастлабки кунларидаёқ унинг бирор нимадан ҳузурланганлиги ёки беҳузур бўлганлиги, масалан, ширин ёки аччиқни ҳис қилганлиги чеҳрасидан кўриниб туради. Чақалоқ ўзининг биринчи ҳаракатларидан ҳузурланади. Бошқача ҳислар ҳам барвақт пайдо бўлади. Дарвин ўзининг ўғли ҳали 8 кунлик чақалоқлик вақтида шу мурғак чақалоқда биринчи эмоционал ғазаб аломатлари намоён бўлганлигини айтади. Чақалоқларда биринчи ойлардаёқ ўз яқинларини кўрганларида хурсандлик ҳисси пайдо бўлади. Ёшига тўлмаган гўдакда ҳис, одатда, бирданига пайдо бўлади. Бу ҳислар барқарор бўлмайди: ҳис манбанинг таъсири йўқолиши билан, кўпинча, ҳиснинг ўзи ҳам тўхтаб қолади. Ёшига тўлмаган гўдакда фақат бевосита ҳислар, яъни шу топдаги сезгилар ва идроклар билан боғлиқ ҳисларни кўриш мумкин.
Бола бир ярим ёшга тўлганда у онасини, отасини ва бошқа яқин кишиларини кўрганида унда қандайдир ёқимли бир ҳис туғилишини, ҳатто уларнинг номини эшитганида ҳам унда шундай ёқимли ҳис турларини кўриш мумкин. Бола ўзига ваъда қилинган ўйинчоқнинг қўлига тегишини кутиб қувонади. Унда жамоатчилик ҳислари, дўстлик ҳислари пайдо бўла бошлайди. Эстетик ҳислар ҳам пайдо бўлади: бола янги кийимни кийганида, чиройли ўйинчоқни олганида жуда севиниб кетади.
Мактабгача тарбия ёшида болаларда интеллектуал ҳислар ҳам пайдо бўлади. Уларда қизиқиш, ҳар нарсани билишга интилиш туғилади. Тарбия таъсири остида болаларда аҳлоқий ҳислар ўсади. Болалар теварак-атрофдаги кишиларга бўлган муносабатларидан, катта кишиларнинг ўз ҳаётларидаги турли воқеалар ҳақида айтиб берган ҳикояларидан таъсирланадиган бўлиб қоладилар.
Мактабгача тарбия ёшидаги боланинг ҳислари ғоят ёрқин, кучли бўлади, лекин ҳали унчалик барқарор бўлмайди.
Мактаб ёшидаги кичик болаларнинг эмоционал ҳаёти ўқитиш ва тарбиянинг таъсири остида анча кенгаяди. Мактаб болаларида интеллектуал ва аҳлоқий ҳислари ўртоқлик ва дўстлик ҳислари катта ўрин ола бошлайди. Виждоний бурч ҳисси ва шу каби ҳислар пайдо бўлади ва ўсади.
Мактаб ўқувчиларининг ҳислари ўзининг анча барқарорлиги билан фарқ қилади, бу ҳислар анчагина осойишталик билан ўтади, анча чуқур ва кучли бўлиб қолади.
Ўсмирлик ёшида, таҳминан 13–14 ёшларда, болаларнинг эмоционал кечинмаларида катта ўзгаришлар бошланади. Шу ёшдаги болаларда таълим таъсири остида абстракт-мантиқий ва танқидий тафаккур анча ўсади. Ўсмирлар дунёқараш масалалари билан қизиқа бошлайдилар, уларнинг камолот ташкилотларида иштирок қилишлари бундай қизикишнинг ўсишига кўп жиҳатдан ёрдам беради. Мана шуларнинг ҳаммаси хилма-хил интеллектуал ва аҳлоқий ҳисларнинг ўсиши учун манба бўлиб қолади. Ўсмирларда хаёл кучли равишда ўсади, ҳисларнинг ўзи хаёлнинг ўсишига ёрдам беради ва хаёлнинг ўзи ҳам хилма-хил чуқур эмоционал кечинмалар-нинг манбаи бўлиб қолади. Келажак тўғрисидаги орзулар, қаҳрамонлик, романтика – мана шуларнинг ҳаммаси эмоционал кечинмаларнинг манбаидир; ўз-ўзига баҳо бериш ҳисси кучли равишда ўсади. Ўсмир болаларнинг алоқа доираси кенгайиши ва уларда ижтимоий-сиёсий масалаларга қизиқиш ўсиши туфайли аҳлоқий ҳислар ўсмирлар ҳаётида катта ўрин оладиган бўлиб қолади, уларда ватанпарварлик ҳисси ёрқин намоён бўлади.
Шу ёшда организмда физиологик ўзгаришлар содир бўлиши (балоғат ёши бошланиши) сабабли эмоционал қўзғалишнинг характерида ҳам ўзгариш рўй беради, ҳислар кучли равишда намоён бўлаверади, лекин кўпинча бу ҳислар барқарор бўлмайди. Бошқа ёшдаги болаларга қараганда, ўсмирларда инжиқлик, аразлаш кўпроқ бўлади.
Албатта, ҳамма болаларда ва ўсмирларда ҳам ҳислар ўзининг мазмуни, кучи ва барқарорлиги жиҳатидан бир хилда бўлавермайди, катта кишиларда бўлгани сингари, болалар ёш ўсмирларнинг эмоционал кечинмалари ҳам индивидуал хусусиятларга эга бўлади. Гўдакликдаги ва мактабгача тарбия ёшидаги ҳислар, асосан, болаларнинг темпераментига (мижозига) боғлиқ бўлади, лекин мактабгача тарбия ёшидаёқ болалардаги ҳислар таркиб топаётган характернинг, қизиқишларнинг ифодаси бўлиб қолади.
Болалик чоғида кечирилган айрим кучли ҳислар одамнинг бутун шахсида – унинг қизиқишлари ва характерида кўпинча ўз изини қолдиради. В. Г. Короленко ўзининг таржимаи ҳолида, янги ўқитувчининг биринчи дарсда қолдирган таассуроти ўзининг камол топишида гўё катта бурилиш нуқтаси бўлганлигини эслайди. А. М. Горький ўзининг «Болалик» деган повестида бундай деб ёзади: «Бетоблик кунларим (бобосидан калтак егандан кейин бетоб бўлиб қолган кунларн. – П. И.) менинг учун умримнинг жиддий кунлари бўлди. Шу кунларда мен жуда ўсган бўлсам ва алланималарни фаҳмлаб олган бўлсам керак. Шундан бери менда одамларга нечукдир тўлқинланиб разм солиш одати пайдо бўлди, худди қалбимнинг устидаги териси шилиниб ташлангандек, менинг қалбим ўзининг ва ўзгаларнинг ҳар қандай алами ва оғриғига тоқат қилиб бўлмаслик даражада сезгир бўлиб қолди».
Кишининг ҳислари унинг ақл-фаросатининг ўсиб бориши билан бирликда, унинг эҳтиёжларининг ўсиб бориши билан бирликда, фаолиятида ўсиб боради. Ўсиб бораётган ҳислар эса одамнинг ақлий ва амалий фаолиятини ўстиради, ўсиб бораётган шахснинг эҳтиёжларини кучайтирадн ва мустаҳкамлайди.
Тарбия олиш ва ўз-ўзини тарбиялаш ҳисларнинг ўсишида катта аҳамиятга эгадир.
Ҳисларни тарбиялаш кераксиз ва салбий ҳисларни тийишдан, ижтимоий жиҳатдан қимматли ва барқарор ижобий ҳисларни ўстириш ҳамда мустаҳкамлашдан иборат бўлади. Ҳислар хилма-хил йўллар билан тарбияланади.
Чунончи, айрим ҳисларнинг манбалари бир шаклда кўп марталаб такрорлана берса, ундай ҳислар «сўниб қолиши» мумкин. Масалан, агар бола қоронғи уйга киришга қўрқса, унинг шу уйга тез-тез кира бериши билан ундаги қўрқиш йўқола бошлайди. Агар ўқувчи доскага чақирилганида, у ўқиб беришга ёки ёзишга уялиб ҳижолат тортса, бундай ўқувчини доскага тез-тез чиқара бериш керак, ана шунда у тортинмайдиган бўлиб _қолиши мумкин. Кўп кишилар кўпчилик олдида биринчи марта сўзлаган вақтларида уларда қўрқиш ҳисси пайдо бўлади, лекин улар қайта-қайта сўзга чиқаверганларидан кейин, улардаги бу қўрқиш ҳисси сусая беради ва бутунлай «сўниб қолиши», йўқ бўлиб кетиши мумкин. Албатта, бунда шу ҳисларни тўлдирувчи манбанинг такрорлана бериши эмас, балки одамнинг салбий кечинмалардан қутулиш истаги муҳим роль ўйнайди.
Лекин бу қонуният фақат оддий ва тез ўтиб кетадиган ҳисларгагина, бизга бир хилда таъсир қилувчи ва мазмуни чуқур бўлмагаи объектлар сабабли туғиладиган ҳисларгагина тааллуқлидир. Мураккаб чуқур ҳислар бизда шу ҳисларни тўлдирган объектлар бизга қайта-қайта таъсир ўтказа берганида йўқ бўлиб кетмайди, балки, аксинча, тағин ҳам кучли ва барқарор бўлиб қолади. Масалан, музика асарларини қайта-қайта эшитиш натижасида бизнинг эстетик ҳисларимиз чуқур, кучли бўлиб қолади. ўзимиз яхши кўрган, ўзимиз учун кадрли бўлган жойларга ҳар сафар борганимизда бизнинг шу жойларга бўлган ҳиссимиз, меҳримиз, одатда, кучая боради. Айрим эмоционал кечинмаларнинг «сўниб қолиши» да бошқа қонуниятлар ҳам бор. Масалан, қарама-қарши ҳислар баъзи нисбатларда бир-бирини йўқотиб юбориши мумкин. Салбий ҳис пайдо бўлиб турганида кучлироқ, ижобий ҳис туғдирадиган сабаб пайдо бўлиб қолса, у ҳолда, салбий ҳис сўниб қолиши, йўқолиши мумкин. Масалан, бир бола йиқилиб тушиб, йиғлаб турибди. Онаси шу пайтда келиб қолиб, уни эркалатди–бу эркалатиш кучли сабабчи бўлади, шунинг учун ҳам болада кўз ёши ўрнига кулиш, хурсандлик пайдо бўлади.
Ўқувчи чўчиб туришини уни қайта-қайта доскага чақира бериш йўли билангина йўқ қилиб қолмасдан, балки болада қарама-қарши ҳислар туғдириш йўли билан ҳам бу чўчишликни йўқотиш мумкин. Масалан, биринчи синф боласидаги чўчишликнинг сабаби унинг ўз кучига ишонмаслигидан иборат бўлса, унга бемалол бажара оладиган вазифа бериш керак. Бола шу вазифани бажарганида уни мақташ керак. Мақташ, рағбатлантириш болада ижобий эмоция туғдиради, чўчиш, қўрқиш ҳисси эса унда йўқола бошлайди, шунинг учун ҳам бундай болани доскага чақирган вақтда, у унчалик чўчимай, доска олдига дадилроқ бўлиб келади.
Ҳисларни ирода кучи билан ўзгартириш мумкин.
Аввало маълум бир ҳисларнинг ташқи ифодасини ихтиёрий равишда ўзгартириш ёки вужудга келтириш мумкин. Чунончи, одам ўзини ташқаридан қараганда қувонган қилиб кўрсатиш билан баъзан ҳақиқатан ҳам ўзида хурсандлик ҳиссини кечира бошлайди. Шу туфайли у бардам бўлиб қолади, ҳақиқатан ҳам ўзини тетик ҳис қила бошлайди. Шу сабабли, уларнинг ташқи ифодасини бошқариб туриш, ҳисларнинг ташқи ифодаларини тия билиш ёки шундай ҳисларни ўзида туғдира билиш ва вужудга келтира олиш одамнинг эмоционал ҳолати учун катта аҳамиятга эгадир. Одатда, мактабда ташқи факторнинг роли ҳисобга олинади, шунинг учун ҳам мактабда муайян эмоционал ҳолат вужудга келтирмоқ учун ташқи интизомга ва юриш-туришнинг батартиб бўлишига алоҳида аҳамият берилади.
Лекин ҳамиша ҳам шундай бўла бермайди. Ҳар қандай ташқи ҳаракат – мимика, имо-ишоралар ва шу каби ҳаракатлар ўз-ўзидан тегишли ҳислар туғдира беради, деб ўйлаш нотўғридир. Ирода кучи билан ҳисларнинг барча ташқи ифодаларини вужудга келтирган тақдирда ҳам, лекин бари бир, шу ҳисларнинг ўзини кечирмаслик мумкин. Биз ўзимизни хурсанд қилиб кўрсатиш билан хурсандлик ҳиссини ўзимизда кечирмаслигимиз мумкин. Аламнинг ташқи ифодаларини ўзимизда босган бўлсак ҳам, лекин биз бу билан аламиинг ўзини йўқотмаган бўлишимиз мумкин. Ҳисларнинг ташқи ифодаларини ўзимизда босиш (ўзимизни босиб олишимиз), кўпинча, ҳисларимизни сусайтиради-ю, аммо бу ҳисларни батамом йўқотмайди.
Ҳисларни ирода ёрдами билан бошқариб туриш усуллари ҳам бор. Ирода кучи билан тасаввур ва фикрлар туғдириш ёки яратиш мумкин, бундай тасаввур ёки фикрлар тегишли ҳисларни ҳам туғдириши мумкин. Ирода кучи билан тегишли эмоционал ҳолатни киши ўзида босиб олиши ёки давом эттириши мумкин. Масалан, одам ирода кучи билан ўзида муайян ишга меҳр- муҳаббат туғдириши ва кейин шу муҳаббат ҳиссини мустаҳкамлаши мумкин. Биз дўстлик ҳиссини сақлаш зарурлиги тўғрисида, эр билан хотиннинг бир-бирига муҳаббатини ва ҳурматини мустаҳкамлаш, оила аъзолари ўртасида бир-бирига муҳаббат ва ҳурматни мустаҳкамлаш зарурлиги ва мумкинлиги тўғрисида гапирамиз. Ижобий ҳислар баъзан учқун каби пайдо бўлиши мумкин. Бу учқун ёниб оловга айланиши учун, энг муҳими эса ҳиснинг узоқ давом қиладиган бўлиб қолиши учун кишииинг ўз иродаси ҳам зўр бериши лозим.
Ҳислар одамнинг ўз ирода кучини ишга солиш йўли билан тарбияланади ва камолга етказилади. Ҳисларни тарбиялаш ва камолга етказишда одамнинг турмушдаги ўз вазифаларини ва мақсадларини англаб ишлаши, муайян мақсадга билиб интилиши катта аҳамиятга эгадир.
Ҳисларни тарбиялаш, асосан, иродани тарбиялашга, жумладан, киши ўз-ўзини тута биладиган қилиб тарбияланишига боғлиқдир. Одамда ўзининг эмоционал кечинмаларини бошқариш зарурлигини англашни уқтириб бориш ва ҳақиқатан ҳам шу кечинмаларни бошқара билишни ўқтириб бориш тар-биянинг асосий вазифаларидан биридир. Одамда ўз-ўзинн тута билиш қобилиятини ўстириш – ирода ва характерни тарбиялашнинг муҳим жиҳатларидан биридир.
Кишиларда кучли, барқарор ижобий ҳисларга мойиллик пайдо қилиш, доимий бардамлик ва қувноқлик кайфияти, руҳланиб ишлаш кайфияти пайдо қилиш кишини эмоционал жиҳатдан тарбиялашнинг асосий мақсадидир.
Наъмуна ва мисоллар болаларга эмоционал таъсир ўтказиш воситаси сифатида катта аҳамиятга эгадир. Чунончи, граждан уруши қаҳрамонларининг ва немис фашизмига қарши олиб борилган улуғ Ватан уруши қаҳрамонларининг, шунингдек, меҳнат қаҳрамонларининг ҳаёти ва фаолияти билан танишиш ватанпарварлик ҳиссини, дадиллик ҳиссини тарбияламоқ учун катта аҳамиятга эга. Ота-оналарнинг ва ўқитувчиларнинг ижобий наъмуналари аҳлоқий ҳисларни тарбиялашда катта роль ўйнайди.
Болаларнинг ўқишда ва ишда бир-бирларига ўртоқларча ёрдамлашишлари ва жамоа бўлиб меҳнат қилишлари (масалан, далада ҳосилни йиғиб-териб олишда қатнашиш) ўртоқлик ва дўстлик ҳислариии тарбиялашда айниқса катта аҳамиятга эга.
Бадиий ҳаваскорлик тўгаракларида қатнашиш театрларни, концертларни, музейларни бориб кўриш, бадиий адабиётларни ўқиш эстетик ҳисларни ривожланишига кўп даражада ёрдам беради.
Ҳисларни тарбиялаш айни вақтда одамнинг иродасини ва характерини ҳам тарбиялашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |