ЎСМИРЛАР БИЛАН ГУРУҲИЙ ИШЛАШДА САМАРАЛИ ЧИГИЛ ЁЗДИ (ЭНЕРЖИАЙЗЕР) МАШҚЛАР
Самимий салом
Мақсад: иштирокчилар ўртасида ижобий муҳитни пайдо қилиш ва позитив кайфиятни вужудга келтириш.
Жараён: иштирокчилар бир бирини кўришга қулай тарзда айлана шаклида туришади ва бир кишидан бошланиб занжир тарзида ҳамма бир-бири билан (ўнг ёнидаги шерики билан кетма-кет тарзда) эркин ўзи хоҳлаганича саломлашишиб, сўрашиб чиқишлари зарур. Саломлашиш биринчи одамга самимий табассумни сақлаш, ҳамда илиқ ҳиссиётларини юз орқали ва саломлашиш, сўрашиш орқали ифодалашга ҳаракат қилиш сўралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |