Тошкент – 2016 Тожиев М


Дидактиканинг кўргазмалилик тамойили



Download 1,69 Mb.
bet58/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

Дидактиканинг кўргазмалилик тамойили. Мазкур тамойил математика фанини ўқитишнинг асосий тамойилларидан бири ҳисобланиб, у ўқувчиларнинг англанган ҳолда билимларни эгаллашларида муҳим ўрин тутади.
Масалан.
1. Бошланғич синфларда сон тушунчасини киритиш, арифметик амаллар мазмунини онгли равишда тушуниб етишда муҳим ўрин тутади.
2. Геометрия курсини ўқитишда кўргазмалилик тамойилидан самарали фойдаланиш ўқувчилар фазовий тасаввурларни, пировардида математик тафаккурини ривожланишида муҳим ўрин тутади.
Дидактиканинг табақалаштириш тамойили. Мазкур тамойил таълим жараёнини ташкил этишда синфда ва аудиторияда йиғилганлар ёши жиҳатидан, фан турларига қизиқиши ва ишчи тили ҳамда иқтидорлари, жисмоний, руҳий ва ақлий ривожланиш даражаси бир-бирига яқин бўлишини талаб этади.
Масалан. “Ижтимоий-гуманитар” таълим йўналишларида ўқитиладиган математиканинг мазмуни қандай бўлиши керак? “Аниқ фанлар” га ихтисослашган таълим йўналишларида-чи? каби муаммоларни ҳал этиш орқали таълим самарадорлигини ошириш йўлларни кўрсатиб беришда муҳим ўрин тутади. Пировардида, нимани ўқитиш керак? – деган эмас, балки интелектуал асрнинг: нимани ўқитиш мақсадга мувофиқ деган? – тамойилига ҳам амал қилиш имкониятларни оширади.
Юқоридагилардан кўринадики, ҳар бир фаннинг, жумладан математика фанини ўқитишда қўлланиладиган дидактик тамойиллар ўргатиш ва ўрганишнинг илмий педагогик қонуниятлари ва амалий тажрибаларини ҳар томонлама илмий-методик таҳлил қилиш натижасида аниқланган асосий қоидалар экан.


6. «Математика ўқитиш методикаси фанининг предмети, фан сифатидаги унинг тараққиёт босқичлари, ўқув предмети сифатида мақсади, мазмуни” мавзусининг лойиҳалари

6.1-жадвал.


Модулнинг номи ва мақсадлари

Модулнинг номи

Модулдан кўзланган мақсадлар

Математика ўқитиш методикаси фанининг предмети, фан сифатидаги унинг тараққиёт босқичлари, ўқув предмети сифатида мақсади, мазмуни

Талаба: «Математика ўқитиш метoдикаси» фани «Педагoгика» туркумидаги алоҳида фан­лардан бири эканлигини билади; у жамиятимиз тараққиёти даражасида таълим мақсадларига мoс келувчи математикани ўқитиш, ўрганиш қoнуниятларини ўрганадиган мустақил фан эканлигини тушунади; «Математика ўқитиш методикаси» фанининг предмети нимадан иборат эканлигини англайди; фан сифатида унинг тараққиёт босқичларини таҳлил эта олади; уларнинг «Математика ўқитиш метo­дикаси» фанига бўлган қизиқишлари шаклланади. Шу билан бирга, улар математика ўқитиш метoдикаси фанидаги ўрганилаётган ҳарбир математик тушунча, таъриф, ҳукм ва хулoсаларни англайди; кундалик ҳаётда учрай­диган элементар муаммoларнинг геометрик кўринишлари ёкиуларнинг симвoллар билан ёзилган аналитик ифoдаси эканлигини тасаввур эта олади; таълим жараёнини амалга оширишнинг дидактик тамойилларини математик ўқитиш жараёнига қўллай олади; келажакда ушбу мавзу бўйича дарс ва ўқув машғулотлари лойиҳаларини туза олади; математика ўқитиш метoдикаси фани мақсадини, мазмунини изоҳлай олади ва амалда қўллай олади.

6.2-жадвал.


Модул ичидаги кичик модуллар номлари ва мақсадлари


Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish