*Ушбу фанга хос бўлган объектив борлиқни ўрганиш учун қўлланиладиган тадқиқот услуби ҳақидаги таълимот.
D
Объектив борлиқни ўрганиш учун қўлланиладиган тадқиқот услуби.
2.
Математика нимани ўрганади?
A
*Мазмундан ажратилган ҳолда объектив борлиқдаги шакл ва муносабатларни
B
Ҳаракатнинг алоҳида шаклларини
C
Ҳаракат шаклларини
D
Материянинг ҳаракат шаклларини
3.
Математикани уйғониш даври қайси йилларни ўз ичига олади
A
Эрамизнинг ХИХ асридан ҳозирги давргача бўлган вақтнинг ўз ичига олади
B
Эрамизнинг ХВИИ асрдан то ХИХ асргача
C
*Қадим йиллардан бошлаб э.о В-ВИИ асрлар.
D
Эрамиздан аввалги ВИИдан бошлаб, ҳозирги даврнинг ХВИИ асргача
4.
Математиканинг характерли хусусиятлари
A
Эрамизнинг ХИХ асридан ҳозирги давргача бўлган вақтнинг ўз ичига олади
B
Эрамизнинг ХВИИ асрдан то ХИХ асргача
C
*Қадим йиллардан бошлаб э.о В-ВИИ асрлар.
D
Эрамиздан аввалги ВИИдан бошлаб, ҳозирги даврнинг ХВИИ асргача
5.
Математика ўқитиш методикаси асосий нечта бўлимдан иборат?
A
B
C
D
7 та.
5 та.
9 та.
*2 та.
6.
Математика ўқитиш методикаси предмети шартли равишда қандай бўлимларга (қисмларга) бўлинади?
A
*Математика ўқитишнинг умумий методикаси, математика ўқитишнинг хусусий методикаси ва математика ўқитишнинг аниқ методикаси.
B
Математика ўқитишнинг умумий методикаси ва математика ўқитишнинг хусусий методикаси.
C
Математика ўқитишнинг умумий методикаси ва математика ўқитишнинг конкрет методикаси.
D
Математика ўқитишнинг хусусий методикаси.
7.
Математикани ўқитишнинг амалий мақсади ўз олдига қандай вазифаларни қўяди?
A
Кўникма.
B
Математикани ўқитишда техник восита ва кўргазмали қуроллардан фойдаланиш масалаларини шакллантириш.
C
Ўқувчиларни мустақил равишда математик билимларни эгаллашга ўргатиш.
D
*Математика курсида олган назарий билимларни кундалик ҳаётда учрайдиган элементар масалалар ечишга татбиқ қила олишга ўргатиш.
8.
«Математика ўқитиш методикаси» фани қандай қисмларга бўлиб ўрганилади?
A
Математика ўқитишнинг умумий ва хусусий методикаси.
B
Математика ўқитишнинг умумий ва аниқ методикаси.
C
Математика ўқитишнинг хусусий ва аниқ методикаси.
D
*Математика ўқитишнинг умумий, хусусий ва аниқ методикаси.
9.
Математика ўқитиш метoдикасининг умумий методикаси бўлими нимани ўргатади?
A
Математика ўқитишнинг қoнуниятларини ўргатади.
B
Математикани тушунтириш йўлларини ўргатади.
C
Арифметика, алгебра ва геометрияларни ўқитишни ўргатади.
D
*Математика фанининг мақсади, мазмуни, шакли, метoдлари ва унинг вoситаларининг метoдик тизимини педагoгика, псиxолoгия ҳамда дидактик тамойиллар асoсида oчиб беради.
10.
Математика ўқитиш метoдикасининг xусусий методикаси бўлими нимани ўргатади?
A
Математика ўқитиш қoнуниятларини ўрганади.
B
*Математика ўқитиш умумий метoдикасининг қoнун ва қoидаларини аниқ мавзу материалларга татбиқ қилиш йўлларини ўрганади.
C
Аниқ мавзу мазмунини тушунтиришни ўрганади.
D
Математика қoнуниятларини дарс жараёнига татбиқ қилиш йўллари ўрганилади.
11.
Математика ўқитишнинг аниқ метoдика бўлими нимани ўргатади?
A
*Бирoр бoбни мавзу материаллари учун умумий метoдик қoнуниятлар ҳамда мазкур бoб мавзулари учун ишлаб чиқилган метoдик қoнуниятлар татбиқларини ўрганади.
B
Xусусий метoдика билан умумий метoдика биргаликда ўрганилади.
C
Талабаларга дарс ўтиш қoидалари ўргатилади.
D
Умумий метoдика қoидаларининг дарс жараёнига татбиқини ўрганади.
12.
Математика фанини ўқитишдаги умутаълимий мақсадлар нималардан ибoрат?
Ўқув жараёнида фойдаланиладиган аxборот технологиялар ва дидактик материалларнинг қўлланиш жойлари
Т/р
Ахборот технологиялари
Дидактик материаллар
1
Ёзув доскаси
Қоидалар ифодаланган тақдимот
2
Компьютер,мультимедиа, ёзув доскаси
Ўқув ва кўргазмали материаллар ва слайдларнинг нусхалари
3
Компьютер, ёзув доскаси
Жадвал
5
Компьютер таълим методикасининг изчиллигини таъминлаш
Математика ўқитиш метoдикаси фанига дoир дарслик, услубий қўлланмалар ва ўқув-методик мажмуа ва кўрсатмали қуроллар ҳамда ўқув машғулотларнинг лойиҳалари, тест.
6.
Мавзу мазмунига дoир тузилган тестлар, назoрат савoллариҳамда тест ва назoрат савoллари асoсида тузилган слайдлар oрқали намoйиш қилиш
Тест
«Математика ўқитиш методикаси фанининг предмети, фан сифатидаги тараққиёт босқичлари, ўқув предмети сифатидаги мақсади, мазмуни» мавзусининг мазмуни ва ўқув жараёнини амалга оширишни ифода этувчи матн СЦЕНАРИЙСИ шакллантирилади (97-124 бетлар).
4-§. Геометрия ўқув фанидан инновацион педагогик технология асосида электрон ўргатувчи дастур яратиш методикаси
Модулли технология асосида электрон ўргатувчи дастур яратиш масаласини “Геометрия” ўқув фани мисолида кўриб чиқамиз.
Республикамизда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг амалга оширишлишининг ҳозирги боқичи таълим жараёнида назария билан амалиётнинг боғланиши, ўқув материалини таълим олувчи қизиқарли бўлиши яъни, таълим мотивларига катта эътибор берилиши талаб қилинмоқда. Геометрия фанида назарий билимларни амалиётга боғланган ҳолда бир тизимга келтирган ҳолда таълим олувчига етказиш долзарб муаммо ҳисобланади. Геометрия фанини ўқитиш назарий ва амалий жиҳатдан чуқур ва мазмунли танланиши мақсадга мувофиқ. Ҳозирги замон таълим олувчиси учун мос ўқув материали танланиши ва уни компьютер технологиясидан фойдаланиб турли вариантда қайта ишлаш орқали ўрганилиши таълимда ўқитишнинг янги методикасини яратишга олиб келади. Жумладан, электирон дарслик яратиш ва бошқалар.
Таълим тизимида мавжуд математика ўқув дастурлари асосида тайёрланган ўқув материалларини таҳлили, таълим мазмуни ва уни ўқитиш усуллари ҳозирги замон талабларига мос келмайди. Ўқув дарсликлари мазмуни эскирган, қўлланлиши ва амалиёти деярли таълим олувчини қизиқтирмайди, методикаси зерикарлидир.
Таълим жараёнидаинновацион технологияларни қўллаш, таълимнинг самарадорлигини кўтаришга бўлган қизиқиш ва эътибор кундан-кунга ривожланиб бормоқда.
Барча фанлар каби геометрия фанини ўқитишда ҳам таълим олувчининг индивидуал хусусиятлари, имкониятларини ҳисобга олиш, мазкур фанни ўқитишда турли педагогик технологиялардан фойдаланиш, дарсларни давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ ташкил этишнинг мақбул йўли ҳисобланади. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, таълим олувчиларни ўқитишни амалга ошириш кадрлар тайёрлашнинг миллий модели қилиб белгилаб қўйилган.
Мазкур технологияларнинг таълимдаги ўрнини белгиламасдан таълимда самарадорликка эришиш мумкин эмас. Чунки таълим мазмунини ўзлаштиришда замонавий бу технологиялардан фойдаланиш эпизотик характерда бўлиши, яъни таълимда юзакичиликка олиб келади. Шу боисдан, математик моделлаштириш жараёнида ахборот ва педагогик технологияларни ўрнини белгилаш мақсадга мувофиқдир.
Анъанавий методикада таълим таълим олувчилар билан ўқитувчи орасида онгли ва мақсадга йўналтирилган фаол фаолиятни тушунилади ва ўз олдига асосан иккита мақсадни қўяди: таълим олувчилар онгида дастур асосида ўрганиши лозим бўлган зарурий билимлар тизимини шакллантириш ва уларнинг ақлий ривожлантириш қобилиятларини юқори даражага кўтариш. Шу иккита мақсад амалга ошиши учун психологик, педагогик ва дидактик қонуниятлар асосида фаолият кўрсатиши (тушунтириши) керак. Бу фаолият натижаси тафаккурлаш жараёнининг маҳсули сифатида таълим олувчи онгида билим деб аталувчи психологик жараён ҳосил бўлади.
Бизга маълумки, хозирги кунда мамлакатимизда компьютер ва ахборот технологиялари ўрни муҳим ўрин эгаллаб келмоқда, жумладан, академик лицей ва касб коллеж-ҳунар таълим муассасалари замонавий компьютер технологиялари, дастурий воситалар, электрон ўқув қўлланма ва дарсликлар билан таъминланмоқда. Таълим ва тарбия бериш методикаси ҳамда компьютер технологиясидан турли фанларни ўқитишда қўллаш муаммоси бўйича илмий ишлар кундан кунга ривожланиб бормоқда.
Шу сабабли, таълим олувчи билимини ривожлантиришга йўналтирилган таълимни замонавий компьютер технологияси билан таъминлаш, унинг методик асосини ишлаб чиқиш, геометрия фанидан дастурий воситалар, электрон дарслик ва намойишли воситалар яратиш, уларни ўқув жараёнида қўллаш масаласи долзарбдир.
Замонавий педагогик технологиянинг таълим жараёнига қўллашда ахборот-комуникацион технологияларидан фойдаланиш қаторига электрон дарсликларни яратиш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Китоблар таълим олувчи ўз билимини ўзи назорат қилиши, синаши ва ривожланиш даражасини аниқлаши учун ноқулай бўлиб, электрон дарсликлар эса таълим олувчига бу имкониятларни яратади.
Фан ва техниканинг ривожланиши ҳозирги кунда узлуксиз таълим тизимини, жумладан, унинг тамойиллари, мазмуни, таълим -тарбия жараёни тубдан ислоҳ қилишни тақозо этмоқда. Бундай муаммолардан бири бу, таълим жараёнига янги ахборот технологияларининг қўлланилишидир.
Ўқув жараёнига компьютер технологияларининг қўлланилишини асосан икки йўналишда олиб бориш мумкин: компьютер-ўрганиш объекти ва ўқитиш воситаси сифатида. Биринчидан билим ва кўникмаларни ўзлаштириш жараёнида компьютер имкониятларини тушуниш ва компьютер саводхонлигини ошришга олиб келса, иккинчидан у билим беришнинг самарадорлигини оширадиган восита хисобланади.
Янги ахборот коммуникация технологияларини таълим жараёнига қўллаш тамойиллари бешта босқичдан иборат:
дарс жараёнида қисман фойдаланишга мўлжалланган дастурларнинг пайдо бўлиши (бу босқич ўтди);
дастурлардан жадал фойдаланиш, системалаштириш, тўпланган маълумотларни баҳолаш, тажрибалар ўтказиш, келажакни ва имкониятларни баҳолашни танқидий таҳлил қилиш (бу босқич тугамоқда);
умумтаълимий дастурланган педагогик маҳсулотларни қўллаш ва ахборот технологияларининг яратилишига оид тажрибаларни умумлаштирилиши, дастурларни қўллашни методик асослаш, ўқитувчиларнинг компьютер саводхонлигини таъминлаш (бу босқич бошланди);
мактаб курсини янги ўқитиш технологияларига ўтказиш, ахборот технологияларини баъзи мавзуларини ўрганишда кенг қўллаш, дарсга тайёргарлик кўришлари ва ўқув жараёнини бошқариш учун ўқитувчиларнинг компьютер билан ишлаш вақтини узайтириш, алтернатив таълим методи сифатида янги ахборот технологияларини қўллашга ўтиш, анъанавий таълим методикаси шароитида баъзи мавзуларни дастурлаштирилган педагогик маҳсулотлардан фаол фойдаланишга ўтиш (бу босқич бошланмоқда);
янги ахборот технологияларидан фойдаланишнинг педагогик тажрибаси ижобий натижага олиб келган фанлар мазмун ва методларини қайта қараб чиқиш ҳамда таълимни тўла янги ахборот технологиялари асосида ташкиллаштириш (бу босқич уйғунлаштириш даври дейилади).
Электрон дарслик тайёрлашнинг турли вариантлари мавжуд бўлиб, ўрганилаётган электрон дарслик тайёрлашнинг технологиясини келтирамиз.
Электрон дарслик тайёрлаш технологияси табақалашган ва индивидуал ёндашувлар ҳамда чизиқли ва тармоқланувчи дастурланган ўқитиш усули ва қуйидаги тамойилларга асосланади:
ўрганилаётган фан мазмуни таълим мақсадларига мос табақалашган ёндашувга асосланиб, ҳаммабоп ҳолда танланади;
ўқув фани мазмуни модулларга ажратилади;
ўрганилган фан мазмуни чизиқли ва тармоқланувчи дастурлаш таълим усулига асосланади;
ўрганилаётган материал мазмуни таянч ибора ва асосий тушунчаларга асосланиб, қайта структуралаш ёрдамида табақалаштирилади. Табақалаштирилган ўқув материалини ўзлаштириш индивидуал ёндашувга асосланади;
таълим олувчига чизиқли ва тармоқланувчи дастурлаш усулига кўра ўзини-ўзи ўзлаштириш даражасини текшириб кўриши ва ўзлаштириш даражасини ошириш имконияти яратилади;
таълим олувчининг ўқув материали мазмунини ўзлаштириши ундаги таянч ибора ва асосий тушунчаларни эгаллашининг I,II,III,IV – алгоритмик ўзлаштириш даражалари билан боғланади;
ўқув материалдаги ҳар бир мавзу ёки модулга алоҳида табақалаштирилган вариантлари учун, (I,II,III,IV-алгоритмик ўзлаштириш даражалари имконини берувчи) Б.Блум таксономияси ўқув мақсадлари: билиш, тушуниш, қўллаш, анализ, синтез, баҳолашга асосан тест ёки бошқа шаклдаги саволлар мажмуисини тузилади. Бунда ўқув мазмунидаги таълим мақсадлари ёки ўқитувчи мақсадларини ифодаловчи «Кимни, Нега, Нимани, қачон ва қандай» саволлар таълим олувчининг ўқув мақсадларига айлантириб «Нимани билади ва ўйлайди?», «Нима қиляпти?», «Нимани ҳис қиляпти?» каби саволларда ифодаланувчи назорат саволларига ўтказилади.
таълим олувчининг ўзлаштириш даражасини аниқлаш чизиқли дастурлаш усули ёрдамида ўқув материалининг ҳаммабоп, яъни табақалашган ёндашувга асосланган вариантидан фойдаланилади;
таълим олувчининг ўқув материалини ўзлаштирганлик даражасини яхшилаш тармоқланувчи дастурлаш усулига кўра амалга оширилади;
таълим олувчи ўзлаштириш даражасини кўтариши учун ўқув материали мазмунининг табақалаштирилган вариантидан фойдаланилиб, ўқув материалини таянч ибора ва асосий тушунчаларга асосланиб қайта тузилади. Ҳар бир таянч ибора ва асосий тушунчага оид материални кенгроқ ва чуқурроқ ўрганиш имкониятини яратувчи қулай бўлган алоҳида назарий материал ва тест саволларидан иборат назорат топшириқлари белгиланади;
келтирилган тамойиллар асосида ўқув материали компьютерга киритилади ва таълим олувчиларга фойдаланиш имконияти яратилади.
Тармоқланувчи дастур асосида фойдаланишга асосланган электрон дарсликлар тайёрлаш: ҳар бир ўқув фани таълим мазмунини танлаш, уни таянч ибора ва асосий тушунчаларга кўра қайта структуралаш; мавзудаги ўқув материалининг ҳар бир қисми учун тизимли тескари алоқага асосланган назорат саволларни ишлаб чиқиш; бу саволларни таълим олувчи ўз хатосини англаши ва уни тўғрилашига ёрдам берувчи аввал ўтилган ўқув материалини мустақил такрорлаши учун ўргатувчи дастурлар тайёрлаш каби кўп меҳнат, вақт, билим, малака ва имконият талаб қилувчи муҳим вазифани бажариш мақсадга мувофиқдир.