Тошкент – 2016 Тожиев М


-§. Таълим жарёнида фойдаланиладиган интерактив методлар ва унинг таснифи



Download 1,69 Mb.
bet64/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

5-§. Таълим жарёнида фойдаланиладиган интерактив методлар ва унинг таснифи
Мамлакатимизнинг кадрлар таёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати узлуксиз таълим тизими ва уни самарадорлигига эришиш орқали ҳар томонлама баркамол шахсни тарбиялашга йўналтирилган. Чунки, ривожланган мамлакатлар таълим тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, таълим тизимида замонавий педагогик ва инновацион технологиялардан кенг ва оқилона фойдаланган ҳолда узвийликни таъминлаш таълим олувчиларнинг фан асосларини чуқур ўрганишига ва ўзлари онгли равишда танлаган касб-ҳунар сирларини мукаммал эгаллашларига бўлган қизиқишларини ошишини таъминлайди. Шунингдек, ахборот-таълим муҳити шароитида мустақил билим олишга бўлган интилишларини рағбатлантирган ҳолда, кундан-кунга ахборотлар оқими ортиб бораётган бир шароитда улардан тўғри ва оқилона фойдаланиш имкониятларини яратади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган таълим ислоҳотларининг асосий мақсади ҳам ана шуларга эришишни таъминлашдан иборатдир.
Тан олиш керак, бунга эришишда ўқитувчининг ўрни беқиёсдир.
Шундай экан, ҳозирги кун ўқитувчилари ўз касби назарий асосларини чуқур эгаллашларига эришган бўлиши билан бир қаторда ўз педагогик фаолиятлари жараёнида инновацион технологиялар ва интерактив методлар билан етарли даражада танишган бўлиши ҳамда улардан таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда унумли фойдалана олиш малакалари шаклланган бўлиши ҳам талаб этилади.
Маълумки, анъанавий таълим тизимида таълим олувчиларга билим беришда ўқитувчи билимлар манбаи бўлиб хизмат қилган. Ўз даврида бу йўл билан ҳам малакали кадрлар тайёрлаш имкониятлари етарли бўлган. Нега-ки, у даврда:
биринчидан, кундалик ахборотлар оқими юқори бўлмаган;
иккинчидан, ишлаб чиқаришни олиб қарайдиган бўлсак, бир касб-ҳунарни етарли даражада эгаллаган мутахассис 20-30 йиллаб қийналмасдан шу соҳа бўйича касбий фаолият юрита олган. Чунки, у бошқариётган технология 30-40 йилдан кейин ўз ўрнини бошқа янги технологияга бўшатиб берган.
Ўтган асрнинг охирлари, ХХI асрнинг бошига келиб, фан-техника тарақиёти шу даражада жадалашдики, натижади кечаги янги деб аталган технология ўрнига бугун ундан мукаммал ва самарадорлиги юқори бўлган технологиялар кириб келмоқдаки, улар ўз бошқарувчисидан янги билимларни эгаллашни талаб қилмоқда. Шундай экан, ҳозирги кунда ҳар бир ўқитувчи ўз таълим олувчисини фундаментал фанлар бўйича назарий ва амалий билимларни эгаллашига эришиши билан бир қаторда уларда узлуксиз равишда мустақил билим олиш малакаларини шакллантириши талаб этилади. Демак, бугунги кун ўқитувчиси ҳам, таълим олувчиси ҳам таълим жараёнининг субъектига айланиши давр талаби бўлиб қолди.
Бунга эришишнинг энг мақбул йўли – замонавий таълим технологияларини бевосита ва билвосита таълим жараёнига тўла татбиқ этишдир.
Таълим тизимида “Инновацион технология” педагогик жараён, ўқитувчи ва ўқув-таълим олувчи фаолиятига янгилик ҳамда ўзгаришлар киритиш орқали таълим мақсадларига эришишни кафолатлашдан иборат бўлиб, бунда ўқитишнинг замонавий методлари ҳисобланган интерактив методлардан фойдаланилади.“Интерактив” сўзи инглизча “интер” – “ўзаро”, “аcт” – “ҳаракат қилмоқ” сўзларидан олинган бўлиб, “биргаликда ҳаракат қилмоқ”, деган маънони англатади. Демак, янги инновацион технологиялар ва интерактив методлар ёрдамида педагогик кадрларни тайёрлашда таълим жараёнини ташкил этишда ўқитувчи ва таълим олувчиларнинг биргаликдаги фаолияти орқалигина юқорида таъкидланган таълим мақсадларга эришиш мумкинлиги кафолатланади. Шу асосда тайёрланган педагогик кадрлар томонидан таълим жараёнини Инновацион технологиялар ва интерактив методлар асосида ташкил этишда:
машғулот жараёнида таълим олувчиларнинг мустақил фикрлаш, ижод қилиш ва изланишга интилишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилади;
таълим олувчиларнинг ўрганилаётган янги билимларини онгли равишда эгаллашларини таъминлайди ва пировардида уларда ўрганилаётган фанга нисбатан доимий мотивацияни шаклланишига олиб келади;
ўқувчиларнинг онгли равишда касб-ҳунар танлашга бўлган интилишларини рағбатлантиради;
табақалаштирилган ҳолда, якка тартибда билим бериш имкониятларини кенгайтиради. Негаки, онгли равишда касб-ҳунар танлаш даражасига эришган таълим олувчида ўз билимларини янада оширишга бўлган мойиллик юқори бўлади;
юқоридагиларга эришиш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ёки олий таълим тизимига таваккалчилик асосида ёки фақатгина диплом учун ўқишга бўлган интилишни сўнишга олиб келади, натижада малакали кадрлар тайёрлаш имкониятлари кенгаяди.
Демак, таълим тизим муаммоларини ҳал қилиш келгусида бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат ва хизматлар бозоридаги рақобатга бардош берган ҳолда, у ердан ўзига муносиб ишчи ўрнини эгаллай оладиган рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёрлаш имкониятларини оширади.
Таълим тизими нуқтаи-назаридан олиб қараганда, тарихий тараққиёт давомида унинг ривожланиши жараёнидаги янгиликларни соҳа олимлари қуйидаги кўринишларда бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтишган :

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish