Текшириш шакллари:
эксперт тақдимоти;
ёзма ишлар;
савол ва жавоблар;
тест топшириқлари.
Масалан: қуйидаги мавзуларни ўрганишда “Зиг-заг” методидан фойдаланиш имкониятлари юқори:
“кўпбурчаклар”мавзуси.
“тригонометрик функциялар” мавзуси.
“натурал сонлар устида бажариладиган амалларнинг хоссалари” мавзуси ва ҳ.к.
Ўқитувчига маслаҳатлар.
Жамоавий билиш, ўрганиш фаолиятида шовқин-суронга тайёр туринг.
Ўз бошланғич ва эксперт гуруҳларида ишлаш учун етарли вақтни таъминланг. Зарурат бўлганда гуруҳларга ёрдам ва маслаҳатлар беришга тайёр бўлинг.
“Блиц-сўров”методи
“Блиц-сўров” (“блиц” инглизча сўз бўлиб, “тезкор”, “бир зумда” деган маънони англатади) методи берилган саволга қисқа, аниқ ва лўнда жавоб берилишини талаб этадиган интерфаол метод ҳисобланади. Таълим жараёнида саволлар асосан ўқитувчи томонидан берилиб, уларга жавоблар жамоавий, гуруҳли ёки якка тартибда келтирилиши мумкин. Бунда жавоб айтиш шакли машғулот тури, ўрганилаётган янги мавзунинг мураккаблик даражасига қараб белгиланади. Мазкур методдан фойдаланиш қоидаси қуйидагича бўлади:
ўрганилган янги мавзу, унинг ҳар бир таркибий қисмининг моҳиятини очиб беришга хизмат қиладиган саволларни ўқитувчи олдиндан ишлаб чиқади ва таълим олувчилар эътиборига ҳавола этади;
таълим олувчилар қисқа вақтда берилган саволларга лўнда ва аниқ жавоб беришга ҳаракат қилиши талаб этилади;
кичик гуруҳлар(жуфтлик)да ишлашда гуруҳнинг бир аъзоси берилган саволга жавоб беради, иккинчиси эса жавобни тўлдиради (жавоб тўлдирилганда фикрларнинг такрорланмаслигига эриш муҳим ҳисобланади).
Мазкур методдан дарс жараёнида фойдаланганда мавзуга оид таянч тушунчалар, асосий ғояларнинг моҳияти таълим олувчилар томонидан оғзаки, ёзма, жадвал ёки диаграмма кўринишида берилиши мумкин.
Масалан:
“Блиц-сўров”методи
1.Тенг томонли учбурчакнинг томони а бўлса, периметрини топинг? (3а)
2. Қачон учбурчаклар тенг бўлади? (таърифи)
3. Тўғри тўртбурчакнинг юзи формуласи айтинг (С=а б).
4. Вертикал бурчакларнинг хоссасини айтинг.(улар тенг)
5. Қўшни бурчакнинг таърифини айтинг.
6. Иккита нуқта орқали нечта тўғри чизиқ ўтказиш мумкин? (1та)
7. Агар иккита бурчакнинг йиғиндиси 1500 бўлса, улар қўшни бурчак бўладими? (ё`қ)
8. Битта нуқтадан нечта тўғри чизиқ ўтади? (чексиз)
9. “Геометрия” сўзининг маъносини айтинг. (“ер ўлчаш”)
10. Айлананинг таърифини айтинг?
11. Исбот талаб қилмайдиган жумла? (аксиома)
12. Конституция қабул қилинган сана? (1992-йил 8-декабр)
Do'stlaringiz bilan baham: |