Йўриқнома, Қуйида берилган 25 та саволга ушбу схема бўйича балл қўйиб жавоб беринг: + 2 балл – тўлиқ қўшиламан, тўлиғича “ҳа” + 1 балл – “йўқ” дан кўра кўпроқ “ҳа” ± 0 балл – “ҳа” ҳам эмас, “йўқ” ҳам эмас, иккаласининг ўртаси – 1 балл – “ҳа” дан кўра кўпроқ “йўқ” дейиш мумкин – 2 балл – тўлиғимча “йўқ”
Оғир дардга чалинган одамга тезроқ ёрдам кўрсатиш учун белгиланган тезликни нормадан оширингиз мумкинми?____________
Агар жуда яхши маош тўлашни ваъда беришса, узоқ муддатли ва хавфли экспедицияга боришга розилик берармидингиз?____________
Қочиб кетаётган хавфли душман ёки қуролланган ўғрининг йўлини тўса оласизми?_______________
Соатига 100 км тезлик билан ҳаракат қилаётган поезднинг ёнида машинангизда кетишга қўрқмайсизми?__________
Уйқусиз ўтказган кунингизнинг эртасига нормал ишлаб кетаверасизми?______________
Совуқ дарёни биринчи бўлиб олдинда сузиб кесиб ўта оласизми?_____________
Қайтариб беришига тўла ишонмаган тақдирда ҳам дўстингизга катта миқдордаги пулни қарзга бериб тура оласизми?__________________
Сизни хавфсиз деб ишонтирган тақдирда шерни ўргатувчиси билан бирга шернинг қафасига киришга журъат қиласизми?__________________
Ташқаридан қўллаб туришган пайтда жуда баландликка тирмашиб чиқа олармидингиз?_____________