Aim.Uz
ТРАНСФОРМАТОРЛАР
Режа:
• Трансформаторларни вазифалари ва қўлланилиш сохалари.
• Бир фазали трансформаторларни тузилиши ва ишлаш принципи.
• Трансформаторларнинг иш режимлари.
• Трансформаторларни алмашиниш схемалари ва вектор диограммалари.
• Трансформаторларда қувват исрофи ва паспорт маълумотлари.
Трансформаторларни вазифалари ва қўлланилиш сохалари.
Электр энергияси электр станцияси генераторларидан истеъмолчиларга узатилади; истеъмолчилар эса кўпинча станциядан узоқ масофада жойлашган булади. Энергия камайтириш ва симларнинг оғирлигини камайтириш учун генераторлардаги кучланишни бир неча ўн ѐки юз киловатт бўлган электр узатиш кучланишигача кўтариш керак бўлади. Ўзгарувчан ток кучланишини ўзгартирувчи статик электромагнит аппарат, ѐки кучланиш миқдорини орттириб ѐки камайтириб берадиган электроиндукцион статик аппарат – трансформатор дейилади. Трансформаторлардан жуда кўп максадларда фойдаланилади. Трансформатор берк пўлат ўзак – магнит ўтказгичдан тузилган бўлиб, бу магнит ўтказгичга ўзаро электр контактга эга бўлмаган икки ѐки бир неча чулгам жойлашган. Магнит ўтказгичнинг чулғамлари жойлашган қисми ўзак – деб аталади.
Бир фазали трансформаторларни тузилиши ва ишлаш принципи.
Электр энергияси келиб кирадиган чулгам – бирламчи чулғам деб, энергия истеъмолчиси уланадиган бошқа чулғам иккиламчи чулғам деб аталади. Бирламчи чулгамга берилган ўзгарувчи
25-расм. Бир фазали трансформаторнинг тузилиши.
Электромагнит индукция қонунига мувофиқ узгарувчан Ф магнит оқими билан кечилувчи бирламчи чулгамда узиндукция ЭЮК Е1 ни, иккиламчи чулгамда эса узароиндукция ЭЮК Е2 ни юзага келади. Агар иккиламчи чулгамга юклама уланса I2 юклама токи ва иккиламчи кучланиш U2 хосил бўлади. Юқори кучланишли чулгамдаги ЭЮК кийматининг паст кучланишли чулгамдагига нисбати трансформаторларнинг трансформация коэффиценти дейилади ва К билан белгиланади. Трансформация коэффицентига боғлик равишда трансформаторлар кучайтирувчи ѐки пасайтирувчи гурухларга бўлинади.
Трансформаторларнинг иш режимлари.
Трансформаторлардан фойдаланиш жараѐнида асосан уч хил кўринишга эга бўлган иш режимлари кузатилади.
Салт ишлаш режими.
Қисқа туташув режими.
Юкламали иш режими.
Трансформаторнинг бирламчи чулгамига наминал кучланиш берилиб, иккиламчи чулгам юкламасиз булган режими унинг салт ишлаш режими дейилади. Номинал юклама билан ишлаѐтган трансформаторнинг иккиламчи чулгами тасодифан киска туташиб колса, ундан номиналга нисбатан 10-20 марта катта ток ўтиши мумкин. Бунда релели химоялагичлар ишга тушиб, уни бир онда электр тармогида ажратади, акс холда трансформаторда ката авария содир булиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |