Ведиокомпьютерли ўқитишда қуйидаги воситалар мажмауасидан фойдаланилади:
компьютерлар билан жиҳозланган ўқув хонаси.
телевизор.
ведиомагнитафон.
ведиокамера.
ўқитувчи ва таълим олувчилар учун олдиндан ишлаб чиқилган услубий ишланмалар (компьютер, ведиомгнитафон, ведиокамера ва телевизордан фойдаланишга доир услубий кўрсатмалар, уларнинг техникавий тафсилотлари ва ҳ.к).
Булар биргаликда Ведиокомпьютерли воситалар мажмуаси деб юритилади.
Ведиокомпьютерли воситалар мажмуасидан таълим жараёнини ташкил этишда тўғри ва ўринли фойдаланишга эришишда қуйидагиларга эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
таълим олувчиларнинг компьютер технологиялари бўйича бошланғич назарий ва амалий тайёргарлиги;
аудиовизуал ахборотларни тушуниб етиш ва ўзлаштиришдаги психологик-физиологик имкониятлари;
ахборотларни тасаввур этишнинг вербал ва тасвирий шаклларини тўғри бирлаштира олиш малакаларини қай даражада шаклланганлиги кабиларга боғлиқ бўлади.
Дидактик ўйинлар технологияси
Таълим жараёнида дидактик ўйинли технологиялар дидактик ўйинли дарс шаклида қўлланилади. Бундай дарсларда таълим олувчиларнинг билим олиш жараёни ўйин фаолияти билан уйғунлаштирилади. Шу сабабли таълим олувчиларнинг билим олиш фаолияти ўйин фаолияти билан уйғунлашган дарслар дидактик ўйинли дарслар деб юритилади.
Инсон ҳаётида ўйин фаолияти орқали қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
ўйин орқали шахснинг маълум бир фаолиятга бўлган қизиқиши ортади;
коммуникатив – мулоқот маданиятини эгаллашга ёрдам беради;
шахснинг ўз иқтидори, қизиқиши, билими ва ўзлигини намоён этишга имкон яратади;
ҳаётда ва ўйин жараёнида юз берадиган турли қийинчиликларни енгишга тайёрлайди, мўлжални тўғри олиш кўникмаларини ҳосил қилади;
ўйин жараёнида ижтимоий меъёрларга мос хулқ-атворни эгаллаш, камчиликларга барҳам бериш имконияти яратилади;
шахснинг ижобий хислат ва фазилатларини шакллантиришга замин тайёрлайди;
инсоният учун аҳамиятли бўлган қадриятлар тизими, айниқса, ижтимоий, маънавий-маданий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ўрганишга эътибор қаратилади;
ўйин иштирокчиларида жамоавий мулоқот маданиятини ривожлантириш кўзда тутилади.
Ўйин билан боғлиқ фаолият ўзининг тўртта хусусияти билан ажралиб туради.
Эркин ривожлантирувчи фаолиятнинг вужудга келиши (Бунда ўйин иштирокчилари ролларни, вазифаларни танлаш, ўз фаолиятидан кўнгли тўлиши назарда тутилади).
Ижодий муҳитни таркиб топиши (ўйин иштирокчилари тегишли ижодий ва мустақил фаолиятга эга бўладилар).
Ҳис-ҳаяжонли вазиятнинг пайдо бўлиши (ўйин давомида мусобақа, рақобат, ҳамкорлик, ўзаро ёрдам вужудга келади).
Ўйин давомида белгиланган қонун-қоидаларга қатъий амал қилиниши (ўйин мазмуни, бориши, мантиқий кетма-кетлиги, вақт баланси ва ҳ.к.).
Do'stlaringiz bilan baham: |