Ўқув лойиҳаси методи
“Ўқув лойиҳаси” методи дарс жараёнида белгиланган вақт оралиғида таълим олувчилар томонидан якка тартибда, кичик гуруҳларда ёки жамоавий тарзда ўрганилаётган янги мавзу бўйича маълумотларни йиғиш ва уларни тадқиқ қилинишини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Мазкур методдан тўғри ва ўринли фойдаланиш таълим олувчиларда режалаштириш, мустақил фаолиятни амалга ошириш ва қарор қабул қилиш, мавжуд материалларни қайта текшириш ва уларга таянган ҳолда мустақил хулоса чиқариш, олинган натижаларни баҳолай олиш каби кўникмаларни шаклланишига олиб келади. Мазкур методдан фойдаланганда таълим олувчилар мавзу бўйича янги лойиҳаларни ярата олишлари ва у лойиҳаларни яратишда таклиф этилган жараённинг моҳиятини қисқа, аниқ фикр, белги, тасвирлар ёрдамида ифодалай олиши муҳим ҳисобланади.
“Ўқув лойиҳаси” методидан дарс жараёнида тўғри ва ўринли фойдаланиш:
таълим олувчиларда мустақил фикрлашни шакллантиради ва уни янада ривожланишига хизмат қилади;
таълим олувчиларда мустақил билим олишга бўлган эҳтиёжларини қарор топтиради;
таълим олувчиларда ҳамкорликда ишлаш кўникмаларини шаклланишига олиб келади ва ҳ.з.
“Муаммоли вазият” методи
“Муаммоли вазиятлар” интерактив методи дарс жараёнида таълим олувчиларни ўрганилаётган мавзу бўйича муаммоли вазиятларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, уларни юзага келиш сабаблари ва оқибатларини аниқлаш, қўйилган муаммони ечимларини топишга йўналтириш орқали, уларда ўрганилаётган мавзу бўйича талаб қилинаётган кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қилади.
Дарсни ташкил этишда мазкур методдан фойдаланишни қуйидаги тартибда амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
ўрганилаётган мавзу ёки ғоя бўйича муаммоли вазиятни юзага келтириш;
ҳосил бўлган муаммоли вазият мазмуни билан таълим олувчиларни таништириш;
таълим олувчиларни кичик гуруҳларга (иккитадан қилиб гуруҳларга ажратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади) ажратиш;
кичик гуруҳлар томонидан муаммоли вазиятлар ечимини топиш бўйича таълим олувчилар амалий фаолиятини ташкил этиш;
ҳар бир кичик гуруҳ томонидан муаммоли вазиятни ҳал қилиш бўйича аниқланган ечимларни кўриб чиқиш;
кичик гуруҳлар томонидан муаммоли вазиятни ҳал қилиш бўйича билдирилган фикрларни умумлаштириш;
кичик гуруҳлар томонидан муаммони ҳал этиш бўйича тақдим этилган ечимларни барча гуруҳлар аъзолари билан биргаликда муҳокома қилиш орқали ҳар бир кичик гуруҳ тақдим этган ечимнинг мақбуллик даражасини ўрганиш;
муаммони ҳал этишнинг энг тўғри ечимини аниқлаш.
Изоҳ: 1. Ўқитувчи таълим олувчиларни мазкур методдан фойдаланиш қоидалари билан таништиришда ўқув машғулоти бир неча босқичдан иборат бўлиши ва муаммони ҳал этиш жараёнида улар якка тартибда, кичик гуруҳларда ва жамоа бўлиб ишлашларига тўғри келишини эслатиб ўтиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади, чунки бу таълим олувчиларнинг топшириқларни бажаришга бўлган қизиқишларини оширади ҳамда турли топшириқларни бажаришга руҳан тайёр бўлишига ёрдам беради.
Таълим олувчилар ушбу машғулот учун олдиндан тайёрланган расм, афиша, ҳал қилиниши лозим бўлган муаммо баён қилинган матн, дарслик, ўқув қўлланмалардан олинган мисол, масала ёки топшириқларда келтирилган муаммони аниқлаб, уларни дафтарига ёзиб олиши керак бўлади.
Берилган топшириқни таълим олувчилар томонидан якка тартибда ҳал этилишида олинган натижаларни қайд этиб бориш мақсадида ўқитувчи томонидан қуйидаги кўринишдаги жадвални тавсия этилиши мақсадга мувофиқ:
Do'stlaringiz bilan baham: |