Аудитнинг умумий стандартлари Текшириш ўтказишда шартнома Аудиторнинг мижоз олидаги хат мажбурияти Молиявий ҳисоботни текширишнинг мақсади текширишнинг мақсади Бизнесни билиш Аудиторлик текширувида алдаш ва хатони аниқлаш Аудитнинг ишчи хужжатларини тузиш Аудитор иши сифатини текшириш Молиявий ҳисоботнинг аудитида қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни кўриб чиқиш Текшириш ўтказишда шартнома Аудиторнинг мижоз олидаги хат мажбурияти Бизнесни билиш Аудиторлик текширувида алдаш ва хатони аниқлаш Аудитнинг ишчи хужжатларини тузиш Аудитор иши сифатини текшириш
Молиявий ҳисоботни текширишнинг мақсади
Молиявий ҳисобот аудитининг мақсади бўлиб аудиторга молиявий ҳисобот барча аҳамиятли жабҳалар бўйича молиявий ҳисоботни тақдим этишга оид белгиланган контсептуал асосга мувофиқ тайёрланганлиги ҳақида ўз фикрини билдириш учун имконият яратишдир. Аудиторлик хулосасини тайёрлашда қўйидаги иборалардан фойдаланилади: “Тўғри ва ҳаққоний акс эттиради” ёки “Барча аҳамиятли жабҳалар бўйича ҳаққоний тақдим этилган”. Бу иккала атама бир-бирига тўғри келади. Аудиторлик хулоса молиявий ҳисоботга нисбатан ишончни оширганлиги билан бир қаторда, фойдаланувчи ушбу хулосани субъект келажакда барқарор фаолият кўрсатиш учун ишонч, ҳамда субъект раҳбарияти томонидан мукаммал ва самарали иш юритиш кафолати деб ҳисоблай олмайди. Аудитор Бухгалтерларни халқаро федератсияси томонидан чоп этилган “Ахлоқ Кодекси”га риоя қилиши лозим.
Турли мулкчилик шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектларни бошқаришда аудитнинг тутган ўрни
Мамлакатимизда қабул қилинган "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги, "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги қонунларга ва "Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари", "Аудиторлик фаолияти миллий стандартлари” га асосан ҳар бир корхона ўзининг ҳисоб сиёсатни юритиши, молиявий ҳисобот тузиши ва тақдим этиши кўзда тутилади. Ҳисобот маълумотлари хўжалик операцияларига асосланган, аниқ, ва тўғри тузилган бўлиши керак. Ушбу маълумотлар орқали корхонанинг мулкий ва молиявий ҳолати баҳоланади ва иқтисодий барқарорлиги аниқланади.
Фан бўйича аввал олинган назарий билимларни амалий аудит фани билимлари билан бойитиш масалалари
Махсус фанларни ўқитиш методикасининг вазифаси - бу корхонанинг молиявий ҳисоботлари, унинг молиявий ҳолати ва фаолият натижаларини қай даражада аудиторлик текшируви методологиясини очиб беришдан иборатдир. Ушбу фан эса айнан амлиётдаги аудит тизимининг унсурларини ўргатиш услубиётини ёритиб беради. Шу боисдан ҳам республикамизда аудиторлик фаолиятини йўлга қўйишда аудит тизимининг назарий асосларини чуқур ўргатиш тақозо этилади.
Аудиторнинг мижоз олдидаги хат-мажбурияти
Мижоз бирор-бир аудиторлик фирмасини танлаганидан сўнг, ўша мижоз аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик фирмасига хат-таклифнома жўнатади. Хатда корхонанинг тўлиқ номи ва унинг асосий тавсифлари кўрсатилиши керак:
давлат рўйхатидан ўтказиш санаси ва номери;
таъсисчилар таркиби;
юридик манзили;
устав капитали миқдори;
фаолият тури ва бошқалар.
Расмий таклиф оферта деб аталади.
Хат-мажбуриятнинг мундарижаси қуйидагилардан иборат бўлади:
аудит объектларини ёзиш (бухгалтерия ҳисоби, ички назорат тизими, молиявий ҳисобот);
аудит чегараларини белгилаш, яъни амалдаги қонуний ҳужжатлар бўйича иш кўриши, аудиторлик фирмасининг қоидаларига бўйсуниш;