476
кўриниш масофаси кундузгига қараганда икки баравар камаяди. Шу
билан биргаликда, ҳайдовчига узоқ масофада тургандек туюлади.
Умуман, ҳайдовчиларни кечки ва тонги ғира-ширалик пайтларида
кўриниш алдаши мумкин. Оқ ва сариқ рангдаги бошқа
автомо-
биллар ранги йўл қопламаси рангига қўшилиб кетади. Автомобиль
чироғи ёруғлигида йўл нотекислиги нотўғри қабул қилинади.
Бундай ҳолатлар ҳайдовчининг кўришини кескин пасайтиради ва
уни тез чарчатади.
Қоронғи вақтларда кўриниш чегараланган шароитларда энг
катта хавф ҳайдовчининг кўзи қамашганда пайдо бўлади. Бунда
кўриниш
кескин пасаяди, айрим ҳолларда бутунлай йўқолади.
Одатда, у фақат рул чамбараги ҳолатини ўзгартирмасдан туриб
туради. Рул чамбараги бир хил ҳолатда турса ҳам автомобиль
ҳаракат йўналишини ўзгартириб, йўлдан чиқиб кетиши мумкин.
Чарчаган ҳайдовчи одатда кўзи қамашишга мойил бўлади.
Статистика шуни кўрсатадики, транспорт ҳодисаларининг
қарийб ярми қоронғи вақтларда кўриниш чегараланган шароитларда
содир этилади.
Ҳаракатланиш интенсивлигининг қоронғи вақтларда камайиши,
ҳайдовчиларнинг кўпчилигида юқорироқ тезлик билан ҳаракат
қилиш иштиёғини пайдо қилади ва улар ўзларини эркинроқ тутиб,
назоратни бўшаштириб юборадилар. Қор, ёмғир, туман кўриш
масофасини анча ёмонлаштиради.
Туман шароитида йўлдаги қизил рангли нарсалардан бошқа
барча рангдагилар ўзгаради. Масалан, сариқ ранг туманда қизғиш,
яшил эса сарғишроқ тус олади. Туман қатлами шунчалик қалин
бўлиши мумкинки, ҳатто чироқлар уланганда ҳам 3-5 метрдан
нарироқни кўролмаслик мумкин. Тунда ва етарлича кўринмаслик
шароитида ҳайдовчи автомобилни кўп вақт юқори даражада диққат
ва зўриқишли ҳиссиёт билан бошқаргани
учун у кундузгига
қараганда анча тез чарчайди.
Тунда ҳаракатланганда автомобилни бошқариш.
Автомобилни
тунда бошқариш учун ҳайдовчи ҳар томонлама пухта тайёргарлик
кўриши керак. Тунги вақтларда йўлда техникавий носозликларни
тузатиш анча мураккаб бўлади. Қоронғилик оқибатида мой, сови-
тиш суюқликлари сизиб чиқадиган жойларни ёпиш анча мушкул
бўлади. Шунинг учун автомобилнинг техник ҳолатини текширганда
майда ишлар эътибордан четда қолмаслиги керак. Ёритиш мосла-
477
маларининг тозалиги ва тўлиқлигига, ойна тозалагич ва ойна ювгич
ишига алоҳида эътибор бериш керак бўлади.
Кўпчилик ҳайдовчилар чироқлар ёруғлик оқимини созлашга
эътиборсиз бўладилар. Ҳеч бўлмаганда йилида бир марта чироқлар
ишини текшириб, созлаш зарур.
Қоронғи пайтларда деярли ҳамма ҳолатларда ҳаракатланиш
тезлиги кундузгига қараганда кам бўлиши керак.
Тунги пайтда тезликни шундай танлаш керакки, автомобилнинг
тўхташ йўли кўриниш масофасидан кам бўлсин. Яқинни ёритиш
чироғи улангандан кейин кўриниш
масофасининг камайиши
ҳисобига тезликни пасайтириш ва йўлнинг ўнг томонини мўлжалга
олиб ҳаракатланиши зарур. Вақт-вақти билан қатнов бўлагини
кузатиш ва рўпарадаги автомобиль чироғига қарашдан сақланиш
керак. Бундай ҳаракатлар кўриш сезгирлигини яхшилаб, қатнов
бўлагидаги тўсиқни ўз вақтида сезишга ёрдамлашади.
Айниқса, автомобилнинг чап чироғи ёнмаса, тунги пайтда
рўпарадан келаётган транспорт воситаси билан тўқнашув содир
этиш хавфи ошади. Бундай шароитда ёнланма оралиқ масофани 1,5
бараварга ошириш керак. Агар бунинг иложи бўлмаса ўнгроққа
чиқиб тўхташ ва ушбу носозликни бартараф этиш лозим бўлади.
Ҳўл ва ифлос йўлларда ҳаракатланганда вақти-вақти
билан
тўхтатиб автомобилнинг пешойнасини, чироқларини габарит ва
номер ёритгичларини ҳамда тўхтатиш чироғини артиш керак.
Нотекис йўлларда ҳаракатланганда яқинни ёритувчи чироқ билан
ҳаракатланиш тавсия этилади. У нисбатан
паст тезликда айнан
автомобилнинг олдини яхши ёритади.
Тунда ишлаш мураккаблигини ҳисобга олиб ҳайдовчиларнинг
ишлаш муддатини 6 соатдан оширмаслик керак. Иш бошлангандан
2-3 соат ўтгандан кейин ҳайдовчи 5-8 дақиқа ва яна 1-1,5 соатдан
кейин дам олиши керак. 4-5 соатдан кейин ҳайдовчи узоқроқ дам
олиши ва иссиқ овқат истеъмол қилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: