379
III бўлим. АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ХАВФСИЗ
БОШҚАРИШ ВА ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ АСОСЛАРИ
26-§. Автомобилни бошқариш техникаси
Автомобилни хавфсиз бошқаришда ҳайдовчининг иш ўрнига
қандай ўтирганлиги жуда муҳим ўрин тутади. Бинобарин, ҳайдовчи
иш ўрнида
шундай жойлашиши керакки, у барча бошқариш
органларини бемалол бошқара олиши, йўлни яхши кураши ва тезда
чарчамаслиги лозим. Ҳайдовчининг иш ўрнида тўғри жойлашгани
1-расмда кўрсатилган бўлиб, ҳайдовчининг орқаси суянчиқда
вертикал ҳолатда
текис тегиб туриши, руль чамбарагини тутиб
турган қўллари
эса бироз тирсакдан эгилган, қўл бармоқлари руль
гардишини ташқи томондан қуршаб олган бўлиши керак.
1-расм. Рул чамбарагида ҳайдовчининг тўғри жойлашуви.
Оёқларнинг тўғри жойлашганида тизза ости бўшлиқ ўриндиқ
пастки четидан 3-5 см масофада оёқ бироз олдинга чўзилган ва ҳеч
қачон руль чамбарагига тегмаслиги керак. Ушбу расмда кўрса-
тилганидек, ҳайдовчининг ўз иш ўрнида жойлашуви уч таянч
нуқтаси билан таъминланади. I – орқа, II – бел, III – оёқ ва ҳайдовчи
кўзининг йўналиши олдинда узоққа қаратилган бўлиши лозим.
381
Ҳайдовчининг тўғри жойлашуви унинг оёқ кафтидан тўғри
фойдаланиш имконини беради. 3-расмда кўрсатилганидек, оёқ
кафтини шартли уч қисмга бўлиш мумкин:
а) ишлашиш муфтасининг ҳаракатланиш чизмаси;
б) оёқ кафтининг тепкилардаги тўғри жойлашиш чизмаси;
в) бир оёқ билан тормоз ва газ тепкиларини тўғри босиш чизмаси.
I қисм (олдинги) – сезгир ва эгилувчан. Бу қисм билан ёқилғи
узатишни бошқариш тепкисини ишлатиш қулай. Бунда оёқнинг
пошна қисми, албатта, кабина таглигига суяниши керак.
II қисм (ўрта) – кучли ва эгилувчан қисм. Бу қисм
билан
илашиш механизми ва тормоз тепкилари ишга солинади.
III қисм (пошна) – энг кучли, аммо сезгир эмас. Бу қисм билан
ишлаш қулай эмас, шунинг учун у таянч вазифасини бажаради.
Чап оёқ билан илашиш механизми тепкиси, ўнг оёқ билан
тормоз ва ёқилғи узатиш тепкилари бошқарилади.
4-расм. Ҳайдовчи ўриндиғини созлаш.
382
4-а расмда ўриндиқни олдинга ва орқа суриш, ўриндиқ суян-
чиғи ва боштирагични ҳамда хавфсизлик
тасмасини созлаш ричаг-
лари кўрсатилган.
4-б расмда ҳайдовчи ўриндиқ суянчиғини қандай созлаб орқа ва
белининг текис тегиб туришини таъминлаш ҳолати, боштирагични
тўғри ўрнатиш ҳолати (бунда боштирагичнинг юқори қисми билан
баробар бўлиши керак) ҳамда руль чамбарагининг ўзига
мослаб
олиш ҳолати кўрсатилган.
4-в расмда ҳайдовчининг ўз ўрнида тўғри жойлашганлигини
текшириш, яъни у гавдасини суянчиқдан узмасдан ўзидан узоқда
жойлашган узатмаларни алмаштириш
дастагини бемалол ишга
солиши ва бунда чап қўли рул чамбарагида чўзилган бўлиши керак-
лигини, шунингдек ҳайдовчи рулда тўғри жойлашганда хавфсизлик
тасмасини созлаш ҳолати кўрсатилган (буни текширишда ўнг қўл
кафти кўкрак қафаси майдонида тасма остига зўрға кириши керак).
5-расм. Автомобиль бошқарув органларининг намунаси