(а-тўғри, б-нотўғри) ҳолати.
Рул чамбарагида қўл бироз тирсакдан эгилган ҳолатда чамбарак
гардишини пастидан тўртта ва устидан бош бармоқ билан тутиши
керак.
Чап қўлининг ҳаракатланиш майдони соат рақамларининг 8-10,
ўнг қўлиники 2-4 рақамига тўғри келиши керак. Тўғри ҳолат (соат
2-3 ва 8-9).
Ҳайдовчининг маънавий ва жисмоний ҳолатлари кўпинча унинг
иш ўрни даражасида ва ҳаво алмашиб туриши, имкони борича,
шовқин ва тебранишларнинг кам бўлишига боғлиқ.
Жиҳозлар ва приборларнинг соз ишлаши ҳайдовчини йўлни
кузатишдан чалғитмайди. Бошқаришга тўсқинлик қиладиган нарса-
лар кабинада бўлмаслиги керак. Ҳайдовчининг иш ўрни тўғри соз-
ланган бўлса, у йўлни яхши кўради ва кам чарчайди.
Рул чамбарагини икки қўл билан тутиш керак, жуда зарур
бўлганда қаттиқ ушлаш мумкин (нотекис йўл, сирпанчиқ ва
бошқаларда). Бурилишларда рулни пастга босиш керак (чапга ёки
ўнга буришда), ҳеч қачон юқорига итариш ярамайди.
385
Қўлнинг нотўғри ҳолати
6-расм. Рул чамбарагида қўлнинг ҳолати (қулай вазиятлар
йўналтиргич билан кўрсатилган).
Илашиш механизми тепкисини тез (кескин эмас) босиш ва
равон бўшатиш керак. Кескин бўшатган тепки автомобилни сакраб
ҳаракатланишга ёки двигателни ишдан тўхтатишга олиб келади.
1 2 3
7-расм.
Автомобиль ҳаракатини тўғрилашда қўлнинг ҳаракати.
1) рул гардишининг автомобиль тўғри ҳаракатланишидаги ҳолати;
2) рул гардишининг бироз бурилган ҳолати; 3) асл ҳолатига қайтиши.
386
Рул чамбарагини 90
0
гача бурганда қўл рул гардиши билан бирга
кераклигича бурилади, қўлни ўрнини алмаштиришга ҳожат қол-
майди, кейинчалик рул яна аввалги ҳолатга қайтади.
Автомобилни чап томонга буриш учун чап қўл рул гардиши
бўйлаб юқорига кўтарилади (соат стрелкаси сингари) қўл бармоқ-
лари эркин ҳаракатда бўлади. Ўнг қўл гардишнинг ўртасида қолади
ва гардишни маҳкам тутиб турган бўлади. Чап қўл гардишни пастга
тортиб рулни буради (8-расм 3-ҳолат). Ўнг қўл бармоқлари бўшаб,
рул гардишини ўтказиб юборади ва пастга тушиб соатнинг 4-5
рақами ҳолатига рул гардишини тутиб туради, чап қўл яна гардиш
бўйлаб сирғалиб, аввалги ҳаракатини такрорлайди (8-расм 4-ҳолат).
Автомобиль кўзланган йўналишга тўғриланганича бундай ҳаракат-
лар бир неча бор такрорланиши мумкин.
8-расм.
Рул гардишини буриш тартиби автомобилни ўнг томонга буриш
учун худди шунга ўхшаган ҳаракатлар бажарилади, фақат қўл
вазифаси алмашади (
8-расм).
Автомобилни буриш жуда тез бажарилганда ўнг томонга буриш
учун ўнг қўл тезлик билан рул гардишининг ўнг томонига, чапга
буриш учун чап қўл рул гардишининг чап томонига тезлик билан
қўйилади. Бунда қўл тутадиган нуқталарнинг аниқлигига эътибор
бериш керак. Қўлни тутиш жойи рул чамбарагида ўнг томонга
буришда соатнинг 12…5, чап томонга буришда соатнинг 12...7
рақамлари ўрнатилган жойига мос келиши керак.
Автомобиль рулини икки қўл билан бошқаришдан ташқари бир
қўл билан бошқаришни ҳам машқ қилиш керак.
387
Автомобилнинг ён томонга сурилиш оқибатларини тугатишда,
тўсиқлар тасодифан пайдо бўлганда, уларни жуда тезлик билан
айланиб ўтиш, қайрилиб олиш ва жуда кўп ҳолатларда тезлик билан
рулни буришга тўғри келади. Рулни жуда тез буриш техникасини
эгаллаш унча қийин эмас, лекин ўрганиш учун машқ қилиш зарур.
Бунинг учун энг қулайи автомобилнинг олдинги ғилдиракларини
ердан 20-30 мм кўтариб, ўқ остига мустаҳкам таглик ўрнатиш
лозим. Рулни буриш техникасини ана шундай автомобилларда
ўргангандан кейин йўл шароитида, яъни ёпиқ майдончаларда ёки
автодромларда чеклагичлар ёрдамида «илон изи», «арра тишли»,
«тўлқин» тасвирдаги шаклларда машқ қилиши керак. Машқни
бажаришда гавда ҳолатига эътибор бериш, рул буриладиган томон-
га қараб эгилмаслик, рул гардишини буришда унга қарамаслик, қўл
кафти рул гардишига урилмаслиги каби ҳолатларга, шунингдек, рул
гардиши билан қўлнинг тутиш бурчагига эътибор бериш лозим.
Қўл тормози юқорига ва пастга тушириб-чиқариш орқали ишга
туширилади. Бу ҳолатда орқа ғилдиракларнинг тормоз колодкалари
тормоз барабанларига қисилиб, ғилдиракларни ҳаракатсиз ҳолатга
келтиради. Қўл тормозини ишсиз ҳолатга келтириш учун ўнг
қўлнинг катта бармоғи билан тугмачани босиб, ричагни енгилгина
кўтариб, горизонтал ҳолатда пастга тушириш керак.
Тасодифан (фавқулодда) тормозлашдан бошқа ҳолларда авто-
мобилни равон тормозлаш керак. Автомобилнинг тезлиги қанча
катта бўлса ёки йўл билан ғилдирак орасидаги тишлашиш қанча
ёмон бўлса, уни шунча равон тормозлаш керак. Бурилишларда,
айниқса, юк баланд жойлашганда, чап ва ўнг ғилдираклар йўл билан
ҳар хил тишлашганда, автомобиль ён томонга қийшайиб ҳаракат-
ланганда тормозлашдан сақланиш лозим. Фавқулодда тормозлаш
таваккал қилиш билан боғлиқ, лекин тормозлашдан бошқа илож
бўлмаганида шундай тормозланади.
Фавқулодда тормозлашни қўллаган ҳайдовчи, автомобиль ҳара-
кат траекториясини кузатиши керак. Мабодо ён томонга сурилиш
бошланса, тормозлашни тўхтатиш керак.
Одатдаги тормозлаш фавқулодда тормозлашга нисбатан жуда
кўп қўлланилади. Ундаги тормозлашда ҳайдовчи, йўловчи ва юкка
таъсир этувчи инерция кучи, ғилдиракларнинг блокировка (айлан-
масдан йўлга сирғалиб қора из қолдириб кетиши) бўлиши деярли
кузатилмайди.
388
Тезликни пасайтиришнинг энг қулай воситаси двигатель билан
тормозлашдир. Агар двигатель трансмиссияга уланганда ёнилғи
узатиш тепкиси тўла бўшатилса, автомобилнинг кинетик энергияси
трансмиссия ва двигатель деталлари ишқаланишига, цилиндр ичида
газларнинг сиқилишига сарфланади. Бу қаршиликлар етакловчи
ғилдиракларга тормоз моменти ва кучини вужудга келтиради.
Двигатель билан тормозлаш автомобиль нишабликда ҳаракат-
ланганда қўлланилади. Дифференциал ёрдамида чап ва ўнг ғилди-
ракларга тормоз кучи тенг тақсимланиши, автомобилнинг ён томон-
га сурилишидан сақлайди. Шу сабабли сирпанчиқ йўлларда ила-
шиш механизмини ажратмасдан, тормоз тепкисига таъсир қилиш
орқали қўшма тормозлаш усулини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Айниқса, юқори (учинчи-бешинчи) узатмаларда ҳаракатланганда бу
усул жуда фойдали ҳисобланади.
Сирпанчиқ қопламали йўлларда тормоз тепкисини узиб-узиб
тормозлаш яхши натижа беради. Чекланган масофада тўхтатиш
учун, айниқса, юк автомобили ва автопоездларда поғонали тормоз-
лаш яхши натижа беради. Бунда ҳаракатланиш тезлиги пасайган
сари тормоз тепкисини босиш тормоз кучини оширади. Бундай усул-
ларда двигатель ишлатилса тўхтатишдан олдин илашиш механизми
ажратилади.
Ҳаракатланиш тезлигини камайтириш йўл-транспорт ҳодисаси
(ЙТҲ)нинг олдини олиш мақсадида ҳам автомобилни тўхтатиш
билан амалга оширилади.
Тўхташ икки турга бўлинади:
– хизмат тўхташи;
– тезкор тўхташ.
Хизмат тўхташида
ҳайдовчи олдиндан тайёрланиб ҳаракат
носозлигини камайтиради ва тўхтайди. Бундай тўхташ юмшоқ
кечади, тўхташ тезликдан максимал таъсир қилишлигидан фойдала-
нилмайди ва узатма чўзилган ҳолатда бўлади. Сирпанчиқ йўлларда
ёнбош ҳаракатланишнинг олдини олиш мақсадида хизмат тўхташи
юргизгич ёрдамида тўхташ тепкисини юмшоқ босиш билан амалга
оширилади.
Тезкор тўхташ
деб автомобилни кичик масофада тўхтатиш
тушунилади. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун
тўхташ қўққисдан амалга оширилади.
Агар ғилдиракларни тўла блокировка бўлиб қолса:
389
тўхташ йўли ошади;
автомобилнинг ёнбош ҳаракатланиш хавфи юзага келади.
Шунинг учун ёнбош ҳаракатланиш юзага келганда тўхташ
тепкисини босишни юмшатиш лозим. Сирпанчиқ йўлларда вақти-
вақти билан тўхташ усули тавсия этилади, яъни ҳайдовчи тез ва
қисқа тўхташ тепкисига таъсир этиб, ғилдиракларни блокировка
бўлишнинг олдини олади.
Тезкор тўхташ узатмалар қутиси қўшилган ҳолда амалга
оширилади. Бу ҳолат юргизгични тўхташ таъсирини кучайтиради ва
автомобилнинг турғунлигини оширади. Юргизгични тўхтатиш
таъсири тўхтаганда ва трансмиссияда санчиш ҳосил бўлганда
улагич узилади.
Ҳайдовчи хавф-хатарни аниқлаган вақтдан токи автомобилнинг
тўла тўхташига қадар босиб ўтган масофага
Do'stlaringiz bilan baham: |