Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

тўхташ йўли 
деб 
аталади.
Двигателни ўт олдиришдан олдин картердаги мой сатҳини, 
бакдаги ёқилғи, радиатордаги совитиш суюқлиги миқдорини 
текшириш, шунингдек аккумулятор батареясининг ишини чироқ-
ларни ёқиш ёки товушли ишорани ишлатиб кўриб билиш мумкин. 
Тўхтатиш тормози дастагини тортиш ва узатмаларни қўшиш 
дастагини эркин (нейтрал) ҳолатга қўйиш керак. Двигателни ўт 
олдириш тартиби унинг иссиқлик ҳолатига боғлиқ. 
Карбюраторли двигателларни, аккумулятор батареясининг тех-
ник ҳолатига қараб стартер ёки ўт олдириш дастаси билан ўт олди-
риш мумкин. Қиздирилган карбюраторли двигатель, карбюратор-
нинг ҳаво тўсгичи (заслонкаси) очиқ ҳолатида стартер билан ўт олди-
рилади. Стартерни 8-10 сония давомида, 15-20 сония танаффус билан 
3 мартагача ишлатиш мумкин. Двигатель ўт олгандан кейин, бир 
неча дақиқа тирсакли валнинг кичик ва ўрта айланишлари сонига 
ишлатиб, кейин автомобилнинг ҳаракатланишини бошлаш мумкин. 
Қиздирилган дизел двигателини ўт олдириш учун аввал ёқилғи 
узатиш тизими уланади, кейин стартер қўшилиб двигатель равон 
ишлаб кетгунча сақланади. Иссиқлик 70 градус бўлганда ҳаракатни 
бошлаш мумкин. Совуқ ҳолдаги карбюраторли двигателларни – 
15 градус, дизеллар эса 5 градусгача ишончли ўт олдириш мумкин. 
Агар ҳаво ҳарорати ундан паст бўлса двигателни қиздириш ёки ўт 
олдиришни осонлаштирадиган махсус қурилмалардан фойдаланиш 
керак. 


390 
Ҳаво ҳарорати 15 градусдан паст бўлганда карбюраторли двига-
телларни ўт олдириш тартиби: 

карбюраторнинг қалқовичли камерасига ёқилғи ҳайдалади;

радиаторнинг тўсгичлари (жалюза) ёпилади; 

карбюраторнинг ҳаво тўсгичи охиригача ёпилади; 

ўт олдириш дастаси билан тирсакли вал 10-12 марта 
айлантирилади; 

илашиш механизми ажратилади; 

ўт олдириш тизими уланади; 

стартер 10 сониядан кўп бўлмаган муддатга уланади. 
Агар тирсакли вал зўрға айланадиган бўлса яна уни ўт олдириш 
дастаси билан айлантирилади. 
Двигатель ишга тушиб кетгандан кейин ҳаво тўсгич тугмачаси 
йўлини 1/4-1/3 га камайтириб, 1-3 дақиқа ишлагандан кейин аста- 
секин тирсакли вал айланишлар сонини ошириб бориб ҳароратини 
40-50 градусга етказиб ҳаво тўсгич тугмачасини охиригача қайта-
риш керак. 
Ҳаво ҳарорати 5 градусдан паст бўлганда дизель двигателини ўт 
олдириш тартиби: 

қўлда ёқилғи ҳайдаш насоси орқали таъминлаш тизимини 
ёқилғи билан тўлдириш ва ҳавони тизимдан чиқариб юбориш керак; 

қўлда ёқилғи узатиш дастасини ёқилғи узатмайдиган ҳолатга 
қўйинг; 

созлагич (регулятор) скобасини ёқилғи узатиш ҳолатига 
қўйинг; 

ёқилғи узатиш тепкисини 1/3-1/2 қисмига босинг, стартерни 
10-15 сонияга уланг, агар двигатель ишга тушмаса, 3 мартагача 
стартерни улаб ўт олдиришга ҳаракат қилиш мумкин. 
Ўт олган двигателни 2-3 дақиқа давомида 600-800 айл/дақ ва 
кейинчалик 1000-1200 айл/дақ билан ишлатиб двигатель ҳарорати-
ни 40-45 градусга етказиш керак. Ҳаво ҳарорати юқорида кўрсатил-
ганидан пастроқ бўлганда мойнинг қовушқоқлиги ошади, ёқилғи-
нинг булғаниши ва тўзғиши ёмонлашади ва аккумулятор батареяси-
нинг сиғими камаяди. 
Двигателни паст ҳароратда ўт олдиришни осонлаштиришнинг 
асосий воситалари: 

двигателни ўт олдиришдан олдин иситиш; 

махсус двигатель мойлари ва ёқилғи турларидан фойдаланиш; 


391 

тоза зарядланган, иситилган аккумулятор батареяларидан 
фойдаланиш; 

двигателни 
ўт 
олдиришни 
осонлаштирадиган 
махсус 
мосламалардан фойдаланиш. 
Карбюраторли двигателларни ишдан тўхтатиш учун ўт 
олдириш тизими ёпилади, дизел двигателларда тўхтатишдан олдин 
3-4 дақиқа тирсакли вални ўрта айланишлар сонида ишлатилади.
Ҳайдовчи ҳаракатни бошлаган заҳоти мумкин қадар қисқа 
масофада юқори узатмага ўтишга ҳаракат қилади. Паст узатмада 
ҳаракатланишда давом этиш йўлсиз жойларда ва тепаликка кўтари-
лаётган жойларда бўлиши мумкин. Узоқ вақт паст узатмада ҳара-
катланиш ёқилғи сарфини оширади, двигатель қизиб кетади, дви-
гатель ва трансмиссия деталларининг емирилишини тезлаштиради. 
Автомобилни энг охирги узатмада ҳаракатлантириш учун 
тезликни ошириш (разгон бериш) узатмаларни босқичма-босқич 
алмаштириш йўли билан амалга оширилади. Ҳар бир узатмада 
автомобиль маълум тезликка эришгунча тезлик ошириб борилади, 
тезлик танламасдан узатма алмаштирилса двигатель зўриқиб қола-
ди. Двигатель зўриқиш аломати трансмиссия агрегатларида чийил-
лаган шовқин, автомобилнинг ҳаракатида сакрашлар бўлади ва 
двигатель ишдан тўхтайди.
Узатмалар қутисида синхронизатор бор автомобилларда паст 
узатмадан юқорига ўтишда илашиш механизми тепкисини бир 
марта босиш қуйидаги тартибда амалга ошириш мумкин: 

автомобиль тезлиги ошира борилади; 

илашиш механизми ажратилади, бир вақтда ёқилғи узатиш 
тепкиси бўшатилади; 

узатмаларни улаш дастаси навбатдаги юқори узатма ҳолатига 
қўйилади; 

илашиш механизми тепкиси равон бўшатилади ва шу билан 
тирсакли вални айланишлар сони оширилади. 
Узатмалар қутисида синхронизатор бўлмаган автомобилларни 
юқори узатмага улаш учун илашиш механизми тепкисини икки 
марта босиш керак ва бу қуйидаги тартибда бажарилади: 

илашиш механизми ажратилиши билан ёқилғи узатиш 
тепкиси бўшатилади; 

узатмаларни улаш дастаси нейтрал ҳолатга келтирилади; 


392 

илашиш механизми тепкиси юборилади ва яна қайта 
босилади; 

навбатдаги узатма уланади. 
Илашиш механизми тепкиси равон бўшатилади ва шу билан 
бирга тирсакли валнинг айланишлар сони оширилади. Илашиш 
механизмини икки марта ажратиш орқали илашадиган шестернялар 
ва илашиш механизми етакловчи ва етакланувчи дискларининг ай-
ланиш тезлиги (яхши) тенглаштирилади. Узатмаларни алмаштириш 
шундай тез бажарилиши керакки, бунда ҳаракатланишига қарши-
лиги катта йўлларда автомобилнинг тезлиги йўқолмаслиги лозим.
Юқори узатмадан паст узатмага ўтишни узатмалар қутисида 
синхронизатори бор автомобилларда илашиш механизмини бир 
марта ажратиш билан қуйидаги тартибда амалга ошириш мақсадга 
мувофиқ: 

ёқилғи узатиш тепкиси бўшатилади ва тезлик билан илашиш 
механизми ажратилади; 

узатмаларни алмаштириш дастаси навбатдаги паст узатмани 
улаш жойи тўғрисига келтирилади; 

тирсакли валнинг айланишлар сони оширилади, узатма 
уланиб илашиш механизми равон қўйилади. 
Узатмалар қутисида синхронизатори бўлмаган автомобилларда 
паст узатмани улаш учун илашиш механизми икки марта ажрати-
лади ва шу оралиқда ёқилғи узатилади. 
Бу қуйидагича бажарилади: 

ёқилғи узатиш тепкиси бўшатилади ва тезда илашиш 
механизми ажратилади; 

узатмаларни алмаштириш дастаси нейтрал ҳолатга қўйилади; 

тезда илашиш механизми уланади; 

тирсакли валнинг айланишлар сони кескин оширилади; 

узатмани улаш дастаси навбатдаги узатмаларни улаш ҳола-
тига қўйилади; 

тирсакли валнинг айланишлар сони оширилиши билан ила-
шиш механизми уланади. 
Узатмалар қутисини 2-узатмадан 3-узатмага ва бошқа узатма-
ларга алмаштиришда ҳайдовчи ҳаракатларининг кетма-кетлиги: 

газ педалини босиб, тезликни оширади, тахометр бўйича 
2500 айл/дақиқага етказади ва газ педалидан оёқ олинади; 

илашиш муфтаси (сцепления) педали босилади; 


393 

узатмалар қутисининг ричаги аста-секинлик билан биринчи 
узатмадан иккинчи узатмага ўтказилади; 

илашиш муфтаси (сцепления) секинлик билан қўйиб юбори-
лади (автомобилнинг қўзғалишидан ҳам тезроқ); 

газ педали секинлик билан босилади; 
Бу ҳаракатларнинг барчаси узатмадан узатмага ўтказилганда 
ҳам худди шундай такрорланади. 
Деярли барча юк автомобиллари ва автопоездларнинг қутисида 
синхронизаторлар ўрнатилади. Аммо бунга қарамасдан, синхрони-
заторлар иш муддатини ошириш мақсадида бундай автомобил-
ларнинг узатмаларини юқоридан пастга уланганда илашиш меха-
низмини икки марта ажратиш тавсия этилади. Биринчи узатма 
кўпчилик автомобилларда синхронизаторсиз бўлганлиги сабабли 
биринчи узатма уланганда албатта илашиш механизми икки марта 
ажратилиши керак.
Автомобилнинг равон жойидан қўзғалиши учун улагични тўғри 
қўшишимиз лозим. Улагич тепкисини секин қўйиб юбориш ва шу 
билан бир вақтда тирсакли валнинг айланиш тезлигини ошириш 
керак. Шу ҳолатда етакловчи, етакланувчи дискларнинг улашиши 
содир этилади ва айлантирувчи момент юргизгичдан ғилдиракларга 
ўтади. Шу моментни аниқлаш жуда катта аҳамиятга эга, чунки бу 
момент автомобилнинг юмшоқ жойидан қўзғалишини таъминлайди. 
Оддий вазиятларда равон ва оғир тормозлаш жуда кўп қўлла-
нилади. Бундай вазиятларда ҳайдовчи, йўловчи ва юкка таъсир 
этувчи инерция кучи, ғилдиракларнинг блокировка бўлиши деярли 
кузатилмайди. 
Сирпанчиқ қопламали йўлларда, тормоз тепкисини тез-тез 
босиб, узиб-узиб тормозлаш яхши натижа беради. Чекланган масо-
фада тўхтатиш учун, поғонали тормозлаш яхши натижа беради. 
Бунда ҳаракатланиш тезлиги пасайган сари тормоз тепкисини 
босиш тормоз кучини оширади. Бундай усулларда двигатель ишла-
тилса, тўхтатишдан олдин илашиш механизми ажратилади. 
Транспорт воситаларининг тўхташи учун олдиндан тўхташ 
жойини аниқлаш ва тезликни пасайтириб тўхтатиш лозим. Тўхташ 
тепкисини секин босиб тўхташи керак. Автомобиль тўхтаб турганда 
унинг тўхтаб туриш тормози ҳамда узатмалар қутисидаги 1 ёки
2-узатмалардан бирини қўшиб қўйиш мақсадга мувофиқдир. 


394 

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish