Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

Пиёдалар ўтиш жойларида автомобилни бошқариш. 
Қатнов 
қисмидаги пиёдалар ҳайдовчи учун энг хавфли ҳисобланади. 
Айниқса, аҳоли пунктларида йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳар 
учтасидан биттасида пиёдаларни уриб ўтиш тасодиф эмас. Таъкид-
лаш лозимки, ҳайдовчи ва пиёдалар орасидаги бундай муносабат 
ҳаракатланиш хавфсизлиги муаммоларини кескинлаштиради. 


471 
Ҳайдовчи бошқараётган транспорт воситаси юқори даражадаги 
хавф-хатар манбаи эканлигини пиёдалар яхши англайдилар. Кўпчи-
лик пиёдалар қатнов қисмидан ўтишда эҳтиётсизлик ёки сабрсиз-
ликлари оқибатида ўз хатти-ҳаракатларини чуқур ўйламасдан 
амалга оширадилар. 
Айрим тартибсиз ва таваккал қилишга мойил пиёдалар атайлаб 
кескин вазиятни вужудга келтирадилар. Ҳайдовчи пиёдалар ўтиш 
жойларида ҳаракатланганда ҳар қандай кутилмаган шарт-шароит-
нинг вужудга келишига доим тайёр бўлиши керак. Кўпчилик ҳол-
ларда пиёдаларнинг тасодифан қатнов қисмида пайдо бўлиши 
аломатларини тўғри баҳолай олмаслик оқибатида уларни уриб 
кетиш ҳоллари юз беради. 
Йўловчилар автобусдан тушганда қатнов қисмини шошиб кесиб 
ўтишга мойил бўладилар. Агар ҳайдовчи автобус орқасидан чиқаёт-
ган пиёдаларни кўрса, у дарҳол тормозлаб, ўз транспорт воситасини 
тўхтатиш чорасини кўриши керак. Чунки пиёдалар ўз вақтида 
транспорт воситасини кўриб тўхтайдими ёки шиддат билан йўлни 
кесиб ўтадими – бу номаълум. 
Ҳар қандай хавф белгиси, ҳайдовчини аниқ чоралар кўриш учун 
ишора бўлиши керак. Кўриладиган чораларнинг энг асосийси ҳара-
катланиш тезлигини камайтиришдир. Тўсиқлар орқасидан пиёдалар 
чиқиши мумкин бўлган жойларда тўсиққача бўлган масофани кўп-
роқ қолдириш ва эътиборни пиёдалар чиқиши мумкин бўлган жой-
ларга қаратиш керак. Ҳайдовчи-пиёдалар ҳаракатланаётган тротуар 
бўйлаб ҳаракатланганда тротуардан мумкин қадар нарироқдан 
ҳаракатлангани маъқулдир. Пиёдалар, айниқса, ҳайдовчи билан бир 
йўналишда кетаётганлари хоҳлаган пайтда тўсатдан қатнов қисмига 
чиқиб қолишлари мумкин. Ҳайдовчи ҳеч қачон пиёдаларнинг 
орасида кар-соқов, руҳий касал, маст ва бошқа хил нуқсонга эга 
бўлган кишилар ҳам бўлишини эсдан чиқармасликлари лозим. 
Тажрибали ҳайдовчилар турли тоифадаги пиёдаларнинг қатнов 
қисмида ўзларини қандай тутишларини яхши биладилар. 
Қатнов қисмидаги болалар энг хавфли ҳисобланади. Улар хавф-
хатарни сезмаган ҳолда ўзларини жуда эркин тутадилар, айрим 
ҳолларда яқинлашиб қолган транспорт олдидан югуриб ўтадилар. 
Айниқса, велосипед ва аравачада юрганлари жуда хавфлидир. 
Қатнов қисмида ёки тротуарда болалар бўлса, ҳайдовчи улар 
олдидан мумкин қадар пастроқ тезликда кўпроқ масофа қолдириб 


472 
айланиб ўтишга ҳаракат қилиши керак. Болалар масканлари бўлган 
мактаблар, болалар боғчалари олдидан ўтишда ҳайдовчи томонидан 
ўта ҳушёрлик талаб этилади.
Ҳайдовчилар, айниқса, ногирон ва кўзи ожиз пиёдаларга 
хайрихоҳ бўлиши, улар қатнов қисмида бўлганда бемалол ўтишлари 
учун тўла имкон бериши, ҳеч қачон товушли ишора билан уларнинг 
нафсониятига тегмаслиги керак.
Иш кунининг охирида ва кечқурун пиёда ва ҳайдовчиларнинг 
ўзаро муносабати мураккаб бўлади. Пиёдалар ишдан чарчаб ўз уй-
ларига шошаётганларида ҳайдовчиларнинг уларга товушли ишора-
лар, сув, лой сачратишлар билан ортиқча жиғига тегиши ярамайди. 
Айниқса, ёмғир, қор ёғаётганида, оёқ ости яхмалак ёки кўриниши 
етарли бўлмаган шароитларда пиёдаларга хайрихоҳ бўлиш одобдан 
бўлади. 
Транспорт оқимида автомобилни бошқариш. 
Йўллар транспорт 
воситаларидан бўш бўлганда ҳайдовчи йўл шароити (кенглиги, 
бўлаклар сони, равонлиги, қопламанинг ҳолати ва сифати)га, кўри-
ниш шароити ва қоида талабларига асосан ўрнатилган чекловларга 
асосланиб тезликни ўзи белгилайди. Транспорт оқимида эса транс-
порт воситалари бирин-кетин тизилганлиги сабабли, ҳаракатланиш 
шароити анча мураккаб бўлади. Ҳайдовчи олдиндаги транспортга 
нисбатан оралиқ масофани сақлашга мажбур бўлиб, бундай ҳолатда 
қатор алмаштириш ўта мураккаб ва хавфли ҳисобланади. 
Транспорт оқимида ҳаракатланганда ҳайдовчи ҳеч қачон тез-
ликни ўзи танлай олмайди. Бошқа транспорт воситалари каби тез-
лик оқимда ҳаракатланаётган барча автомобиллар учун деярли бир 
хил бўлиб, бу асосан олдинда ҳаракатланаётган етакчи автомобиль 
тезлигига боғлиқ бўлади. Бошқалардан илгарилаб кетиш ёки қувиб 
ўтиш ҳам анча мураккаб ва хавфли манёврлардан ҳисобланади.

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish