Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

Тепалик, нишаблик ва кескин бурилишда автомобилни бошқа-
риш.
Ҳар қандай тепалик, нишаблик ва кескин бурилишда автомо-
билнинг бошқариш хавфи ошади. Одатда, кескин бурилиш олдидан 
кўриниш чекланган бўлади. Бурилишда автомобиль, йўловчи ва 
юкка марказдан қочма куч таъсирида улар кўндаланг турғунлигини 
йўқотишлари мумкин. Шунингдек, бурилишларда автомобилнинг 
динамик габарити анча катта бўлади. Бунинг оқибатида автомо-
билнинг ҳаракатига қарама-қарши кучларнинг таъсири ортади.


478 
Масалан, автомобилнинг баландликка кўтарилишида ёки пастга 
тушишида унга инерция кучи таъсир этади. Баландликда кўтари-
лишда ҳайдовчи ҳаракатланиш тартибини ва автомобиль тезлигини 
шундай танлаши керакки, автомобиль баландликнинг охиригача 
тўхтамасдан чиқиши лозим. Шунингдек, пастга тушишда эса дума-
лаш кучи ҳаракат йўналиши бўйлаб йўналганда ҳайдовчи шундай 
иш тутиши керакки, натижасида автомобиль ихтиёрий тезлашиб 
кетмаслиги керак. 
Кескин бурилишларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъмин-
лашнинг асосий чораси бу тезликни камайтиришдир, чунки авто-
мобиль тезлиги камайганда унинг ёнга сурилиши ёки ағдарилиш 
хавфи камаяди ва ҳайдовчида қарама-қарши ҳаракатланишда хавф-
сиз ўтиб кетишда зарурий чора кўришга имконият бўлади. 
Сирпанчиқ йўлларда автомобилни бошқариш. 
Сирпанчиқ йўл-
ларда автомобилни бошқаришда ғилдиракларнинг ўрнида айланиб 
қолиши, автомобилни ёнга сурилиши ёки йўлдан чиқиб кетиши ва 
ҳаттоки ағдарилиб кетиш каби хавфли оқибатларга олиб келиши 
мумкин. Бундай жойларда ҳаракатланишни иккинчи ёки учинчи 
узатмада, тирсакли валнинг айланишлари сони кичик бўлганда 
амалга ошириш мумкин.
Муз қоплаган баландлик ва нишабликлардан паст узатмаларда 
ўтиш мақсадга мувофиқдир. Баландликка чиқаётганда автомобиль 
ғилдираги ўрнида айланиб қолса, дарҳол орқа узатмани улаб 
баландлик асосигача қайтиш ва янгидан каттароқ ҳаракат тезлиги 
билан ўтишга уриниш керак.
Автомобилнинг сурункали сирпанчиқ йўлларда ҳаракатлани-
шига тўғри келса, тўла юкланмаган автомобиллар шинасидаги ҳаво 
босимини 30-35% га камайтирилса яхши самара беради. Бунда 
шиналарнинг йўл билан тишлашиш юзаси ошиб, автомобилнинг 
сирпаниш хавфини анча камайтиради. 
Сув ва муз кечувларда автомобилни бошқариш.
Автомобилни 
тайёрламаган ҳолда унча чуқур бўлмаган кўлмаклардан кечиб ўтса 
бўлади. Бундай кўлмакнинг чуқурлиги: 

енгил автомобиллар учун 0,4-0,5 метр; 

юк автомобиллари учун эса 0,6-0,8 метрдан ошмаслиги керак.
Агар сув тўпланган ҳавзанинг чуқурлиги ушбу кўрсаткичдан 
катта бўлса, кечувдан олдин автомобилни тайёрлаш лозим бўлади, 
яъни унинг радиатор олдидаги тўсиқларини ёпиш керак. Кечувни 


479 
биринчи узатмада тирсакли валнинг ўрта айланишлари сонида, 
автомобилни тўхтатмасдан текис ҳаракатлантириб амалга ошириш 
зарур бўлади. 
Музликлар устидан ўтишдa ўтиш жойидаги муз қалинлиги 
текширилади, муз қалинлигини аниқлаш учун ҳар 15-20 метрда 
музни тешиб ўлчанади. 15 см муз қалинлиги 2 тонна оғирликка эга 
бўлган автомобилни кўтара олади. Кейинги ҳар 5 см қалинлик муз 
эса қўшимча 1 тонна юк кўтара олиши мумкин. Лекин ҳайдовчи 
шуни эсдан чиқармаслиги керакки тоза ичимлик сувга қараганда 
шўрланган сув ҳавзаларидаги музларнинг мустаҳкамлиги ва юк 
кўтариш хусусияти 25-30% га кам бўлади. 
Автомобиль сувдан кечиб ўтишдан олдин ҳайдовчи кечувнинг 
чуқурлигини ва ўтиш траекториясини аниқлаши, сувга киришда 
ҳаракат тезлигини секинлик билан ошириши, чиқишда эса бир 
маромда тезликни ошириши лозим. Сувдан кечиб ўтганидан сўнг 5-
10 дақиқа ҳаракатсиз ҳолатда двигатель ишлатиб турилади.
Агарда автомобиль сувга тушиб кетса, ҳайдовчи ва йўловчи-
лардан биринчи навбатда ҳаяжонланмаслигини, ойнани секинлик 
билан очиб, салон ичини сув билан тўлдириб, сўнгра эшикни очиб, 
сувдан чиқиш чораларини кўриши ва бунда ҳайдовчи йўловчилар-
нинг ҳаёти учун жавобгар эканлигини ҳеч қачон унутмаслиги керак. 

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish