Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари


-§. Мураккаб вазиятларда ҳайдовчининг ҳаракатлари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

 
31-§. Мураккаб вазиятларда ҳайдовчининг ҳаракатлари 
 
Автомобиль ҳаракатланиш пайтида унга йўлнинг нотекислари, 
қияликлар ва ёнланма шамол таъсир этиб, унинг ҳаракат йўналиши 
ўзгариб туради. Ҳатто тўғри йўналишда ҳам автомобиль равон 
ҳаракатланмайди. Автомобилнинг ҳаракатланиши учун керак 
бўладиган ҳақиқий кенглик (йўл бўлаги) автомобилнинг габарит 
энидан ҳар доим катта бўлади. Бу 
динамик габарит
деб аталади. 
Динамик габарит автомобилининг ҳаракатланиш тезлиги ва 
ҳайдовчининг ўз вақтида автомобиль ҳаракат йўналиши ўзгари-
шини баҳолай билиш хусусиятига боғлиқ. Тезлик 35 км/соат 
бўлганда динамик габарит автомобиль габарит кенглигидан 35-45%, 


468 
агар 70 км/соат бўлса 60-70% га кўп бўлади. Юк автомобиллари ва 
автопоездлар учун қурилиш қоидалари ва меъёрларида кўрсатилган 
ҳаракат бўлаги энидан анча кўп бўлади. Шунинг учун кўп ҳолларда 
ҳайдовчилар автомобилнинг техник имкониятларидан тўла фойда-
лана олмайдилар, яъни мумкин бўлган тезликдан анча пастроқ 
тезликда ҳаракатланишга мажбур бўладилар. 
Баландлиги анча юқори бўлган юк автомобиллари ҳаракатлан-
ганда уларда кўндаланг тебранишлар анча кўп бўлади, тезлик ошган 
сари тебранишлар ҳам кучая боради. Натижада автомобилнинг йўл 
иншоотларига тегиб кетиши ёки ағдарилиб кетиши юз бериши 
мумкин.
Ёнлама таъсир этувчи куч таъсирида автомобиль тўғри чизиқли 
ҳаракатни йўқотиши мумкин (айниқса сирпанчиқ йўлларда). Ор-
тиқча бурилувчанликка эга бўлган автомобилларда динамик габарит 
анча катта бўлади. Яъни юкланган автомобиллар, юкланмаган 
автомобилга нисбатан анча катта бўлади. Шунинг учун юкланган 
автомобилни белгиланган ҳудуд бўйлаб бошқаришда ҳайдовчидан 
анча кўп жисмоний ва руҳий куч ҳамда меҳнат талаб этилади.
Ноқулай шароитлардан динамик габаритнинг ошиши оқибатида 
йўл-йўлакай йўналишдаги ёки рўпара келадиган транспорт восита-
лари билан тўқнашувлар, пиёдаларни босиш, қатнов қисмидан 
чиқиб кетиш каби ҳоллар содир этилиши мумкин. Кўпчилик юк 
автомобилларининг бошқарувчи ғилдираклари охиригача бурилган-
да, эгаллайдиган ҳаракат бўлаги автомобиль энининг 1,3-1,5 барава-
рига тенг бўлади, айрим автобусларда эса у ҳатто 2,24 бараварни 
ташкил этади. 
Автомобилни қуйидаги режимларда бошқариш тартиблари 
мавжуд: 

чорраҳаларда;

пиёдалар ўтиш жойларида; 

транспорт оқимида; 

қоронғилик вақтида кўриниш чегараланган шароитда; 

тунда ҳаракатланганда; 

тепалик, нишаблик ва кескин бурилишда; 

сирпанчиқ йўлларда; 

сув ва муз кечувларда; 

йўл иншоотлари ҳудудида; 

шатакка олишда. 


469 
Чорраҳаларда автомобилни бошқариш. 
Йирик шаҳарларда, кўп 
аҳоли пунктларида автомобилни бошқариш қўшимча қийинчилик-
лар билан амалга оширилади. Шаҳарларда пиёдалар, чорраҳалар, 
ҳаракатланишни тартибга солувчи ва бошқа ҳар хил воситалар кўп 
бўлиб, йўлларнинг кенглиги, қопламалари ҳар хил бўлиши ҳай-
довчини аҳоли яшамайдиган жойларга қараганда анча танг аҳволга 
тушириб қўяди. Бундай ҳаракатланишда автомобилни бошқариш 
учун ҳайдовчидан юқори даражада диққат ва эътибор талаб 
этилади. 
Шаҳар шароитида шаҳардан ташқаридаги йўлларга қараганда 
тезлик қарийб икки баравар кам бўлишига қарамасдан, ҳайдовчи уч 
баробар кўп бошқариш амалларини бажаради ва шу билан бирга-
ликда бундай амалларни бажариш суръати жуда юқори бўладики, 
ҳайдовчи айримларини бажаришга улгурмай қолиши мумкин.
Шаҳарларда ҳайдовчига бир вақтнинг ўзида шунча кўп ахбо-
ротни (транспорт воситалари, пиёдалар, ҳаракатни тартибга солиш 
воситалари, бошқа ҳар хил тўсиқлар) қабул қилишга тўғри кела-
дики, уларнинг ҳеч бирини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. 
Шунинг учун диққатни ҳамма ташқи ва ички ахборотларга қара-
тишга тўғри келади. Одатда, ҳайдовчи диққатининг бир вақтда ва 
жуда фаол амал қилиши унинг реакция вақтини оширади, айниқса 
шароитни баҳолаш ва аниқ чора-тадбир белгилашни тақозо этади. 
Аҳоли пунктларида энг кўп тарқалган йўл-транспорт ҳодиса-
ларидан чорраҳалардаги тўқнашув ва пиёдаларни босиб кетишни 
айтиш мумкин. Чорраҳаларда ҳайдовчи бир вақтнинг ўзида бир 
неча транспорт воситаси ва пиёдалар гуруҳининг ҳаракатини баҳо-
лашига тўғри келади. Айрим чорраҳаларда кўриниш чекланганлиги 
сабабли янги пайдо бўлган транспорт воситалари ва бошқа тўсиқ-
ларни вақтида англамаслик мумкин, ўлчамлари чекланган чорраҳа-
ларда катта юк автомобиллари ва автобусларнинг ҳаракатланиши 
қийин бўлади. 
Тартибга солинган чорраҳаларга қараганда тартибга солинмаган 
чорраҳада ҳаракатланиш мураккаб бўлиб, анча қийинчиликлар 
туғдиради. 
Тартибга солинмаган чорраҳаларда йўл бериши керак бўлган 
ҳайдовчилар жуда кўп хатоликларга йўл қўядилар. Кўп ҳолларда 
бундай хатоларнинг сабаби чорраҳага яқинлашганда ҳайдовчи 
томонидан етарли ахборотнинг қабул қилмаслигидан бўлади. 


470 
Тартибга солинмаган чорраҳаларда кўриниш чекланмаган 
бўлса, кесишма йўлдан келаётган транспорт воситаси тезлигини 
аниқ чамалаш, унгача бўлган масофани ва керакли йўналишда ўтиб 
кетиши учун кетадиган вақтни баҳолай билиш керак. Юқорида 
кўрсатилган ҳолатларнинг бирортасида хатоликка йўл қўйилса, йўл-
транспорт ҳодисасини содир этиш эҳтимоли ошади. Кўпчилик 
ҳайдовчиларда бундай кўникма йўқ. Бунинг учун, энг яхшиси, 
шошмаслик зарур. Шунда ҳайдовчида хатога йўл қўймаслик имко-
нияти мавжуд бўлади.
Чорраҳада ҳаракатланишда ҳайдовчининг ҳаракати жуда аниқ 
ва кетма-кет бўлиши зарур. Чорраҳага яқинлашаётган ҳайдовчи 
унинг турини, теварак-атроф кўринишини, бўлаклар сонини қатор 
алмаштириш зарурати бор-йўқлигини баҳолай олиши зарур. Агар 
олдинда транспорт воситаси бўлса, оралиқ масофани ошириши 
керак, чунки ҳайдовчилар ҳар хил шиддат билан тормозлашларини 
эътибордан чет қолдирмаслик керак. Чорраҳадан олдин ва чорраҳа-
да ҳаракатланаётган ҳайдовчилар бир-бирларини ўзаро тушунишга 
эришишлари керак, қаторларни алмаштириш имконияти бўлган-
дагина вақтида бурилиш ишораларини ёқиш керак. Чорраҳа олдида 
транспорт воситалари тўпланиб қолган бўлса, шароит етарлича аниқ 
бўлмаса, бурилиш ишорасини ёқишга шошмаслик керак.
Чорраҳага киришдан олдин чорраҳада ҳаракатланиш траекто-
риясини танлаш керак. Тартибга солувчи ёки светофорнинг рухсат 
этувчи ишорасида ҳам ҳаракатланиш хавфсизлигига тўла ишонч 
ҳосил қилмагунча чорраҳага кирмаслик керак. Светофорнинг рухсат 
этувчи ишорасини кутаётганда фақатгина светофорга эътибор қил-
масдан, балки содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисаларни олдиндан 
кўра билиш керак. Аниқ сабаб бўлмаса светофорнинг рухсат этувчи 
ишорасида чорраҳа олдида тўхтамаслик керак.
Чорраҳада ҳаракатланишда шундай тезликни танлаш керакки, 
мабодо тўхташга тўғри келиб қолса хавфсиз масофада тўхташга 
имконият бўлсин. 

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish