Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

 
18-расм. 
 
Қишлоқ жойларидаги йўллар. 
Қишлоқ жойларидаги йўллар
(3-расм) V тоифали йўллар таркибига кириб, ушбу йўлларда ҳара-
катланиш бошқа тоифа йўлларда ҳаракатланишга нисбатан анча 
қийин. Бу йўлларда қоплама тупроқ ёки шағал бўлганлиги сабабли 
қор ва ёғингарчилик вақтда йўллар сирпанчиқ ва лой бўлади. Бу-
нинг натижасида автомобилнинг бошқарувчанлиги йўқолади, тез-
лик пасаяди, автомобиллар сирғаниши ортади, паст-баландлик йўл-
ларда автомобилнинг тортиши пасаяди, айрим жойлардан ўта олмас-
лиги ва лойгарчилик вақтларда транспорт воситалари ботиб қолади. 
Қишлоқ жойларидаги йўлларда секин ҳаракатланаётган тран-
спорт воситасини қувиб ўтиш қийин бўлган ҳолларда унинг ҳайдов-
чиси ушбу транспорт воситасини иложи борича йўлнинг ўнг 
томонига олиши, зарур бўлганда эса, орқасида тўпланиб қолган 
транспорт воситаларини ўтказиб юбориш учун тўхташи керак. 
Тепаликка кўтарилишнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган 
бошқа жойларда қарама-қарши ҳаракатланиш йўналишига чиқиши 
тақиқланади.
Сутканинг қоронғи вақтида қишлоқ жойларида йўлларни 
устунларга ўрнатилган чироқлар билан ёритиш кўзда тутилмаган. 
Йўл четидаги бордюрларга тик чизиқлар чизиш ва улар нур қай-
таргичлар билан жиҳозлаш лозим. Бундай йўлларда габарит 
чироқларсиз йўлда тўхтаб турган транспорт воситалари кўринмайди 
ёки тўсиққа айланиб қолади. 
Автомагистрал йўллари
– транспорт воситаларининг юқори 
тезлик ва хавфсиз ҳаракатланишларини таъминловчи, унинг икки 
чеккаси ўралган, ҳеч қандай чорраҳа ва бошқа йўллар билан 
кесишмайдиган йўл бўлиб, унга кириш – 5.1, чиқиш – 5.2 белгилари 


491 
билан белгиланади. Агар бу белги қўйилмаган бўлса, бундай йўллар 
автомагистрал ҳисобланмайди. 
 
 
19-расм. 
 
Автомагистралларда қуйидагилар тақиқланади: 

пиёдаларнинг ҳаракатланиши;

уй ҳайвонларини олиб ўтиш; 

от-араваларнинг ҳаракатланиши; 

велосипедларнинг ҳаракатланиши;

мопедларнинг ҳаракатланиши; 

тракторлар ва ўзиюрар машиналарнинг ҳаракатланиши; 

техник тавсифномасига ёки ҳолатига кўра тезлиги соатига 40 
километрдан кам бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши; 

рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк авто-
мобилларининг биринчи ва иккинчи бўлаклардан бошқа бўлакларда 
ҳаракатланиши; 

махсус «тўхтаб туриш жойи» йўл белгиси ва «дам олиш 
жойи» йўл белгилари билан белгиланмаган бошқа жойларда тўхташ; 

технологик сабабларга кўра, ажратувчи бўлакларнинг узилиш 
жойларига кириш ва қайрилиб олиш; 

орқага ҳаракатланиш; 

транспорт воситасини ўрганиш учун бошқариш. 
Автомагистралларда юқори тезликни таъминлаш учун секин 
юриб ҳаракатга тўсқинлик қиладиган транспорт воситаларининг 
ҳаракатланиши ва транспорт оқимининг тезлигига салбий таъсир 
этувчи баъзи манёвр ва ҳаракатлар тақиқланади. Қатнов қисмида 
мажбуран тўхтаган ҳайдовчи транспорт воситасини йўл ҳаракати 


492 
қоидаларнинг IX боби талабларига мувофиқ белгиланган ва бундай 
ҳолатлар учун мўлжалланган бўлакка (қатнов қисмининг четини 
билдирувчи чизиқдан ўнг томонга) олиб чиқишнинг барча чора-
ларини кўриши керак. 
Тоғли йўлларнинг ўзига хос хусусиятлари. 
Тоғли йўлларда
 
автомобилларнинг ҳаракатланиш тезлигига нишаблик даражаси энг 
катта таъсир кўрсатади. Тоғли йўлларда баландликка кўтарилишда 
ҳаракатланиш тезлиги камаяди, чунки автомобилга ўз оғирлигини 
ташкил этувчи қаршилиги ҳаракатланиш қаршилигига қўшилади, 
нишабликда эса шу қаршилик кучи ҳисобига тезлик ошади, чунки у 
автомобиль ҳаракати йўналиши бўйлаб йўналган бўлади. 
Тоғли йўлларда тўғри горизонтал йўл қисмларига нисбатан 30 
фоиз бўлган, хоҳлаган узунликдаги баландликка кўтарилиш ҳара-
катланиш тезлигини жами 5 км/соатда камайтиради. Катта юк 
кўтарадиган автомобиллардан бошқа барча автомобиллар бундай 
қияликларни охирги узатмаларда ўтади, 30 фоиз кўп бўлган 
қияликларда юк автомобилининг тезлиги кескин камаяди. Ҳаракат-
ланиш тезлигига (50 фоиз юқори бўлган қияликларда) қияликнинг 
узунлиги таъсир қилади. 
Тоғли йўлларда автобус йўналишларига қўшимча талаблар 
қўйилади. Узунлиги 1000 метрдан ва қиялиги 5 фоиздан кўп бўлган 
нишабликларда 200-300 метр узунликда 4-8,5 м кенгликда тормоз 
тизими бузуқ автобуслар тўхташи учун қўшимча бўлак қурилади. 
Бу бўлакларнинг ўртаси ва охирида автобус тўхтаб, тормоз 
тизимига ҳаво тўплаши учун майдончалар қурилади.
20-расм. 


493 
Тоғли йўлларда автомобилларнинг юқори тезликда юргизгични 
ўчириб ёки трансмиссияни юргизгичдан узган ҳолатда пастга қараб 
ҳаракатланиши, тормоз педалининг узлуксиз босилиши тормоз 
тизими калодкаларининг қизишига олиб келади, натижада транс-
порт воситасининг бошқарувчанлиги йўқотилади. Бунинг оқибатида 
транспорт воситасининг йўлдан чиқиб кетиши, ағдарилиб кетиши 
ва бошқа нохуш ҳолатлар юзага келади. Бу ҳолатларни асосан 
малакасиз, ёш ҳайдовчилар юзага келтиришади. Тоғли йўлларда 
автомобилларни бошқариш бироз қийин бўлганлиги учун бундай 
йўлларда фалокат сабабли тўхташ йўллари қурилади. Автомобил-
нинг тормоз тизими ишламай қолганда ва бошқарувчанлиги йўқо-
тилганда ушбу йўллар ёрдамидан фойдаланиб транспорт восита-
лари тўхтатилади. 
Цемент-бетон, қуруқ ва нам қопламаси автомобиль ғилдира-
гининг ишончли тишлашишини таъминлайди. Автомобиль тезлиги 
10-100 км/соат чегарасида бўлганда, бу қоплама тишлашиш коэф-
фициентини 0,75-0,9 атрофида таъминлайди. Асфальт-бетон қопла-
манинг тишлашиш коэффициенти эса 0,6-0,8 бўлади. Об-ҳаво ва 
иқлим шароити таъсирида ейилиши сабабли йўл қопламаси ўз 
таъсирини йўқотади ва унда тишлашиш коэффициенти хавфли 
чегарагача пасайиши мумкин. 
Нам қопламали йўлларда ва қишлоқ йўлларида автомобилнинг 
ҳаракатланиши бироз қийинлашади. Паст қопламали, лой йўлларда 
автомобилнинг ботиб қолиши, сирғаниб кетиши ва бошқа ҳолатлар 
кузатилади. Бундай йўллардан катта йўлларга чиқиб ҳаракат-
ланганда ғилдирак протекторлари орасига кириб қолган лойлар 
автомобилнинг сирғаниб кетишига сабаб бўлади ва ифлослан-
тиради. Тормоз бериш даврида транспорт воситаси сирпаниб 
тормозланиши, тормоз йўлининг ортишига олиб келади. Бунинг 
оқибатида йўл-транспорт ҳодисасининг вужудга келиш хавфи юз 
беради. Нам йўл қоплама тишлашиш коэффициенти қуруқ йўлни-
кига қараганда кам ва унинг миқдори 0,6 дан ошмайди. Ҳаракат-
ланиш тезлиги ошган сари нам қопламанинг тишлашиш коэффи-
циенти камайиб боради ва хавфли чегарада бўлиши мумкин. Шу-
нингдек, ҳарорат кўтарилган сари йўлнинг ифлосланиш даражаси ва 
протектор нақшларининг ейилиши, резина қаттиқлигининг ошиши 
сабабли ҳам тишлашиш коэффициенти камаяди. 
Горизонтал йўлнинг тўғри қисмида, нам ва тоза қопламали 
йўлларда ҳаракатланиш тезлигига қараб, тишлашиш коэффициенти-


494 
ни ўзгаришини ҳисобга олиб, қуйидаги энг катта йўл қўйиладиган 
хавфсиз тезлик тавсия этилади:

цемент-бетон қопламада – 80 км/с; 

асфальт-бетон қопламада – 65 км/с; 
Тишлашиш коэффициенти ҳаракатланиш хавфсизлигига катта 
таъсир қилганлиги учун кўп мамлакатларда унинг пастки чегараси 
меъёрланган. Ўзбекистонда унинг қиймати ҳар қандай об-ҳаво ва 
иқлим шароитида 0,4 дан кам бўлмаслиги ва бу ҳаракат хавфсиз-
лиги ходимларининг доимий эътиборида бўлиши керак. 

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish