Термодинамика биринчи қонуни



Download 51,5 Kb.
bet1/2
Sana22.02.2022
Hajmi51,5 Kb.
#83206
  1   2
Bog'liq
3-Амалий иш физ-кимё c21037ad53c8138282ebcccedced41f3


Термодинамика биринчи қонуни.
Термодинамика биринчи қонунини қараб чиқишдан олдин нолинчи қонунига тўхталиб ўтсак.
Термодинамика нолинчи қонуни ҳароратни термометр орқали ўлчашга асосланган.
Агар икки жисм ҳарорати бир-биридан кескин фарқ қилса (масалан, чўғланган металл ва совуқ сув), улар ўзаро туташтирилганда бир жисм қизий бошласа, иккинчиси совийди. Бу ҳолат системада ҳар қандай макроскопик ўзгаришлар тўхтамагунча давом этади. Бундай пайтда икки жисм бир–бири билан термодинамик мувозанатда турибди ва уларнинг ҳарорати бир хил деб айтиш мумкин. термодинамик мувозанат нафақат икки жисм туташтирилганда, балки бир нечта жисм туташтирилганда ҳам қарор топади.
1931 йил Р.Фаулер термодинамик мувозанат қонунини таърифлади:
Агар А ва В системаларнинг ҳар бири С система билан ўзаро иссиқлик мувозанатида бўлса, у ҳолда А ва В системалар ҳам ўзаро иссиқлик мувозанатида бўлади. Яъни, Т1 = Т2, Т2 = Т3 бўлса, у ҳолда Т1 = Т3 бўлади.
Бу таъриф термодинамика нолинчи қонуни деб ном олди ва табиатнинг асосий қонунларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Бундан кўринадики, ҳароратни фақат мувозанат ҳолати учун аниқлаш мумкин.
Термодинамикани биринчи қонунининг таърифи.
Термодинамика биринчи қонунининг бир неча таърифи мавжуд:
Изоляцияланган системанинг энергияси доимий бўлади.
Агар изоляцияланган система энергияси атроф-муҳит билан таъсирлаш-масдан ошса, у ҳолда биринчи турдаги абадий двигател ясаш мумкин бўлар эди. Биринчи турдаги абадий двигател деганда энергия олмасдан иш бажара оладиган двигател тушунилади.
Аммо биринчи қонуннинг иккинчи таърифига асосан,
биринчи турдаги абадий двигател ясаш мумкин эмас.
Изоляцияланган системадаги энергиянинг доимийлиги энергиянинг бир турдан иккинчи турга айланишини инкор этмайди. Бундай айланишларда энергия йўқ бўлмайди ва янгидан пайдо бўлмайди ҳам. Энергиянинг сақланиш қонунига асосланиб биринчи қонуннинг яна бир таърифини келтирамиз.
Энергия изсиз йўқ бўлмайди ва йўқдан бор бўлмайди. Унинг бир турдан иккинчи турга айланиши қатъий эквивалент миқдорида бўлади.
Энергиянинг сақланиш қонунидан қуйидаги тенглама келиб чиқади:
Q = ΔU + W
бунда Q – системага берилган иссиқлик миқдори; ΔU – ички энергиянинг ошиши; W – система томонидан бажарилган иш.
Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, Q ва W – иссиқлик ва ишнинг абсолют қийматлари бўлиб, уларнинг ўзгариши эмас. Чунки иссиқлик ва иш ҳолат функцияси ҳисобланмайди ҳамда уларни ΔQ ва ΔW кўринишида ифодалаш мумкин эмас.
Чексиз кичик элементар жараёнлар учун тенглама қуйидаги кўринишга эга бўлади:
δQ = dU + δW = dU + pdV + δW1
бунда pdV – системанинг ташқи босимга қарши бажарган иши (кенгайиш иши), δW1 – қолган барча турдаги элементар иш. δW1 нинг катталигини фойдали иш деб юритилади. Кимёвий термодинамикада фақат кенгайиш иши инобатга олиниб, δW1 нинг иши нолга тенг деб ҳисобланади. Шунинг учун
δW = pdV, ундан δQ = dU + pdV
Биринчи ва охирги тенгламалар термодинамика биринчи қонунининг математик ифодаси ҳисобланади. Бу тенгламалардан шундай хулоса келиб чиқадики, системага берилган ёки системадан олинган иссиқлик миқдори система ички энергиясининг ўзгаришига ҳамда система томонидан ёки система устидан бажарилган ишга тенг бўлади.
Термодинамика биринчи қонунининг изотермик, изохорик ва изобарик жараёнлар учун ифодаси.
Изотермик жараёнда бир жисмдан иккинчи жисмга иссиқликнинг берилиши доимий ҳароратда амалга оширилади. агар газ идеал бўлса, у ҳолда 1 моль газнинг ички энергияси газ эгаллаган ҳажмга ва босимга боғлиқ бўлмасдан фақат ҳароратга боғлиқ бўлади. Шунинг учун У = кoнст бўлганда термодинамика биринчи қонуни тенгламаси қуйидаги кўринишга эга бўлади:
δQT = δW = pdV
Ифодани интеграллаганимиздан сўнг у қуйидаги кўринишга эга бўлади:
QT = W = pdV
Демак, изотермик жараёнда системага берилган иссиқлик миқдори тўла–тўкис кенгайиш ишига айланади. 1 моль газ учун р = РТ/В бўлади. Бу ифодани юқоридаги ифодага қўйиб интегралласак, 1 моль идеал газнинг изотермик кенгайиши учун қуйидаги тенгламага эга бўламиз:
δQT = RTdV/V; QT = RTIn(V2/V1) = RTIn(p1/p2)
Изохорик жараёнда системанинг ҳажми доимий бўлади. дВ = 0 бўлганда системанинг кенгайиш иши ҳам дW = пдВ = 0 бўлади. У ҳолда
δQV = dU

Демак, V=кoнст бўлганда системага берилган иссиқликнинг ҳаммаси ички энергиянинг ошиши учун сарф бўлади.
Изобарик жараёнда p =кoнст бўлади. У ҳолда биринчи қонуннинг математик ифодаси қуйидаги кўринишга эга бўлади:
δQp = dU + d(pV) = d(U + pV) = dH

Изобар жараённинг иссиқлик миқдори энтальпия ўзгаришининг ўлчови ҳисобланади.

Download 51,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish